UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20ОЧЛ. “Ал Айн” ўз майдонида дуранг ўйнади3 03:09“Монако” ўз тарихида илк марта ЧЛ учрашувларида бешта гол ўтказиб юборди2 02:52ЕЧЛ. “Атлетико” чорак финал сари дадил қадам ташлади6 02:45ЕЧЛ. Манчестердаги голлар шоусида мезбонлар ғолиб28 01:51Ole: Тевеснинг ҳафсаласи пир бўлди4 01:41Гризманн “Атлетико”нинг ЧЛдаги энг яхши тўпурарига айланди8 00:52Жозе Моуриньо: “Рунининг МЮни тарк этишини истамайман” 2 00:44“Ал Аҳли” ОЧЛда қаторасига учинчи мавсум клубларимиздан устун келмоқда22 00:10"Бунёдкор" ҳам Саудия Арабистонидан қуруқ қайтди383 23:56Чемпионлар лигаси. “Байер” “Атлетико”ни қабул қилади, “Манчестер Сити” “Монако” билан куч синашади.65 23:48Зидан: “Иско ўз келажагини муҳокама қилаётганини тушунаман”4 23:26"Оқ-тепа" - "Федерация Кубоги" соҳиби!7 23:20"Обод": Бугун семинар бўлди, эртага ўйин3 23:08“Блекберн” устози “МЮ”дан учралган мағлубиятдан кейин истеъфога чиқарилди3 22:24“Порту” – “Ювентус”: Бонуччи учрашувни ўтказиб юбориши мумкин0

23 окт 15:00
Янгиликлар

ЖЧ-2013 (U-17). Стадионда россиялик скаутлар

БААда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида секин-аста гуруҳдан чиқадиган жамоалар ва турнир билан хайрлашадиганлар аниқланиб бормоқда.
Кеча Аргентина - Австрия баҳсини кўриш учун Дубайдаги энг ихчам стадионлардан бирига бордик. «Ал Рашид» стадионида пойтахтнинг «Ал Аҳли» клуби уй учрашувларини ўтказади. Шаҳарнинг нариги четидан бу ерга бемалол метрода келиш мумкин. Бекат номи ҳам «Рашид Стэдиум» деб аталади.

Аргентина - Австрия баҳси маҳаллий вақт билан 20:00да бошланди. Фужайрадаги стадионга кириш пуллик бўлса, Дубайдаги стадионга кириш бепул экан. Сотувчидан чипта нархини сўраганимизда ҳазиллашиб беш минг деди. Кейин эса учаламизга биттадан текинга чипта тутқазди (стадионга уч киши бордик: мен, ҳамкасбим Нодирхўжа Юлдашев ва футбол мухлиси Саидмурод ака). Аслида бу ерга келган кунимиздаёқ ФИФАнинг барча ўйинларга кириш имкониятини берувчи махсус рухсатномасини олганмиз. Шундоқ бўлса-да, чипта нархини билишга қизиқиб кўрдик.

Биринчи турдан сўнг Аргентина ва Австрия ҳисобида бир очкодан мавжуд бўлиб, бу жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви шиддатли кечиши кутилганди ва шундай бўлди ҳам. Тўғри, ном жиҳатдан Аргентина фаворит эди, лекин Австрия ҳам бўш келмади. Жамоа дурангга лойиқ ўйин кўрсатди, лекин баҳс тугашига саноқли дақиқалар қолганида ўз дарвозасидан учинчи тўпни ўтказиб юбориб, натижада 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Менга айниқса ўйиндаги шиддат, футболчиларнинг охиригача курашиши жуда ёқди. Эътибор беринг, майдонда 17 ёшгача футболчилар тўп сургани билан худди катталардек фикрлашади. Тезкор қарор қабул қилишда, тўпни вақтида шеригига етказиб беришда Жанубий Америка вакили ҳам, Европа вакили ҳам ўрнак бўла олади. Ишонинг, ўйиндаги шиддатни ўзимизнинг олий лигада деярли кўрмайсиз. Олий ва биринчи лигадаги аксарият ўйинлар писта чақиб кўриладиган ўйин дейилади. Лекин кечаги учрашув одамни бир пасда ўзига маҳлиё қилди-қўйди.

Агар шу ўйин дуранг билан якун топганида Ўзбекистон ўсмирлар термаси муддатдан олдин гуруҳдан чиққан бўларди. Шундай бўлдики, Австрия 1:2 ҳисобида имкониятни бой бераётиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шунда биз беихтиёр Гол! деб бақириб юбордик. Биздан бир қатор юқорида ўтирган журналистлар ҳайрон: бизни Австриядан келган деб ўйлашди, шекилли. Лекин европаликдар дурангни сақлаб қола олишмади. Баҳс тугашига жуда кам вақт қолганида Аргентина учинчи тўпни киритди. Эътиборлиси, ўтказиб юборилган голдан кейин ҳам Австрияда жуда қулай имконият бўлди. Аммо футболчи бироз кучли зарба бергани учун тўп дарвозанинг анча юқорисидан ўтиб кетди.

Ўйиннинг танаффус вақтида уч-тўрт нафар россияликларга кўзимиз тушди. Улар биздан бироз пастроқда ўтиришган экан. Мураббийларнинг бири «Локомотив», бири ЦСКА, бири «Динамо» яна бири «Спартак» формасини кийиб олган. Ёши каттароғининг олдига бордим. Салом-аликдан сўнг у ёқ бу ёқдан гаплашдик.

- Сиз Москванинг «Локомотив» футбол клубида ишлайсизми?  сўрадим ёши катта мураббийдан.

- Ҳа. Локомотив болалар футбол мактабида 1996 йилда туғилган футболчиларни шуғуллантираман. Яъни, гуруҳнинг бош мураббийиман. «Локомотив»да бирор танишинг борми?
-
- Бор, албатта. Фақат энди у ёш бола эмас. Жамоанинг асосий таркибида ўйнаяпти  Виталий Денисов.
- Қизиқ, уни қаердан биласан?

- Ахир ҳамюртмиз-ку. Мен ўзбекистонликман. Терма жамоамиз аъзоси Денисов йил бошида «Локо» сафига келиб қўшилди.
- Тўғрисини айтсам, Денисов тезда янги жамоага киришиб кетди. У  ҳақиққий профессионал.

- Афтидан жаҳон чемпионатини кузатгани келганга ўхшайсиз.
- Ҳа. Мана ёнимда Россиянинг бошқа клубларида ишлайдиган ҳамкасбларим ўтирибди. Мен 1996 йилда туғилган футболчиларни шуғуллантираётганим учун бу мусобақа биз учун қизиқ туюлди ва дарҳол БААга отландик. 17 октябрь куни келгандик ва шундан бери фақат Дубайдамиз. Ҳозирча бошқа шаҳарларга борганимиз йўқ.
 
- Россия ўсмирлар термаси дастлабки икки учрашувда мағлубиятга учради.
- Бу борада жамоамизга ҳавас қилиб бўлмайди. Лекин Ўзбекистон ўсмирлари қайд этаётган натижалардан хабарим бор. Ҳозирча Дубайдан чиқишга вақт бўлмади. Шу боис бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинларни кўрганим йўқ. Натижаларни ҳам фақат интернет орқали билиб турибмиз.

- Ўзбекистон термаси хусусида сизда бирор бир таассурот борми?
- Тўғрисини айтсам, жамоангиз иштирокидаги ўйинларни кўрган эмасман. Шу боис бир нарса дея олмайман. Лекин қайд этаётган натижаларга кўра яхши жамоага ўхшаяпти. Мен илгари тўп сурган футболчиларни кўпроқ биламан. Ўз вақтида ўзбекистонлик икки футболчига нафақат менинг, балки кўпчилик россияликларнинг ҳурмати баланд эди: булар  Миржалол Қосимов ва Михаил Ан. Ҳозирги футболчиларни эса унчалик танимайман.
 
- Сизни клуб бу ерга нима мақсадда юборган?
- Мақсад битта  замонавий футбол билан ҳамнафас бўлиш ва бошқа давлатларда тўп сураётган ёш иқтидор эгаларини кўздан кечириш. Агар бизга жаҳон чемпионатида ўйнаётганлардан кимнингдир ўйини ёқиб қолса, уни «Локомотив»га чақиришга ҳаракат қиламиз. Бир сўз билан айтганда, мен бу турнирда россиялик скаут вазифасини бажаряпман.

Николай Михайлович Ульянов билан суҳбатимиз шу билан якунига етди. Менга россиялик мураббийларнинг ўз ишига бўлган муносабати ёқди. Улар футболчиларни ёшлигидан кузатиб боришни аллақачон йўлга қўйиб олишган. Ва шу тариқа кимдир маъқул келса, обдон кўздан кечириб кейин клубга таклиф этишади. Яъни, бизга ўхшаб таваккалига бирорта легионерни олиб келишмайди. Қанийди, бир кун келиб бизнинг клубларда ишлаётган болалар мураббийлари ҳам жаҳон чемпионатларига бориш имкониятига эга бўлишса-ю, ҳадеб иккинчи лига, тайёрлов гуруҳлари мусобақаси деб юравермасдан, ҳақиқий футбол ҳавосидан баҳраманд бўлиб, шунга яраша малака ошириб боришса.


Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ-2017. "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади
ОЧЛ-2017 дастлабки туридан ўрин олган "Ал Таавон" -... 399
"Бунёдкор" ҳам Саудия Арабистонидан қуруқ қайтди
ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Бунёдкор"... 383
Танлов. Бугунги ўйинда "Локомотив" таркибини топинг ва ОЧЛ ўйинига чипта ютиб олинг
Бугун Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳ баҳсларига старт берилади. 127
Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: