Latest news

05:36Юрген Клопп: “Суонси”га омад клуби боқди. Аммо улар ҳақли ғалабага эришишди”1 05:36Юрген Клопп: «Суонси» повезло в определенных моментах, но победили они заслуженно»0 05:24Кейлор Навас: “Малага”ни ишончсиз мағлуб этдик”0 05:24Кейлор Навас: «Победили «Малагу» не очень убедительно. Надеюсь, в следующий раз сыграем лучше»0 05:10Жозе Моуриньо: “Дурангларимиз жуда ҳам кўпайиб кетди”1 05:10Жозе Моуринью: «У нас слишком много ничьих для той атакующей игры, что мы показываем»0 04:57Маурисио Почеттино: “Биринчи бўлимда гол ўтказмаганимиз бахтимиз”0 04:57Маурисио Почеттино: «Нам повезло, что к перерыву мы подошли при счете 0:0»0 04:44Бобби Чарльтон: “Очиғини айтсам, Руни учун хурсандман”0 04:44Бобби Чарльтон: «Могу честно заявить, что я рад за Уэйна»0 04:35Зидан: “Жароҳатлардан хавотирдаман”0 04:35Зинедин Зидан: «Я немного встревожен из-за травм, эта ситуация сводит меня с ума»0 04:25Ҳакам Жоан Амель: “Вераттини спортчига хос бўлмаган ҳаракати учун огоҳлантирдим”0 04:25Арбитр Жоан Амель: «Я показал карточку Верратти за неспортивное поведение»0 04:15Гвардиола: “Бунақасини ҳатто тасаввур ҳам қилиб бўлмайди”1

13 jun 03:25
News

ЖЧ-2014. Мезбонлар иродали ғалаба билан бошлашди

Бразилиядаги мундиалнинг илк учрашувида мезбонлар қийинчилик билан бўлса ҳам ғалабага эришишди.

Мусобақанинг илк турида Бразилия Хорватия билан куч синашди. Ўйиннинг 12-дақиқасида тажрибали Олич чап қанотдан олдинга борди ва жарима майдонига ерлатиб тўпни оширди, Елавич тўп учун курашди, ундан ўтиб кетган тўпни Марсело кутилмаганда ўз дарвозасига йўллади - 0:1. 



Шундан сўнг майдон эгалари катта куч билан олдинга ўтишди. 21-дақиқада Паулиньо жарима майдони ичига кириб бориб дарвозага аниқ зарба берди, бироқ Плетикоса навбатдаги бор ўзини кўрсатди 23-дақиқада Неймар ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб борди ва тўпни шерикларига оширди, жарима майдони ташқарисида турган Оскар тўпни узоқ бурчакка йўллади. "Ростов" посбони ажойиб сейв билан тўпни қайтарди!

28-дақиқада Дарио Срна тўпни жарима майдонига оширди, Давид Луиз узун сочлари ёрдамида тўпни қайтарди. Қайта ҳужумдан сўнг Елавич боши билан тўпни дарвозага йўллади! Жулио Сезар тўпни ушлаб олди.

Кейинги дақиқада ҳисоб тенглашди. Марказда тўпни Оскар эгаллаб олиб нафис ҳаракат билан уни Неймарга узатди, Неймар эса чап оёғи билан ерлатиб дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 1:1.



Дастлабки бўлим шу ҳисоб билан тугади.

69-дақиқада Деян Ловрен секингина Фредни тортиб қолди Нишимура пенальти белгилади. Белгиланган пенальтини Неймар амалга оширди, Плетикоса тўпни қайтарди, бироқ тўп барибир дарвоза ичига бориб тушди - 2:1. 



76-дақиқада Оскар ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, ҳужумчиларга ёрдамга етиб келган Давид Луиз боши билан дарвозага ноаниқ зарба берди.

Ҳисобда ортда қола бошлаган Хорватия сўнгги дақиқаларда гол уришга яқин келди. 82-дақиқада улар гол уришди, аммо ўша вазиятда Олич дарвозабонга қўпол ўйнагани учун Нишимура голни инобатга олмади.

90-дақиқада Оскар майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва жарима майдонига яқинлашиб кучли бўлмаган, лекин ақлли зарба берди. Тўп Плетикоса қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагига кириб кетди - 3:1.  

Учрашув Бразилиянинг иродали ғалабаси билан тугади. "А" гуруҳидан ўрин олган иккинчи баҳс 13 июнь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Унда Мексика ва Камерун ўзаро кураш олиб боришади.



БРАЗИЛИЯ - ХОРВАТИЯ 3:1 (1:1)
13 июнь. 01:00.
Сан-Паулу. "Арена Коринтианс" стадиони.
Бош ҳакам:
Юичи Нишимура (Япония)
Ёрдамчи ҳакамлар: Тору Сагара, Тошиюки Наги (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)

Голлар: Марсело, 11 автогол - 0:1. Неймар, 29 - 1:1. Неймар, 71 пенальти - 2:1. Оскар, 90+2 - 3:1.

Бразилия:12.Жулио Сезар, 2.Даниэл Алвес, 3.Тиаго Силва, 4.Давид Луис, 6.Марсело,7.Халк (20.Бернард, 68), 8.Паулиньо (18.Эрнанес, 64), 9.Фред, 10.Неймар(16.Рамирес, 89), 11.Оскар, 17.Луис Густаво.

Хорватия: 1.Стипе Плетикоса, 2.Шиме Врсалько, 4.Иван Перишич, 5.Ведран Чорлука, 6.Деян Ловрен, 7.Иван Ракитич, 9. Никица Елавич (16.Анте Ребич, 78), 10.Лука Модрич, 11.Дарио Срна, 20.Матео Ковачич (14.Марсело Брозович, 61), 18.Ивица Олич.

Огоҳлантиришлар: Неймар (27), Чорлука (65), Ловрен (69), Л. Густаво (88).

 

Н.Сайдуллаев.

Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 167
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 87
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 76
"Реал Мадрид" – "Малага". Таркиблар маълум
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –... 46
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook