UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  21 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  3 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  31 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  5 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Жамоалардаги ўзгаришлар: Кимга фойда-ю, кимга зарар? "Қизилқум" Янгиликлар

Жамоалардаги ўзгаришлар: Кимга фойда-ю, кимга зарар? "Қизилқум"

Зарафшондан Навоийга кўчирилган жамоа бир неча йиллар мобайнида турли савиядаги легионерлар тинимсиз таклиф этиладиган ва муқим таркибга эга бўлмаган клуб сифатида гавдаланиб келганди.
Лекин охирги пайтларда бунга барҳам берилганига гувоҳ бўляпмиз. Ҳар ҳолда, таркибда маҳаллий ёш футболчилар пайдо бўлишди. Жамоа ўзаги аста-секинлик билан ўша ёшлар атрофида шакллантириб бориляпти. Бу жуда яхши. Юрий Лукин ўтган йили жамоани олий лигада сақлаб қолди. Энди эса у ўртамиёналар қаторига қўшилиши мумкин бўлган жамоани тузиш билан банд. Ўзгариш унчалик кўп содир бўлгани йўқ. 7 нафар футболчи “Қизилқум”га келиб қўшилди. Тўғри, жамоани тарк этганлар сони анчагина, бироқ уларнинг аксарияти ўтган мавсумнинг биринчи даврасидан кейин Навоийдан кетиб бўлишганди.

Шишелов, Жўраев, Жумаев ва Вагапов собиқ жамоаларига қайтишди деб айтса бўлади. Саъдинов, Қурбонов ҳамда Шодмонов таркибни кучайтириш мақсадида таклиф этилди. Уларнинг барчаси ўзларини кўрсатиб улгурган футболчилардир. “Қизилқум” янги ўйинчилар учун мақсадсиз пул сарфлашдан воз кечгани кўриниб турибди. Энди ёш футболчиларга эътибор қаратадиган пайт етиб келди. Шунча йил легионерлар ва ўртача савиядаги ёши катта ўйинчиларга пул сарфланди, бироқ бунинг фойдаси деярли сезилмади. Жамоа аутсайдерлар сафидан узоқ муддатга чиқа олмади.

Шунингдек, ёшлар билан ўйнаганда катта маблағ сарфланмайди. Бу ҳам маблағни тежаш, ҳам янги истеъдодларни тарбиялаш деганидир. Лукин “Зарафшон”да ишлаб, ёшлар билан яхши жамоа туза олишини кўрсатди. “Қизилқум” вилоят марказига кўчирилгач, жамоага бўлган эътибор ва талаб ортиши тайин. Бу йил ушбу жамоани жадвалнинг ўрта поғоналарида кўрсак, бу ҳам ёмон натижа бўлмайди.



“ҚИЗИЛҚУМ”
Келди                              Қаердан

Владимир Шишелов       “Металлург” Кузбасс
Шерали Жўраев             “Олмалиқ”
Руслан Вагапов              “Металлург”
Ўктам Саъдинов             “Зарафшон”
Миржалол Қурбонов        “Гулистон”
Самандар Шодмонов      “Насаф”
Ғайрат Жумаев                “Нефтчи”

“Қизилқум”ни 2013 йил майдонга тушган футболчилардан нақд 20 нафари тарк этган. Лекин бу билан жамоа сезиларли тарзда кучсизланмади. Чунки ўзгаришлар кўпроқ ўтган мавсумнинг биринчи даврасидан кейин рўй берганди. Қолаверса, маҳаллий ўйинчилар ҳам савия борасида бошқалардан қолишмасликларини намойиш этишяпти. Лукин имкон қадар таркибда олдига қўйилган мақсадга эришиш йўлида кураша оладиган футболчиларни қолдирди. Янги келган ўйинчилар эса жамоага мослашиб кетишда ёмон таассурот қолдиришмаяпти. Тўғри, Шишелов ҳозирча голлар ҳисобини очганича йўқ, лекин Володя рақиб ҳимоячиларини ўзига жалб этиши билан ҳам навоийликларга ёрдам беради. Айни пайтда “Қизилқум”нинг ҳимоядаги ишлари ёмон эмас, бироқ рақиб дарвозасини ишғол қилишда муаммолар мавжуд. Айнан шуни ҳал этган тақдирда Лукин бемалол яхши натижага умид қилиши мумкин.

2012 йилги таркибга эътибор қаратсак, ундан Жабборов, Макосин, Холиқов, Рустамов, Усмонов, Жўраев, Қамбаров, Ҳайдаров ва Абдуллаевнинг ўйнаб келаётганини кўрамиз. Бу ёмон кўрсаткич эмас. 9 футболчи жамоа ўзагини ташкил қилиши мумкин. Бу рақам футболимиз даражасида ёмон эмас. Баъзи жамоаларда икки йил олдинга таркибдан бунча анча кам футболчилар қолган.



Кетганлар: Хуршид Йўлдошев, Равшан Меҳмонов, Зафар Тўраев, Исроил Эргашев, Элдор Тожибоев, Азиз Ғуломхўжаев, Илья Ильин, Темур Яфаров, Аваз Агалиев, Азамат Абдуллаев, Янис Манзукас, Муқим Тошматов, Андрей Власичев, Тимур Васильев, Тимур Айзатулов, Алишер Саматов, Жалил Кимсанов, Фарруҳ Шотурсунов, Олим Навкаров, Феруз Бобоқулов.

2012 йилги таркибдан қолганлар: Эркин Жабборов, Артём Макосин, Акмал Холиқов, Акмал Рустамов, Азиз Усмонов, Шерали Жўраев, Файзулла Қамбаров, Фарруҳ Ҳайдаров, Азиз Абдуллаев.

Жамоаларда юзага келган ўзгаришларни таҳлил қилишимизнинг сабаби, айни пайтда клубларимиз қай даражада барқарор эканлигини кўрсатишдан иборат. Тўғри, бу ҳамиша ҳам жамоанинг натижаларига таъсир кўрсатмаслиги мумкин, лекин “Андижон” ва “Навбаҳор” мисолида бунинг салбий таъсири борлигини кўриб ўтгандик. Келаси ҳафтада ҳам яна икки жамоадаги таркиб билан боғлиқ ўзгаришларга тўхталамиз.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика