Latest news

21:29ВИДЕО. "Уотфорд" - "Кристал Пэлас" 3:20 21:18Антонио Конте: "Чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта"1 21:18Антонио Конте: «Рано еще говорить о чемпионстве»0 21:08ВИДЕО. "Осасуна" - "Барселона" 0:32 20:55Симэн: "Арсенал" чемпион бўла олади. Озил ва Санчесни сотиш керак эмас"2 20:55Симэн: «Арсенал» может стать чемпионом. Нельзя продавать Озила и Алексиса»0 20:34Марио Балотелли: "Мен ҳам "Олтин тўп"ни олишим мумкин эди"7 20:30Балотелли: «Роналду и Месси – лучшие игроки мира. Но если бы я провёл год без травм – поборолся бы за «Золотой мяч»0 20:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда9 20:05Арсен Венгер: "Хочу, чтобы Жиру продлил контракт с "Арсеналом"1 20:00The Boston Major-2016. Киберспортчимиз жамоаси ўйинидан навбатдаги видеоэфир2 19:55Пайет "Вест Хэм"дан кетиши мумкин 3 19:29Футзал. Олий лига, 2-тур, 2-кун. "Пахтакор" - "Когон" 3:71 19:25АПЛ. "Эвертон" "Уотфорд"га ютқазди5 19:14Украина. "Ворскла" Турсуновсиз "Волин"ни мағлуб этди2

24 aug 10:21
News

Жамшид Искандеров ҳақидаги фикрлар

12-14 август кунлари миллий терма жамоамиз Тошкентда қисқа ўқув йиғин машғулотларини ўтказди.
Бу галги йиғинга Миржалол Қосимов асосан маҳаллий футболчиларни чақиришни афзал билди. 14 август куни мураббийлар йиғиндаги футболчиларни иккига бўлган ҳолда, ўртоқлик учрашуви ташкил қилди. Бу баҳсда оқлар сафида ўйнаган «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров хет трикка эришди ва шу куни оқларни кўклар устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабасига улкан ҳисса қўшди.

Жамшид Искандеров сўнгги пайтларда футболчилик қобилятини кўрсатишда давом этмоқда. У ёшлар терма жамоасида ҳам ўзининг нималарга қодирлигини кўрсата бошлаганидан сўнг, футболчи клуб таркибида ҳам ўйнашни бошлаб юборганди. Кейинчалик, футболчи клубда ҳам барқарор ўйинлари туфайли, миллий терма жамоа даражасига кўтарилди. 1993 йилда Хоразм вилоятида туғилган ушбу ярим ҳимоячини сўнгги вақтларда футболимиз келажаки сифатида қаралаётганлиги ҳам рост. Ўзининг ажойиб тўп узатишлари, майдонни жуда яхши кўра олиши ва жарима зарбаларини ҳам моҳирона амалга ошириши билан мухлислар суюклисига айланиб келаётган футболчи ҳақида илиқ фикр билдирувчилар сони кескин ошди. Ҳақиқатан ҳам Искандеровнинг кўрсатаётган ўйинлари ҳаммага манзур келмоқдамикан? Шуни билиш истагида бир қатор мураббий ва футболчиларнинг Жамшид Искандеров хусусида фикрларини билишга қизиқдик. 

Ботир КОШКЕНБОЕВ («Сурхон» клуби собиқ бош мураббийи)
- Жамшид ҳақида айни кунда кўп гапирилмоқда. Унинг кўрсатаётган ўйинлари ҳаммага манзур келаётганлиги борасида юртимизнинг футбол нашрларида ўқиб бормоқдаман. Чиндан ҳам Искандеров айни пайтда жуда яхши футбол намойиш қилмоқда. Унинг ўйинларини телевизор орқали кузатиб, майдондаги ҳаракатларига таҳсин ўқийман. У жуда яхши майдонни кўра олади. Тўп узатишлари ҳам гап йўқ. Замонавий футболда ярим ҳимоячиларга кўп нарса боғлиқ. Улар тез фикрлай олиши ва шерикларини қулай вазиятларга чиқариб юбориши лозим. Айни пайтда бизда шундай тоифадагилар камайиб бормоқда. Жамшид ҳақида гапирадиган бўлсам, у майдонда ўзини жуда яхши ҳис қилади. Тўпни ўзида яхши ушлашдан ташқари, шерикларини қулай вазиятга чиқаришига ҳам қойил қоламан. Туркиядаги жаҳон чемпионатида биз Францияга йирик ҳисобда енгилдик. Ўша ўйинда унинг ўрни билинди. Агар Искандеров бўлганида, умуман бошқача бўлармиди деб ўйлайман. Терма жамоада бир чизиғда иккита тенг кучга эга футболчилар бўлиши керак. Менинг шахсий фикримча, Искандеровни ўрнини босадиган топилмади. Унинг Янги Зеландия, Хорватияга қарши ўйинларда тўп оширишлари рақиб ўйинчиларини саросимага солганлиги рост. Кутилмаган қарорларни тез қабул қила олишлигин билан ажралиб турганди. Унинг жароҳат олиб, мусобақада ўйнай олмаслиги яққол сезилди. Шахсий фикримча, Искандеровни келажаки порлоқ футболчилар сирасига киритаман. Фақат, у ҳақида бўлаётган илиқ муносабатларга қулоқ солмаслиги ва янада кўпроқ ишлаши даркор. Меҳнат қочмасдан, шу тариқа ишалб борса, яқин бир неча йиллар ичида уни Европа клубларида кўришимиз мумкин. У бемалол ўзини бошқа мамлакатларда ҳам кўрсата олади. Фақат, ҳозирги гапларга берилмаслиги ва ишлашдан тўҳтаб қолмаса бас. Ишонаманки, Искандеров миллий термага ҳам чақила бошлади. Тошкентдаги йиғинда ҳам ўзини намойиш қилиб, ўртоқлик учрашувида учта гол йўллади. Боя айтиб ўтганимдек, қаттиқроқ меҳнат қилса, кейинги йиллардан бошлаб миллий терма жамоамизда ҳам ўз ўрнига эга бўлиб боради. Қолаверса, олимпия терма жамоамиз тузилмоқда. Унда ҳам ўзининг очилмаган қирраларини намойиш қилишига умид қиляпман. Барқарорликни йўқотмаса, бунда яхшироқ ўйнай олиши мумкин. Менимча, Искандеров профессионал даражага чиққан. Янада ишлаб, тажрибасини бойитса, ўйлаган барча ниятларига эриша олади. Футбол меҳнат талаб қиладиган спорт тури. Худойим ҳам қанча кўп ўз устида ишлаган ва турли хил чалғитувчи муносабатларга эътибор бермасдан, ишлаб борганларни, рағбатлантирмай қўймайди. Шундай экан, мен бу йигитчанинг келажакдаги фаолиятига улкан омадлар тилайман. Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлишига ишонаман.

Афзал АЗИЗОВ( «Андижон» клуби ҳимоячиси)
- Тўғриси, Жамшид Искандеров ҳақида кўп эшитгандим. Фақат, унинг майдонда қандай ҳаракат қилишини кузатмаганим сабабли, аниқ фикрга эга эмасдим. Бироқ, унинг майдонда қандай тўп суришини кузатишни жуда истаётгандим. Туркиядаги жаҳон чемпионати вакилларимиз баҳсларини жиддий тарзда кузатиб бордим. Айниқса, унинг ҳаракатларини кўриб, айтилаётган гаплардан жон борлигига ишондим. Ҳақиқатан ҳам Жамшид Искандеров жуда яхши футболчи экан. Ҳали ёш бўлишига қарамай, унинг майдондаги кўрсатаётган ишларини кўриб, лол қолдим. Бундай тоифадаги ўйинчиларни анча вақтдан буён кўрмагандим. Ўзини хотиржам тута олиши, майдондаги шерикларига аниқ паслар бериши, тўп билан яхши ўйнай олиши, мени унга бўлган қизиқишимни оширди. Худди, Испаниялик Хавининг ўйинини кузатаётгандек бўлдим. Жамшиднинг ҳаракатлари Хавиникига ўхшаш эканлигига шубҳам йўқ. Бироқ, унинг даражасига чиқиши учун у ҳали кўп меҳнат қилмоғи даркор. Биласизми, Искандеров ўз устида ишласа, меҳнат қилиб борса, яқин йиллар ичида уни бемалол Европа клубларида ўйнаши мумкин деб ўйлайман. Ҳозирда, кўпчилик бизнинг футболчиларимиз кучли чемпионатларда тўп сурмаётганлиги тўғрисида нолишади. Бу бола эса агар ўзига бўлган талабни сусайтирмаса, Россия клублари тугул бошқа кучли биринчиликларда ҳам ўзини йўқотмаса керак. Миллий терма жамоамизда ҳам етакчи футболчиларнинг бирига айлана олса керак. Кўпроқ унинг ўзига боғлиқ. Четдаги гапларга қарамасдан, бор кучи билан меҳнат қилиб бораверса, яқин йилларда тажрибасини ортириб, яхши савиядаги ўйинчига айлана олади. Унинг келгусидаги фаолиятига фақат омадлар тилайман.


Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook