UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19"Бухоро": "Сўғдиёна" билан назорат учрашуви ўтказилди"1 16:10Кавани ПСЖ билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти1 16:06"Uzbek Tigers" - "Patriot Boxing Team". Ўзаро тўқнашувлар қандай бўлганди?2 15:53Алвес "Барселона" раҳбарларини соҳта ва ношукур инсонлар деб атади14 15:15Омар Моманидан янги карикатура: Рашфорд Златан соясида қолиб кетди11 14:56Дани Алвес: "Роналду билан ОАВ туфайли жанжаллашиб қолганман"16 14:18Агент: "Отаменди "Манчестер Сити"да бахтли, аммо ким ҳам "Реал"да ўйнашни истамайди"12 13:59“Насаф”нинг баъзи ўйинчилари энди “Сурхон”да ўйнашади 8 13:45"Блэкберн" кичик мухлиси МЮга қарши баҳс олдидан Моуриньони ҳайратга солди5 13:39Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон биринчи саватчадан жой олди3 13:24“Насаф-2” машғулотларни бошлади0 13:22“Сурхон”: Навбатдаги рақиб — "Динамо" (Самарқанд)8 13:19ФАКТ. Бугун "Локомотив" ОЧЛда сафардаги 10-учрашувини ўтказади6 12:57"Ал Таавон": Катта совринларсиз жамоа11 12:45"Барселона" спорт директори мухлислардан Андре Гомешга нисбатан сабрли бўлишни сўради12

12 июн 18:21
Янгиликлар

ЖЧ-2014. Энг, энг, энг...

Бразилиядаги мундиалдан олдин Football.ua сайти вакиллари энг, энг, энг футболчиларни аниқлаб чиқди.
736 футболчи ва 32 мураббий – уларнинг барчаси Бразилиядаги «карнавал»га тайёрлар!
 

• Энг қари футболчи – колумбиялик Фарид Мондрагон (ЖЧ-2014 очилиш куни у 42 ёш 356 кунлик бўлади, мусобақа вақтида 43 ёшга тўлади);



• Энг ёш футболчи – камерунлик Фабрис Олинга (18 ёш ва 31 кун);



• Энг бўйи узун футболчи – Англия терма жамоаси дарвозабони Фрейзер Форстер (201 см);



• Энг бўйи паст футболчи – гондураслик Марвин Чавес (156 см).



32 терма жамоа орасида:

• Энг қариси – Аргентина (ўртача ёши 28дан катта);

• Энг ёши – Гана (ўртача ёши 25);

• Энг бўйи узуни – Германия (ўртача бўйи 185 см);

• Энг бўйи паст – Чили (ўртча бўйи 176 см).
 



24 нафар футболчи 70-йилларда туғилган (3,26%);

625 нафар футболчи 80-йилларда туғилган (84,91%);

87 нафар футболчи 90-йилларда туғилган (11,82%).

7 мураббий 40-йилларда туғилган (21,8%);

12 мураббий 50-йилларда туғилган (37,5%);

11 мураббий 60-йилларда туғилган (34,3%);

2 мураббий 70-йилларда (6,25%).
 


Мусобақада 32 фоиз футболчи олдин ҳам Жаҳон чемпионатида ўйнаган. Бу йил фақат Босния ва Герцеговина терма жамоаси мундиалда дебют қилади.



Италия терма жамоаси посбони Жанлуижи Буффон учун бешинчи мундиал. У 2006 йил Андреа Барцальи, Даниэле де Росси ва Андреа Пирло билан бирга Жаҳон чемпиони бўлган. Испания терма жамоаси сафида 16та амалдаги чемпионлар бор.

Терма жамоаларда майдонга тушиш борасида Икер Касильяс рекордчи (154та ўйин), энг кўп голни эса Мирослав Клозе урган (69та гол).
 

Россия терма жамоаси сафида биронта легионер йўқ. Кот-д’Ивуар сафида миллий лигадан фақат битта футболчи бор. Уругвай билан қизиқ ҳолат юзага келган – маҳаллий чемпионатда ўйнаётган Коатес "Насьонал"да ижарада ўйнамоқда, аммо у "Ливерпул"га тегишли…



МЮ ва "Бавария"дан 14тадан футболчи ЖЧда ўйнайди. Мюнхен клуби вакили Рибери жароҳат олиб сафдан чиқмаганида "Бавария" бу борада чемпион бўларди. Англия Премьер-лигасидан энг кўп футболчи олинган. ЖЧ-2014да иштирок этувчи 15 фоиз ўйинчи Англия клубларидан.
 

Мундиалда ишлайдиган энг қари мураббий – Россия терма жамоаси устози Фабио Капелло (67 ёш, 359 кун). Энг ёши – Кот-д’Ивуар бош мураббийи Сабри Лямуши  (42 ёш, 215 кун).



Сколари (2002) ва Дель Боске (2010) олдин ҳам Жаҳон чемпиони бўлишган.

Мундиалда энг кўп мураббийлар Германиядан. Аргентина, Колумбия, Италия ва Португалиядан учтадан мураббий бор. Қизиғи Колумбияни ўзини маҳаллий эмас легионер мураббий бошқармоқда.

Клинсманн, Ковач, Хон Мюн-Бо, Вилмотс ва Дешам каби мураббийлар ўз вақтида терма жамоа шарафини ҳимоя қилишган. Тарихда Марио Загалло ва Франц Беккенбауэр ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Жаҳон чемпион бўлган. Ушбу натижани Дешам (Франция) ва Клинсманн (АҚШ) такрорлашлари мумкин.



 

football.ua сайти асосида Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 73
“Astana Arlans” - “Uzbek Tigers” 4:1. Жамоамиз кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди
WSB турнири ғолиблиги учун асосий даъвогар бўлган Қозоғистоннинг... 66
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: