UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  4 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  7 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  5 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0

Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик: Ўзбекистон U17 - Панама U17 - 2:0 Янгиликлар

Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик: Ўзбекистон U17 - Панама U17 - 2:0

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон U17 - Панама U17 учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув соат 21:00дан бошлаб Спорт телеканали орқали намойиш этилди. 

Шу ерда ўйиннинг матнли трансляцияси бўлди.

Ўзбекистон U17 - Панама U17 - 2:0 (0:0)
Голлар:
Шохжаҳон Аббосов, 68 - 1:0. Рустам Ашурматов, 76 - 2:0.  
Ўзбекистон U17:
1.Сарвар Каримов, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 5.Одил Ҳамробеков, 7.Жамшид Болтабоев, 9.Иброҳим Абдуллаев, 11.Акобир Тўраев (19.Шохжаҳон Аббосов, 63), 15.Иззатилла Абдуллаев (14.Исломбек Каримов, 90), 16.Равшанбек Хурсанов (10.Жавоҳир Сиддиқов, 46), 17.Достон Ҳамдамов, 20.Отабек Шукуров.
Панама U17: 1.Хайме Де Грация, 2.Крифтофер Баред (13.Сантос, 62), 3.Кейн Галван, 5.Чин Ормеча, 6.Хесус Арайя, 7.Элиесер Домингез, 10.Исмоил Диаз, 11.Луис Канате (16.Гонсалез, 83), 14.Вернер Уольд, 18.Эркин Зоррилья (9.Луис Суньига, 84), 19.Милсиадес Молина.

Огоҳлантиришлар: Жамшид Болтабоев 45.

 

Матнли трансляция 

90+3 дақиқа. ЎЙИН ТУГАДИ. ЎЗБЕКИСТОН - ПАНАМА 2:0.

90+1 дақиқа. Жамшид Болтабоевнинг зарбаси ноаниқ бўлди. 

90 дақиқа. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90 дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон. Иззатилла Абдуллаев ўрнига Исломбек Каримов тушди. 

87 дақиқа. Иззатилла Абдуллаев рақиб билан тўқнашиб кетди ва шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. 

84 дақиқа. Ўзгариш. Панама. Зоррилья ўрнига Луис Суньига тушди.

83 дақиқа. Ўзгариш. Панама. Канате ўрнига Гонсалез тушди.

80 дақиқа. Панамаликларда яна бир вазият, аммо Диазнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

76 дақиқа. Бурчак тўпидан сўнг Рустам Ашурматов дарвозани ишғол қилди - 2:0. 

76 дақиқа. ГООООООООООООООЛ. РУСТАМ АШУРМАТОВ - 2:0.

75 дақиқа. Сарвар Каримов яна бир зарбани қайтарди. 

70 дақиқа. Достонбек Ҳамдамов чап қанотдан кучли зарба берди, тўпни дарвозабон қайтарди. 

68 дақиқа. Достонбек Ҳамдамов томонидан жарима зарбаси амалга ошириб берилган тўпни захирадан майдонга тушган Шохжаҳон Аббосов дарвозага жойлаб қўйди - 1:0. 

68 дақиқа. ГОООООООООООООЛ. ШОХЖАҲОН АББОСОВ - 1:0! 

65 дақиқа. Қанотдан ошириб берилган тўпни Молина боши билан дарвозага йўллади, тўпни Каримов қайтарди. 

63 дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон. Акобир Тўраев ўрнига Шохжаҳон Аббосов майдонга тушди. 

62 дақиқа. Ўзгариш. Панама. Баред ўрнига Сантос тушди.

58 дақиқа. Ўзбекистон бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 

57 дақиқа. Акром Комиловнинг чап қанотдан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан сўнг рақиб посбони тўпни қайтарди. 

57 дақиқа. Панамалик футболчининг йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Сарвар Каримов эгаллаб олди. 

56 дақиқа. Жавоҳир Сиддиқов рақибни қўполлик билан йиқитди. Жарима тўпи фойда келтирмади.  

53 дақиқа. Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишди, ошириб берилган тўпни Рустам Ашурматов боши билан дарвозага йўллади, тўпни Де Грация ушлаб қолди. 

51 дақиқа. Иззатилла Абдуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

50 дақиқа. Хавфли вазият! Молинанинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

48 дақиқа. Вакилларимиз қанотдан ҳужумларни ташкил этишмоқда. 

46 дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.

46 дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон. Равшанбек Хурсанов ўрнига Жавоҳир Сиддиқов майдонга тушди.

45+1 дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0

45 дақиқа. Панама жарима тўпини амалга оширди, аммо Сарвар Каримов тўпни ушлаб олди. 

45 дақиқа. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Жамшид Болтабоев 

40 дақиқа. Милсиадес Молина жарима майдонимиз ичига кириб келиб тўпни дарвоза қаршисида турган шерикларига узатди, Сарвар Каримов тўпни эгаллаб олди. 

38 дақиқа. Энг фаол футболчиларидан бири Иззатилла Абдуллаев рақибни алдаб ўтиб тўпни жарима майдонига узатди, аммо тўп майдондан чиқиб кетганди. 

37 дақиқа. Отабек Шукуров чамаси 30 метрлардан дарвозага кучсиз зарба берди, тўпни дарвозабон эгаллаб олди. 

35 дақиқа. Терма жамоамиз ҳужумга ўтмоқда, аммо якуний аниқ зарба берилмаяпти. 

30 дақиқа. Акром Комилов оғриқ сезмоқда, аммо шифокорларнинг ёрдами керак бўлмади. Ўйин давом этади. 

28 дақиқа. Вакилларимизда яхши имконият бўлганди, аммо дарвозага зарба берилмади ва имконият йўқотилди. 

27 дақиқа. Энди Панаманинг қарши ҳужуми. Эркин Зоррилья жарима майдонимиз ичига кириб келиб зарба берди, тўп ҳимоячиимизга тегиб майдондан чиқиб кетди. 

25 дақиқа. Жуда хавфли! Иззатилла Абдуллаев кутилмаган зарба берди, тўп дарвоза тўсини ва устуни кесишган жой ёнидан ўтиб кетди. 

23 дақиқа. Яна ҳужум! Чап қанотдан тўп жарима майдони ичига узатилди, ҳимоячилардан қайтган тўпни Иззатилла Абдулалев дарвозага йўллади, бу тўп ҳам қайтарилди. Жамшид Болтабоевнинг кучли зарбаси эса дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 

20 дақиқа. Хавфли вазият! Ўнг қанотдаги Ҳамдамов тўпни марказда турган шеригига оширди, аммо Отабек Шукуров йиқилиб тушди. Тўраев томонидан берилган зарба ҳимоячига тегиб ноаниқ кўриниш олди. 

19 дақиқа. Акобир Тўраев рақиб жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллашга уринди, ноаниқ. 

18 дақиқа. Ҳамдамов ҳужумда рақибни қўполлик билан йиқитди. 

17 дақиқа. Ўзбекистон катта куч билан ҳужумга ўтди, чап қанотдан ошириб берилган тўпни дарвозабон қайтаришда хатога йўл қўйди, аммо ҳужумчимиз бу вазиятдан фойдалана олмади. 

16 дақиқа. Иззатилла Абдуллаев ҳужумчи Тўраевга тўпни ноаниқ тарзда оширди.

14 дақиқа. Вакилларимиз ҳужумга ўтишди, аммо Акобир Тўраев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

13 дақиқа. Панамаликлар жарима тўпини амалга оширишди, жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтариб юборишди. 
10 дақиқа.
Достон Ҳамдамов жарима майдони ёнида дарвозага зарба берди, анча ноаниқ. 
5 дақиқа. Дастлабки дақиқаларда томонлар бир бирларини ўрганишмоқда.
1 дақиқа. Ўйин бошланди! 

21:00. Учрашув бошланиши учун барча нарса тайёр!

20:57. Ўзбекистон давлат мадҳияси.

20:55. Панама давлат мадҳияси.

20:53. Жамоалар майдонга тушиб келишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика