UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  0 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  2 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  3 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  12 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  28 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  61 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  59

Жамшид Саидов: "Ёшларимиздаги иштиёқ мени хурсанд қилмоқда" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Ёшларимиздаги иштиёқ мени хурсанд қилмоқда"

Кеча бўлиб ўтган "Машъал" - "Бунёдкор" (2:0) ёшлари ўртасидаги учрашувдан сўнг "Машъал" ёшлар жамоаси бош мураббийи Жамшид Саидов билан суҳбатлашдик.
- Жамшид ака аввало кетма-кет қўлга киритилган ғалабалар билан табриклайман. Кечаги ва Жиззахдаги учрашувлар ҳақида фикрингиз қандай?
- Раҳмат. Кеча бўлиб ўтган ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, аввало , биз амалдаги ёшлар лигаси ғолибига қарши майдонга чиққанимизни билар эдик. Шу боис фақатгина жиддий қараш ва катта тайёргарлик билан майдонга тушдик. Муборакда катта футболни яна қайтишини байрам сифатида бошлаб берганимиздан хурсандмиз.

- Майдондан ҳаракат қилган йигитларнинг ўйинларидан қониқдим дея оласизми? 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсак ҳам футболчиларда жиддий хатолар кўзга ташланди.
- Ҳақиқатдан ҳам мавсумдаги иккиинчи учрашувни ўтказдик. Камчиликлар бўлди , лекин мен йигитларни ўйинидан тўлиқ қониқдим. Ўйиндан кўнглим тўлди. Белгиланган вазифа ғалаба эди ва уддаладик. Йигитларга бунинг учун миннатдорчилик билдираман. Хатолар эса ошкор этилишидан фойда йўқ. Биз буларни алоҳида кўриб чиқиб муҳокама қиламиз.

- Элдор Шомуродов бугун бир бўлим давомида яхши ўйин кўрсатди ва иккинчи бўлимдан майдонда кўрмадик.
- "Машъал"да яхши футболчи кўп. Биз ҳаммасига имконият беришимиз шарт. Шомуродовни ўйинидан қониқдим ва шу боис бошқа футболчиларга имконият бердим.

- Иккинчи бўлимда жамоамиз асосан ҳимояга эътибор қаратди. Бу тактик қўлланма эдими ёки "Бунёдкор" имконият бермадими?
- Бу  биринчи бўлимдан кейин қўлланган тактика эди. Биз ҳамма ўйинда ҳам ҳужумда ўйнамаймиз ва бугунги иккинчи бўлим айнан ҳимоявий ўйин бўлди. Қарши ҳужумдан самарали фойдаланишимиз ва буни қўллашимиз учун керак эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика