UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  1 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  3 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  8 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  5 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  8 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  8 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9

Жамоалардаги ўзгаришлар: Кимга фойда-ю, кимга зарар? "Нефтчи" Янгиликлар

Жамоалардаги ўзгаришлар: Кимга фойда-ю, кимга зарар? "Нефтчи"

Кеча таркибдаги ўзгаришларнинг “Андижон” ва “Навбаҳор”да қандай бўлгани, уларнинг қанчалик салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида тўхталгандик.
Бу сафар навбат “Нефтчи” ҳамда “Қизилқум”га етиб келди. Аввалги мавсумларда ўзгаришлар кўпроқ навоийликларда бўларди. Бироқ 2013 йилги мавсум давомида ва у якунига етгач, Фарғона жамоасида ҳам катта ўзгаришлар юзага келди. Улар ҳақида батафсил маълумот берамиз.



“Нефтчи” кўп йиллар давомида ўзгаришлар энг кам юзага келадиган жамоалардан бири эди. Чунки Юрий Саркисян таркибда катта ўзгаришлар қилмасди, фақат ёш футболчилар асосий жамоага келиб қўшиларди. Шу сабабли кейинги мавсум бошланиши арафасида ўзгаришлар 10 фоиздан камроқ бўларди. Лекин 2013 йил Саркисян истеъфога чиқарилгач, таркиб ва мураббийлар штабида катта ўзгаришлар рўй берди. Кўплаб футболчилар мавсум тугагач, бошқа клубларга ўтиб кетишди. Уларнинг ўрнига шунга яраша бир қанча ўйинчи жалб қилинди. Бироқ Мемет ўрнига Исмоиловни тайинлаш жараёнида “Нефтчи” вақтдан ютқазди. Чунки бир қатор футболчилар жамоадан кетиб бўлгандан кейингина Исмоилов бош мураббий этиб тайинланди. Агар у 2013 йилнинг охирларида бу лавозимда ишлашга киришганда баъзи футболчиларни таркибда олиб қолиши мумкин эди. Ҳозир эса бу мураббийга ҳам осон тутиб бўлмайди. Чунки 2012 йили таркибда ўйнаган футболчилардан 6 нафари таркибда қолибди холос. Уларнинг барчаси ҳам асосий таркибда ҳаракат қилмайди. Бутунлай янги жамоани шакллантириш осон иш эмас. Бу маълум вақт талаб қилади. Бошқа тарафдан Исмоилов охирги ўйинларда асосан маҳаллий футболчиларга имконият бермоқда. Бу эса фойдасини беради.



2014 йилги мавсум бошланиши олдидан фарғоналиклар таркибига нақд 17 нафар янги футболчи келиб қўшилди. Чунки кетишлар ҳам шунга яраша эди. Булардан ҳозир 16 нафари майдонга тушиш имкониятига эга. Нигериялик Дэвид Ония эса тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтмаган ва биринчи давра учун рўйхатдан ўтказилмаган. Мелзиддинов ва Алижонов собиқ жамоаси саналган “Нефтчи”га қайтган. Абдужалилов, Қобулжонов, Муродов, Оника, Аҳмедов, Меҳмонов, Илёсов, Клецков, Петкович, Абдуллаев, Фомин, Жиямуродов ва Гвазава эса илк бор фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилишмоқда.



Узоқ йиллар ўзгаришларсиз жамоага кўникиб қолган фарғоналик ишқибозларга ҳозирги ҳолатда осон эмас. Қолаверса, “Нефтчи”нинг муваффақиятларга эришиши қийин кечмоқда. Лекин Исмоилов малакали мураббий ва унга етарлича вақт берилган тақдирда у ижобий натижаларга эриша олади. Бироқ жамоада мураббийлар алмашинувидан аввал собиқ ўйинчилар янги мураббий келгунча ушлаб турилмагани қимматга тушмоқда.

Фарғонада азалдан истеъдодлар етарлича топилган. Вазият қийин бўлишига қарамай, Исмоилов ёшларга ишонч билдиряпти. Ҳар қандай ҳолатда ҳам маҳаллий ўйинчиларга имконят бериш ўзини оқлайди. Чунки хорижлик футболчилар кам пулга ташриф буюришмайди, яна тузукроқ ўйнашса ҳам майли. Жамоа билан шартномаси мавжуд бўлган 4 нафар легионердан кўра “Пахтакор”дан ижарага олинган асли фарғоналик ярим ҳимоячи Абдуллоҳ Олимовнинг “Нефтчи”га кўпроқ фойдаси тегяпти. Онияда муаммо бор, Петкович ва Гвазавада жароҳат, Оника эса мухлисларни ҳайратлантириб қўядиган имкониятга эга эмас. Янги келганлардан Жиямуродов, Олимов ва Мелзиддинов яхши ўйин намойиш этишяпти. Ҳарқалай, улар қўлдан келганча жамоага ёрдам беришга уринишмоқда. Бироқ ҳужумчилар ва бошқа ярим ҳимоячилар ҳали ёрқин ўйин намойиш этишганича йўқ.



“НЕФТЧИ”
Келди                                      Қаердан   

Абдумавлон Абдужалилов     “Пахтакор”
Сардор Қобулжонов               “Бухоро”
Маъруф Муродов                    “Сўғдиёна”
Александр Оника                   “Локомотив”
Рўзимбой Аҳмедов                “Навбаҳор”
Азиз Алижонов                       “Шўртан”
Жаҳонгир Меҳмонов              “Навбаҳор”
Дэвид Ония                            “Бухоро”
Абдуллоҳ Олимов                  “Пахтакор”
Азамат Илёсов                      “Орол”   
Александр Клецков               “Динамо”
Игорь Петкович                     “Олмалиқ”
Зоҳид Абдуллаев                  “Насаф”
Максимилиан Фомин             “Пахтакор”
Жаҳонгир Жиямуродов         “Бунёдкор”
Руслан Мелзиддинов            “Жетису”
Левани Гвазава                     “Химки”

Ўз навбатида жамоани тарк этганлар сони ҳам 17 нафарни ташкил қилмоқда. Бу дегани бир жамоа йўқ бўлиб, унинг ўрнига бошқаси шакллантириляпти деганидир. Умумий ўзгаришлар сони 34тадан иборат. Тан олиш керак, бу жуда кўп. Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида Фарғонага таклиф қилинган футболчилар ҳам кетиб улгуришган.



Фақат Пономарёвгина ҳамон жамоа сафида. Ўтган йили асосий таркибда майдонга тушганлардан Пўлатов, Саидов, Акрамов, Мирзаев, Асқаралиев, Ёқубов, Бердиев каби футболчилар сафда эмас. 2012 йилги мавсумда ўйнаган таркиб билан солиштирсак, Эрматов, Бобохонов, Алижонов, Смоляченко ва Исроиловни кўрамиз холос. бу айнан охирги бир йилда юзага келган ўзгаришлар билан боғлиқ. Бердиев, Саидов ва Акрамов олий лигада энг узоқ вақтдан буён бир жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчилар ҳисобланарди. Бироқ уларнинг уччаласи ҳам ҳозирда бошқа клублар сафида майдонга тушишмоқда.
Ўзгаришлар кўп жойда барқарорлик бўлмайди. Лекин бу ёғига “Нефтчи” аввалгидек маълум йўналишни белгилаб олиш асосида ишлашда давом этади. Янаям аниқроғи, Исмоиловга етарлича муддат берилган тақдирда.



Кетганлар: Хуршид Хўжаев, Шукур Пўлатов, Мансур Саидов, Ғулом Ўрунов, Иқбол Акрамов, Шерзод Ҳакимов, Сардор Мирзаев, Шавкат Насибуллаев, Зайниддин Тожиев, Элдор Исабоев, Санжар Асқаралиев, Фарруҳ Турдиалиев, Мирзакамол Камолов, Бахтиёр Ёқубов, Ғайрат Жумаев, Сардор Соибов, Анвар Бердиев.

2012 йилги таркибдан қолганлар: Дилёр Эрматов, Иқбол Бобохонов, Азиз Алижонов, Павел Смоляченко, Отабек Исроилов.


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика