UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Olamsport: "Uzbek Tigers" жанги учун промо-ролик, велоспорт бўйича янги турнир бошланди ва бошқа хабарлар  2 19:08Марсело Брозович Эстонияга қарши ўйнамайди  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" - "Қўқон-1912" 0:2 (видео)  3 18:47Омар Моманидан янги карикатура: Ванда Икарди Баусана танқид қилди  7 18:25Сарри Италияда ўтган мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди  4 17:43Роналдо: "Тите Неймарга ишлайдиган жамоа яратди"  3 17:14Ўзбекистон МТЖ ўйинолди машғулот ўтказди  49 16:41УФФ президенти: "Келишилган ўйинлар - футболимизнинг даволаб бўлмас дарди"  14 16:32ВИДЕО. "Сўғдиёна" - "Орол" 4:3  4 16:32Olamsport: Учинчи жангидаёқ чемпионлик камарини қўлга киритган Ломаченко ҳақида ёҳуд Фазлиддин унга ўхшай оладими?  0 16:19ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Сўғдиёна" - "Орол" 4:3  4 16:10Марадона энди ФИФА элчиси эмас  4 15:49Хёнесс: "Захирада ўтирганидан хурсанд бўладиган футболчиларга эга бўлишни истамаймиз"  4 15:39Ўзбекистон - Қатар. Самвел Бабаян ўйиндан олдин нималар деди? ВИДЕО  33 15:18"Реал" Марсело ва Карвахаль билан шартномани узайтиради  2

12 окт 09:37
Янгиликлар

ЖЧ-2013 (U-17). Дели Вальдес: “Панамалик футболчиларда иштиёқ юқори”

Маълумки, шу йилнинг 17 октябрь – 8 ноябрь кунлари БААда ўсмирлар ўртасида (U-17) навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Дилшод Нуралиев бошқараётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳдаги биринчи учрашувни Панамага қарши ўтказади. Бу ўйин 18 октябрь куни Фужайра шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун: Жулио ва Жорж Дели Вальдес номи Панама футболи учун катта аҳамиятга эга. Эгизаклар – Жулио ва Жорж ўз вақтида Панама миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишган, футболни тугатгач эса мураббийлик касби билан шуғулланишни бошлашди ва ҳозирда улар 17 ёшгача бўлган Панама ўсмирлар термасини бошқаришяпти.

КОНКАКАФ минтақасида ўтказилган мусобақада панамаликлар Мексикадан сўнг иккинчи бўлишди ва бу натижа мамлакатда катта воқеа сифатида қабул қилинди. Бунга асосий сабабчи сифатида эса ОАВ томонидан эгизакларнинг меҳнати кўрсатилди.

“Ўсмирларимиз Панама футболи тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионатига чиқишди, - деяди Жорж Дели Вальдес. – Албатта, бу биз учун яхши кўрсаткич. Терма жамоани қабул қилиб олганимга бир ярим йилча бўлиб қолди. Бу вақт оралиғида кўп ишларни амалга оширдик ва эндиликда бунинг самарасини кўрадиган пайт келди. Биз охирги 3-4 ойдан бери мунтазам биргамиз ва бор эътибор жаҳон чемпионатига қаратилган. Ўсмирлар терма жамоасида ўйнаб кета оладиган футболчиларни топиш учун бутун мамлакатни кезиб чиқдик”.

“2011 йил Мексикада ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги мундиалда биздан Роберто Чен порлаган эди. У ҳозир Испаниянинг “Малага” клубида ўйнаяпти. Лекин бу йилги жамоа икки йил аввалгисидан анча кучли. Чунки биз саралашни ажойиб тарзда ўтказдик. Финалда фақат Мексикага ютқаздик, холос. Шогирдларим майдонда жуда ақлли ва тезкор, биз айниқса ҳимояда кучлимиз – чунки кўп гол ўтказаётганимиз йўқ. Қолаверса, ҳужумдаги ишларимиз ҳам чакки эмас. Энг муҳими, шогирдларим тўпни ҳис қилишади” – дейди Памана термаси устози.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди
Кеча Малайзияда Сурияга қарши ўйин ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси...  212
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  530
Сурия - Ўзбекистон "Instat" таҳлилида
Жаҳон футболида етакчилик қилаётган "Instat" ташкилоти...  134
Яхши ҳам Равшан Эрматов бор...
ЖЧни ҳеч бўлмаса у киши учун кўрамиз деймизда... Яна математика?...  122
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: