UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  5 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  7 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  5 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0

ЖЧ-2013. Панама ўсмирлари қандай қилиб мундиалга чиқишди? Янгиликлар

ЖЧ-2013. Панама ўсмирлари қандай қилиб мундиалга чиқишди?

Куни кеча ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланганди.
Унга кўра Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳда Панама, Марокаш ва Хорватия жамоаларига қарши ўйнайдиган бўлди.

Биз гуруҳдаги рақибларимиз қай тарзда ушбу Жаҳон чемпионатига чиқишганини ўқувчиларимизга тақдим этмоқчимиз. Биринчи бўлиб 1-турдаги рақибимиз Панама ҳақида маълумот берамиз.

2013 йилнинг 6-13 апрель кунлари Шимолий, Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси (КОНКАКАФ) давлатлари ўртасида ўсмирлар ўртасидаги чемпионат бўлиб ўтди. Унга айнан Панама мезбонлик қилди.

12та давлат финал босқичида иштирок этишди. 4та гуруҳ 3тадан жамоа кураш олиб боришди. Панама "А" гуруҳида Ямайка ва Барбадос жамоаларига қарши ўйнади.

Дастлабки турда Ямайкага қарши ўйинда панамаликлар ўйин давомида ортда боришди, бироқ 90-дақиқада Мильсиадес Молина томонидан урилган гол туфайли мағлубиятдан қутулиб қолди -1:1.

Барбадос ва Ямайка ўртасидаги ўйин ҳам дуранг билан тугади - 2:2. Сўнгги турда Панама Барбадосни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Эрвин Зорилла дублга эришганди. Шундай қилиб гуруҳда 4 очко олган Панама Ямайка билан бирга чорак финалга чиқди.

ЖЧ йўлланмасини берувчи ўйинда эса Панама ўсмирлари Тринидад ва Тобагони 4:2 ҳисобида таслим этишди. Панама таркибида Жомар Диаз дублга эришган бўлса, Хесус Арая ва Луис Зунига биттадан гол уришганди.

Ярим финалда бўлажак рақибимиз Канада ўсмирлари устидан иродали ғалабага эришишди - 2:1. Диаз ва Зорилла Панамага ғалаба келтиришган.

Финалда эса панамаликлар Мексика ўсмирларига ютқазиб қўйишганди - 1:2. Жоржи Дели Вальдес шогирдлари сафида ягона голни Арая урганди.

Панама ўсмирлар терма жамоаси иккинчи бор U17 Жаҳон чемпионатида иштирок этади. 2011 йил Мексикада бўлиб ўтган мундиалда панамаликлар гуруҳдан чиқиб 1/8 финалда мусобақа мезбони ва бўлажак чемпион Мексикага ютқазиб қўйганди.

Сайтимизни кузатиб борсангиз Марокаш ва Хорватия ўсмирлар терма жамоалари ҳақида хабар берамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика