UZ

Сўнгги янгиликлар

14 окт 11:29
Янгиликлар

ЖЧ-2013 (U-17). Мусобақа ҳакамлари ва регламент

Шу ҳафтада БААда футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилади.
2013 йилги чемпионат ФИФА томонидан ўтказиб келинаётган 15-ўсмирлар мундиалига айланади. 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги мусобақа сифатида эса 12-бор ўтказилади. Ундан аввал ёш чегараси қилиб 16 ёш белгиланган. Турнирнинг БААда бўлиб ўтиши ҳақида ФИФА 2 йил аввал маълумот берганди. ФИФА БАА ва Ганадан иборат танловда Амирликлар давлатининг имкониятини кўпроқ баҳолади. Бундан аввал БААда 2003 йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилган.

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бу сафар 1996 йил 1 январидан кейин ёки шу санада таваллуд топган ўйинчилар иштирок этишлари мумкин.

Учрашувларни бошқариб боришга жалб этилган ҳакамлар рўйхатига назар ташлар эканмиз, улар ичида машҳур номларни кўрамиз. Марк Клаттенбург, Вольфганг Штарк ва Жанлука Рокки шундай нуфуздаги ҳакамлар ҳисобланади.

Демак, ҳакамларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича:
Осиё - Ҳалил Ал Гамди (Саудия Арабистони), Ким Дон Жин (Жанубий Корея), Абдулраҳмон Абду (Қатар).
Африка - Бадара Диатта (Сенегал), Даниел Беннет (ЖАР), Слим Жедиди (Тунис).
Шимолий Америка - Элмер Бонилья (Салвадор), Марко Родригез (Мексика), Жаир Марруфо (АҚШ).
Жанубий Америка - Нестор Питана (Аргентина), Рауль Ороско (Боливия), Хебер Лопез (Бразилия), Мартин Веласкез (Уругвай), Хуан Сото (Венесуэла).
Океания - Норберт Хауата (Таити).
Европа - Павел Краловец (Чехия), Марк Клаттенбург (Англия), Вольфганг Штарк (Германия), Жанлука Рокки (Италия), Свейн Оддвар Мун (Норвегия), Крейг Томсон (Шотландия).

Гуруҳларда очко тенг бўлиб қолган тақдирда қуйидаги ҳолатларга биринчи навбатда эътибор қаратилади:
- барча учрашувлардаги тўплар фарқи
- барча ўйинларда киритилган тўплар сони
- бир хил очкога эга жамоаларнинг ўзаро баҳсларда қўлга киритган очколари
- бир хил очкога эга жамоаларнинг ўзаро ўйинидаги натижаси
- бир хил очкога эга жамоаларнинг ўзаро учрашувларда киритган тўплари
- ташкилий қўмита қуръаси

Яъни, юқоридаги барча жиҳатлар бўйича жамоалар бир хил кўрсаткичга эга бўлсалар, унда охирги чора сифатида қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Учинчи ўрин соҳибини аниқлашда эса очколарга эътибор берилади. Мабодо очколар бир хил бўлган тақдирда гуруҳдаги тўплар фарқи ёки кимнинг кўпроқ гол ургани инобатга олинади.
 
Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ-2017. "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади
ОЧЛ-2017 дастлабки туридан ўрин олган "Ал Таавон" -... 392
Танлов. Бугунги ўйинда "Локомотив" таркибини топинг ва ОЧЛ ўйинига чипта ютиб олинг
Бугун Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳ баҳсларига старт берилади. 127
Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 83
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: