UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  13 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  19 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0

Жанубий Корея мураббийи: “Фақат Россия эмас, бошқалар ҳам кучли” Янгиликлар

Жанубий Корея мураббийи: “Фақат Россия эмас, бошқалар ҳам кучли”

Хабарингиз бор, кеча ЖЧ-2014 мусобақасининг финал босқичига қуръа ташланди.
Албатта, биз учун Осиё жамоаларининг қайси гуруҳдан жой эгаллашини кузатиш қизиқ бўлди. Саралаш ўйинларида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Жанубий Корея ЖЧ-2014да “Н” гуруҳига тушди.

Корейслар гуруҳда Бельгия, Жазоир ва Россияга қарши баҳс олиб боришади. Ж.Корея бош мураббийи Хонг Мёнг Бо қуръа борасида қуйидаги фикрларни билдирди:

“Одамлар бизни осон гуруҳга тушди дейишяпти, лекин аслида бундай эмас. Бизнинг ҳеч бир рақибни камситишга ҳаққимиз йўқ. Чунки гуруҳимизда осон рақибни кўрмаяпман”.

Ж.Корея 17 июнь куни Россияга билан куч синашади, улар ўтган ой ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказишди ва бунда руслар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Ҳа, биз улар билан ўртоқлик ўйнадик, лекин жаҳон чемпионатигача анча бор ва бу вақт оралиғида рақиб ўйин услуби ўзгариб кетиши мумкин. Биз уларни ўрганишда давом этамиз. Биз эътиборни фақат Россияга эмас, балки Бельгия билан Жазоирга ҳам қаратамиз” – дейди кореяликлар устози Хонг Мёнг Бо.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика