21 oct 19:35
News

ЖЧ-2013 (U-17). Диққат қилинг, Фужайрадан гапирамиз!

Бугун эрталаб бир нечта юртдошлар билан Тошкентдан БАА мамлакати сари йўлга чиққандик.
Тушга яқин БААнинг энг йирик шаҳарларидан бири Дубайга етиб келдик. Меҳмонхонада бироз дам олгач, Нодирхўжа Юлдашев иккаламиз Фужайра томон автобусда йўлга чиқдик.

Айни пайтда шаҳардаги “Фужайра” марказий стадионида Хорватия – Панама баҳсининг иккинчи бўлими давом этмоқда. Бу ўйин якунига етгач, гуруҳдан ўрин олган навбатдаги баҳс бошланади. Бунда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Марокаш термасига қарши баҳс олиб боради.

Фужайрадаги стадион жуда ихчам қилиб қурилган. Мухлислар учун фақат иккита трибуна мавжуд бўлиб, дарвозалар орқасида трибуна барпо этилмаган. Шунга қарамай, стадион жуда шинамгина. Айнан футбол ўйнаш учун қурилган деб бемалол айтса бўлади.

Хорватия – Панама ўйинига ташриф буюрган мухлисларни кўп деб бўлмайди. Аксарият ўриндиқлар бўм-бўш. Аммо Тошкент вақти билан 21:00да бошланадиган Ўзбекистон – Марокаш баҳсида стадион ҳаминқадар тўлиши кутиляпти. Чунки то ўйин бошлангунча бу ерга Дубайдан ўзбекистонлик ишқибозларнинг етиб келишлари турган гап. Қолаверса, Марокаш жамоасига ён босадиган бир нечта ишқибозлар аллақачон келиб бўлишди ва стадион ташқарисида Марокаш давлат байроғини кўтарганча ўз жамоаларини олға ундашмоқда.

Боягина Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари стадионга етиб келишди. Футболимиз мутасаддиларидан Асқар Толибжонов (Терма жамоалар маркази директори) билан Фарҳод Магометов (ПФЛ бош директори) ҳам шу ерда ҳозир-у нозир ва улар ҳам вакилларимиз иштирокидаги учрашувни интиқлик билан кутишмоқда.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 92
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 78
"Реал Мадрид" – "Малага". Таркиблар маълум
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –... 46
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook