Latest news

23:46Брозович "Интер" билан шартномасини узайтириши мумкин0 23:46Брозович может продлить контракт с «Интером» до 2021 года0 23:16Хамес дам олиш куни "Реал" машғулот базасида бир ўзи шуғулланди11 23:16Хамес в одиночку тренировался в выходной день, на тренировочной базе «Реала»0 23:14Расмий хабар: «Шапекоэнсе» Судамерикан кубоги соҳиби деб эълон қилинди12 23:14«Шапекоэнсе» признан победителем Кубка Судамерикана0 23:08Россия. «Краснодар»да дуранг, «Оренбург»да мағлубият5 23:08Чемпионат России. «Краснодар» сыграл вничью с «Крыльями Советов»0 23:00Сўнгги қаҳрамонлар. ЕЧЛ финалида "Милан"ни мағлуб этган "Ливерпуль" ҳозир қаерда?12 22:46Пьянич: "Игуаин ўзи вазият яратиб, ўзи гол уриши мумкин - унга ассистент керак эмас"2 22:46Миралем Пьянич: «Игуаин может сам создавать моменты и забивать — ему не нужен ассистент»0 22:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда12 22:15"Лацио" ярим ҳимоячиси 10 та учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин1 22:15Полузащитник «Лацио» Лулич может быть дисквалифицирован на 10 матчей0 21:44Левандовски Янги йилгача "Бавария" билан шартномасини узайтириши мумкин0

28 may 17:25
News

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Голландия

Жаҳон чемпионатининг навбатдаги иштирокчиси "В" гуруҳи вакили Голландия терма жамоаси ҳақида сўз юритамиз.

Голландия футбол ассоцияцияси 1879 йилда ташкил этилган. Терма жамоа эса ўзининг илк расмий учрашувини 1905 йил, 30 апрелга келиб ўтказган. Голландияликлар биринчи мундиалда иштирок этишмаган. Кейинчалик эса тезда етакчилар қаторидан ўрин олишган ва ғолибликка асосий даъвогарлар сифатида қатнашишган.


Бу ўлка вакилларининг энг гуллаган даври бу 1974 ва 1978 йиллардаги мундиалда кузатилган. Ҳар иккала чемпионатда ҳам улар сўнгги бекатгача боришган. Лекин энг аламлиси, улар финалда рақибларига имкониятни бой беришган. Бу муваффақиятсизликдан сўнг Голландия кетма-кет икки бор мундиалга чиқа олмаган. Кучли таркиб ва малакали мураббийга эга голландларга ҳа деганда омад кулиб боқмаган. 1978 йилдаги финалдан сўнг, улар яқинда ЖАРда бўлиб ўтган чемпионатда яхши иштирок этишди ва финалга қадар етиб келишди. Тақдирни қарангки, бу сафар ҳам улар финал ўйинида ғалаба қозонишни уддасидан чиқа олишмади. 2010 йилги финал беллашуви давомида Голландия терма жамоаси ўйинни яхши олиб бораётганди ва бир неча қулай вазиятларга эга чиққанди ҳам. Лекин ўша Арьен Роббеннинг Икер Касильяс билан икки бор бирга-бир вазиятини голландиялик футбол ишқибозлари ҳалигача эслаб туришади. Ўшанда Арьен Роббен Икер Касильясни доғда қолдира олмаган ва якунда қўшимча бўлимларда Андреас Иньестанинг ягона голи Голландияни яна финалда мағлуб бўлишини таъминлаганди.

Робин ван Перси ва Арьен Роббенга кўп нарса боғлиқ


Футбол жамоатчилиги Голландия терма жамоасини "омадсизлар" деб бекорга тилга олмайди. Улар шу кунгача уч маротаба финалга қадар етиб келишган бўлса, уларнинг ҳеч бирида асосий масалани ҳал эта олишмаган. Бу нарса футболчиларнинг руҳий тушкунлигига ҳам сабаб бўлганини кўпчилик эътироф этиб келади. Бу нарса футболчиларга ҳал этувчи баҳс олдидан катта босим юклаши бор гап. Голландияликлар ушбу йилда ҳам ғолибликка асосий номзодлар қаторидан ўрин олишган. Луи ван Гаал бошқарувидаги ушбу терма жамоа Бразилияда ўзининг биринчи Жаҳон кубогини қўлга киритишни мақсад қилмоқда.

Бутун мамлакат жамоасидан фақат бош соврин билан қайтишини кутмоқда



Учар голландлар учун бу мундиал ўнинчи иштирок ҳисобланади. Улар шу кунгача тўққиз маротаба Жаҳон чемпионатида иштирок этишган. Жами бўлиб 42 ўйинда ҳаракат қилган голландлар, шуларнинг 22 тасида ғалаба қозонишган бўлса, 10 ўйинда дуранг қайд этишган ва яна шунча баҳсда мағлубиятни тан олишган.
Голландиялик футболчилар Жаҳон чемпионатлари баҳсида рақиблари дарвозасига 71 бор йўл топа олишган ва ўз дарвозаларидан 44 марта тўп олиб чиқишган.

Луи ван Гаалнинг энг ишонган футболчиси - бу ван Перси


Айни пайтда жамоани бошқариб турган Луи ван Гаал Бразилиядаги чемпионатдан сўнг терма жамоани тарк этади. Луи ван Гаал кетиши олдидан Голландия терма жамоаси учун янги тарих яратиб кетиш илинжида иш олиб бормоқда. Кучли мутахассисга эга бўлган бу терма жамоа Жаҳон кубоги учун курашиши кутилмоқда. Бу ишни улар қай даражада уддалай олишади ёки йўқ буни вақт кўрсатади.

Ҳозирги таркибга назар ташлайдиган бўлсак, Арьен Роббен, Уэсли Снайдер, Робин ван Перси ва де Йонг каби тажрибали футболчилар бор. Қолгани эса Голландия чемпионатида иштирок этадиган маҳаллий ёшлардан иборат. Бу футболчиларни мундиалда ярқ этиб чиқиш эҳтимоли юқори. Лекин бу таркиб билан жамоа ўз олдига қўйган мақсадига ета олиши қийин масала. Луи ван Гаал эса Жаҳон чемпиони бўлишига ишонаётгани ва бу борада ўз режаси борлигини маълум қилди. 


Голландия терма жамоаси ушбу мундиалда бир қатор иқтидорларни жаҳонга кўз-кўз қилиши ҳақиқатга яқинроқ. Бу терма жамоа сафида юқори истеъдод соҳиблари тўп тепиб келишгани ҳеч кимга сир эмас. Балки айнан тажриба ва ёш истеъдодларнинг иштиёқини бирлаштириб, Луи ван Гаал ўз мухлисларининг энг катта орзусини руёбга чиқариши мумкин.

Роббен 2010 йилдаги айбини ювиш учун отланмоқда



Голландия терма жамоаси ўз вақтида жаҳон футболига Руд Гуллит, ван Бастен, Эдвин ван дер Сар, Эдгар Давидс, Рональд де Бур, Будевейн Зенден, Патрик Клюйверт, Филипп Коку, Йохан Круифф, Рой Макаай, Марк Овермарс, Франк Раййкард, Руд ван Нистелрой, Яп Стам, Деннис Бергкамп каби ижрочиларни етказиб берган.
Ушбу мундиалда иштирок этадиган футболчилар орасидан ҳам шунга ўхшаш иқтидорлар етишиб чиқса ажаб эмас.


Голландия терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил
: 1879

Минтақаси
: УЕФА

Бош мураббий
: Луи ван Гаал

Жамоа сардори: Робин ван Перси

Энг кўп ўйнаган футболчи
: Эдвин ван дер Сар (130 ўйин)

Энг яхши тўпурар: Робин ван Перси (41 гол)

Илк ўйини: Бельгия - Голландия 1:4 (1905 йил)

Энг йирик ғалабаси: Голландия - Сан-Марино 11:0 (2011 йил)

Энг йирик мағлубияти: Германия - Голландия 7:0 (1959 йил)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 9

Эришган ютуқлари:

Европа чемпиони: (1988)

Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби
: 3 марта (1974, 1978, 2010)   


Яқин орада Бразилия стадионларида айнан шундай кўринишдаги мухлисларга кўзимиз тушса ажаб эмас



Голландия терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби:

Дарвозабонлар
: Силлессен ("Аякс"), Ворм ("Суонси"), Крул ("Ньюкасл"), Зут (ПСВ).

Ҳимоячилар
: Верхаег ("Аугсбург"), ван Аанхольт ("Витесс"), Янмаат ("Фейеноорд"), Велтман ("Аякс"), де Врий ("Фейеноорд"), Влаар ("Астон Вилла"), Мартинс Инди ("Фейеноорд"), Рекик (ПСВ), Конголо ("Фейеноорд"), Блинд ("Аякс").

Ярим ҳимоячилар
: Фер ("Норвич"), де Йонг ("Милан"), Класи ("Фейеноорд"), де Гузман ("Суонси"), Вийналдум (ПСВ), Снейдер ("Галатасарай"), ван дер Ваарт ("Гамбург"), Вильена ("Фейеноорд").

Ҳужумчилар: Промес ("Твенте"), Роббен ("Бавария"), Бутиус ("Фейеноорд"), ван Перси (МЮ), Хунтелаар ("Шальке"), Кейт ("Фенербахче"), Ленс ("Динамо" К), Депэй (ПСВ).

Якуний руйхатдан 23 футболчи ўрин олади.


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook