UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  1 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   9 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  5 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Жамшид Одилов: “Жиззахда барқарор ва курашувчан жамоа тузишга харакат қиламиз” Янгиликлар

Жамшид Одилов: “Жиззахда барқарор ва курашувчан жамоа тузишга харакат қиламиз”

Январь ойининг илк кунларида “Сўғдиёна” раҳбариятида сезиларли ўзгариш юз берди.
Яъни бунгача ижрочи-директор лавозимида ишлаб келган Дилшод Ражабов ўз аризасига биноан истеъфога чиқди.

Бўшаб қолган ўринга эса жамоа раҳбарияти Жамшид Одиловни тайинлади. Янги раҳбар футбол жамоатчилигига бегона шахс эмас. Боиси Одилов илгари футболчи сифатида “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган. 1996 йилдан то 2002 йилга қадар майдонда жавлон урган собиқ футболчи оғир жароҳат туфайли бутсаларини михга илишга мажбур бўлганди. Эътиборлиси Жамшид Одилов футболчилик даврини асосан “Сўғдиёна”да ўтказган. Яқинда ижрочи-директор сифатида клубда иш бошлаган Одилов билан суҳбатлашдик.

- 3 январь куни клуб раҳбарларининг қарорига кўра, “Сўғдиёна”да иш бошладим – дея гап бошлади Одилов. – Клубдаги барча ташкилий масалалар менинг зиммамга юклатилди. Жиззах футболининг ўсишида ўз ҳиссамни қўшиш учун бор кучим билан ишлашга тайёрман. Нафақт клуб миқёсида балки вилоят футболининг тараққий топишига ҳам улушимни қўшмоқчиман. Тан олиш керак, “Сўғдиёна” ўзбек футболидаги авалги мавқеини йўқотиб қўйди. Эътибор берсангиз, охирги йилларда бироз хадик бор. Олий лигага чиқсак, 1-лигага тушиб кетмасмикин клуб деган. Шу боис бу йил Жиззахда барқарор ва курашчан жамоа тузишга харакат қиламиз. Бунинг учун клубда бирдамлик ва ўзаро ишонч бўлиши керак. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин.

- Илгари футболчи сифатида фаолият юритганингизни яхши биламиз. Аммо кейинчалик ҳеч қайси клубда мураббий сифатида ҳам сизни учратмадик. Бу вақт оралиғида нималар билан шуғулландингиз?
- Футболчиликни тугатганимдан сўнг ўзимни тадбиркорлик соҳасида синаб кўришга аҳд қилдим. Ташкилий масалалар борасида қизиқишим юқори бўлгани учун ҳам бизнес соҳасида фаолият юритиш иштиёқи кучлилик қилиб келган. Жиззахда шахсий меҳмонхонам бор. Айнан шу орқали тадбиркорликни бошлагандим.

- Футболдан узоқда бўлган Одиловнинг бу йиллар давомида “Сўғдиёна” ўйинларини кўриш учун ҳам вақти бўлармиди?
- Ҳа, албатта. Чунки футболни яхши кўраман. Гарчи бошқа соҳада мехнат қилган бўлсамда, жамоанинг ҳар бир ўйинига бориб кўришни одат қилиб олганман. Ҳар қандай ишни кейинга қолдириб, ҳаттоки сафар учрашувларига ҳам борган кезларимиз бўлди. Бош мураббий Даврон ака Файзиев билан илгари бирга футбол ўйнаганимиз учун ҳам у киши билан муносабатларимиз аъло даражада. Файзиев 2012 йилда бошқарувни ўз қўлига олганидан кейин, клубдаги вазият билан мунтазам равишда танишиб борардим. Қисқача айтганда, жамоадаги ички муҳитдан хабарим бор эди.

- Ижрочи-директорнинг амалдаги вазифалари нималардан иборат бўлади?

- Клубда барча ташкилий ишларни ўзим ҳал этаман. Менежмент ва маркетинг ишларини ҳам тўғри йўлга қўйишни мақсад қилганмиз. Насиб қилса ҳаммасини аста-секин амалга ошириб борамиз.

- Клуб раҳбарининг ташкилотчилиги зўр бўлса, натижа ҳам ижобий кечаверади деган гап бор. Бу борада сизнинг ҳам ўз ғояларингиз бўлса керак?

- Албатта, режалар бисёр. Лекин биласизми клубда иш бошлаганимга кўп вақт бўлмади. Бунинг учун маълум бир муддат керак. Айтиб ўтганимдек, маркетингга катта эътибор қаратамиз. Реклама ва бошқа масалалар бўйича қилиниши жоиз бўлган бир қатор ишлар кутиб турибди.

- Клубда ишни энг биринчи навбатда нимадан бошладингиз?
- Ўз қароргоҳимиздаги ётоқхоналарнинг аксарияти совуқ бўлганлиги учун, уларни янги иситгич жиҳозлари билан таъминлаб бормоқдамиз. Биринчи галда қиладиган ишимиз аввало базани таъмирдан чиқариш билан бошланди.

- Айтишларича “Сўғдиёна”да ҳозир моддий муаммо бор экан. Жамоанинг йиғини 6 январдан бошлангани ҳам шу билан боғлиқ эканлиги маълум бўлди. Клуб раҳбари сифатида бунга нима дейсиз?
- Жиззах вилояти ҳокими футболга катта эътибор қаратади. У киши яқинда бизга шундай топширик бердики, янги мавсумга тайёргарликни ҳавотирларсиз бошлашимизни ва молиявий муаммолар бўлмаслигини аълоҳида таъкидлади. Умид қиламанки, бу борада ортиқча муаммоларга дуч келмаймиз.

-  Жамоанинг бош ҳомийси борми? Агар бўлса ташкилотнинг номи нима?
- Ҳомийлар бор. Лекин уларнинг бирортасини ажратиб асосийси дея олмайман. Вилоят ҳокимлиги бир қатор ташкилотларни ҳомий сифатида клубга бириктирган. Айнан шулардан келиб тушадиган маблағ эвазига чемпионатда иштирок этамиз.

- Нима деб ўйлайсиз, клуб ҳомийлардан келиб тушадиган пулга қарам бўлмаслиги учун ўзини-ўзи қоплаш мақсадида қандайдир бизнес лойихаларни жорий этиш пайти келмадимикин?
- Жиззахда 200 гектар еримиз бор. У клубга тегишли.  Бу йил чорвадорликни йўлга қўйиб, шу орқали клуб ҳисоб рақамига пул тушумини йўлга қўймоқчимиз. Дастлабки иш режамиз шундан иборат. Бундан ташқари яна айрим бизнес-режаларни ҳам кўриб чиқамиз.

- Футболчиларнинг ўзга клубга ўтиб кетаётгани сизларни ҳам ҳавотирга солаётган бўлса керак?
- Бугунги кунда йиғинимизда тўрт нафар янги футболчилар иштирок этмоқда. Ўтган йилги таркибимиздан эса олти нафари бошқа клуб билан машғулот ўтказмоқда. Бу каби ўтишлар ҳар йили ҳар бир жамоада бўлади. Бундан ортиқча фожеа ясаш шарт эмас. Кетганларнинг ўрнини бошқаси билан тўлдириш мумкин. Лекин имкон қадар ўтган йилги асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

- Клубнинг моддий холатидан келиб чиқиб айтингчи, “Сўғдиёна” жорий мавсумда йирик трансферларни амалга ошира оладими?
- Йўқ, очиғини айтганда бунга имкониятимиз етмайди. Вазиятга реалъ баҳо бериш керак. Шунинг учун ҳам бу нарса режамизда йўқ. Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтмоқчиман, ўзини клубида захирада ўтириб қолган ёки омади юришмаган футболчилар ҳар йили бизнинг жамоага келиб, етарлича ўйин амалиётига эга бўладида ва табиийки маҳоратини оширади. Аммо кейинчалик улар бошқа клубларга ўтиб кетишади. Афсуски бу йил ҳам шу холат кузатилмоқда.

- Бунга чек қўйиш учун узоқ йиллик шартномаларни жорий этиш керакдир балки?
- Бу биргина клубга боғлиқ эмас. Ҳозир ҳамма жамоада деряли бир йиллик шартнома имзоланмоқда. Футболчига 2-3 йиллик битим таклиф этсангиз рози бўлмаяпти. Улар фақат бир йилликка қўл қўямиз деб туриб олади.

- Маълумотларга кўра, клубнинг легионер посбони Александр Меленчук бу йил ҳам “Сўғдиёна”даги фаолиятини давом эттирар экан. Ундан ташқари яна хорижлик футболчилар ҳам таклиф этиладими?
- Ҳозирча легионер олишга эхтиёжимиз йўқ. Моддий холатимиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, асосий эътиборни бу йил ҳам маҳаллий футболчиларга қаратамиз.

- Жорий йил “Сўғдиёна” олдига қандай вазифа қўйилмоқда?
- Жамоамиз ўтган йили турнир жадвалида 10-ўринни эгаллади. Насиб қилса бу йил кучли саккизликка киришни мақсад қилганмиз.

- Айни пайтдаги таркиб билан бунга эришишингларга қанчалик ишонасиз?

- Агарда таркибга яна қўшимча 4-5 нафар маҳоратли футболчи олсак, олдимизга қўйилган вазифани уддалай оламиз. Чунки ўтган йили иккинчи даврада йигитлар жуда яхши ўйин кўрсатишганди. Шунинг учун чемпионатни 10-ўринда якунладик. Шундай экан ҳозирги таркиб билан ҳам саккизталикка кириш мумкин.  

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика