Latest news

02:49Испания чемпионати. “Лас-Пальмас” – “Депортиво” 1:10 02:49Чемпионат Испании. «Лас-Пальмас» сыграл вничью с «Депортиво»0 02:48Бундеслига. Драматик кечган ўйинда "Бавария" иродали ғалабага эришди0 02:35Африка кубоги. Марокаш Тогони мағлуб этди0 02:35Сборная Марокко переиграла Того0 01:47“Барселона” Неймарнинг карточкасини бекор қилдирмоқчи0 01:47«Барселона» обжалует желтую карточку Неймара, которую он получил за симуляцию в матче с «Сосьедадом»0 01:35Спортчилар ижтимоий тармоқларда7 01:34Жерард февралдан “Ливерпуль” академиясида иш бошлайди0 01:34Джеррард с февраля начнет работать тренером в академии «Ливерпуля»0 00:00Olamsport: Australian Open. Федерер ва Маррейдан ғалабалар ва бугун турнирда қайд этилган барча натижалар0 23:48Африка кубоги. Кот-д’Ивуар Конго билан очколарни бўлишиб олди0 23:48Кубок Африки. 2-й тур. Кот-д’Ивуар сыграл вничью с ДР Конго0 23:24Миранда: “Интер” Скудетто учун курашиши лозим”0 23:24Миранда: «„Интер“ должен стремиться к Скудетто»0

05 sep 15:26
News

Жаҳон чемпионати учун курашни Иордания билан давом эттирамиз

6 ва 10 сентябрь кунлари Миржалол Қосимов бошчилигидаги миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионати йўлида курашни давом эттиради.
Иордания терма жамоаси билан ўтказиладиган учрашувлар бизнинг Жанубий Америка минтақаси вакилига қарши ўйнаш-ўйнамаслигмизни кўрсатиб беради. 6 сентябрь куни томонлар Амманда тўқнаш келишса, орадан тўрт кун ўтиб Тошкентда жавоб баҳси ташкил этилади. Баҳслар арафасида рақиб тўғрисида турли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

ИОРДАНИЯ ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ
Ташкил этилган йили:
1949
ФИФА аъзоси: 1956
Расмий вэб сайти: www.jfa.com.jo
Президенти: Шаҳзода Али Бин Ал Ҳуссайн
Футбол билан шуғулланувчилар сони: 121191
Рўйхатдан ўтган футболчилар сони: 4941
Клублари сони: 102
Футбол расмийлари сони: 6231

Иордания футбол ассоциацияси 1949 йилда ташкил этилган ва 1956 йилдан ФИФА аъзоси ҳисобланади. Бу мамлакат футбол тарихидаги энг катта натижа ҳозирча Осиё Кубогида икки марта чорак финалга етиб келингани бўлган. Ушбу мусобақада иорданлияликлар ўша икки сафар қатнашганлар холос. Жаҳон чемпионати саралаш босқичларидаги энг яхши кўрсаткич ушбу саралаш баҳсларида кузатилиб турибди. Иорданияда футбол асосан 1990-йилларнинг ўрталаридан ривожлана бошлади. Лекин ҳозиргача ҳам миллий терма жамоа қитъа грандлари қаторига қўшилгани йўқ. Мамлакатда жами 102 футбол клуби фаолият юритади. Профессионал футболчилар сони эса 5 минг нафарга яқин.

Мамлакатда учта лига мавжуд. Юқори лигада 12 жамоа кураш олиб боради. У 1944 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Биринчи лигада 14, иккинчи лигада эса 18 жамоа иштирок этади. Иорданиянинг энг машҳур жамоалари сифатида “Ал Виҳдат”, “Ал Файсали” ва “Шабаб Ордун”ни эътироф этиш мумкин. “Виҳдат” келиб чиқиши Фаластинга тақалган иорданияликлар томонидан ташкил этилган жамоа бўлгани сабабли “Файсали” билан кескин рақобатга эга. Жамоалар миллий чемпионатдан ташқари икки кубокда ғолиблик учун курашишади. Клублари ОФК Кубогида уч марта ғалаба қозонган. Бу борада Иордания Осиёда энг яхши натижага эга. Футбол ассоциацияси раҳбарияти Иордания клубларининг ОЧЛда иштирок этишларига ҳаракат қилмоқда.

ИОРДАНИЯ МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Лақаби:
“Ал Нашама”
Бош мураббийи: Ҳуссам Ҳассан (Миср)
Сардори: Амир Диб
Стадиони: “Қирол Абдуллоҳ”
ФИФА рейтингидаги ўрни: 71
Энг юқори ўрни: 37 (2004, август)
Энг қуйи ўрни: 152 (1996, июль)
Биринчи расмий ўйини: Сурия – 3:1 (Миср, 1953 йил 1 август)
Энг йирик ғалабаси: Непал – 9:0 (Амман, 2011 йил 23 июль)
Энг йирик мағлубияти: Япония – 0:6 (Сайтама, 2012 йил 8 июнь)
Осиё Кубогида икки марта иштирок этиб, ҳар иккисида чорак финалга чиққан.

Миллий терма жамоа илк халқаро учрашувини 1953 йилда ўтказган. Катта муваффақиятларга эришиш насиб этмагани ҳақида ёзиб ўтдик. Охирги пайтлардаги ижобий натижалар туфайли ФИФА рейтингида 71-поғонага кўтарилди. Иордания уй ўйинларини Амманда жойлашган “Қирол Абдуллоҳ” стадионида ўтказади. Стадион 20 минг томошабинга мўлжалланган. Бу ерда “Ал Виҳдат” клуби уй ўйинларида майдонга тушади. Жамоа асосан ички чемпионатда қатнашаётган футболчилардан иборат. Ўйинчилар кўпроқ яқин араб биринчиликларида иштирок этишади.

ИОРДАНИЯ ҚИРОЛЛИГИ
Тўлиқ номи:
Ал Мамлака ал Урдуния ал Ҳашимия
Пойтахти: Амман
Ҳудуди: 92300 кв.км.
Аҳолиси: 6,5 млндан ортиқ
Пул бирлиги: динор
Расмий тили: араб

Тўртинчи саралаш босқичида Иордания терма жамоаси Япония, Австралия, Уммон ва Ироқ билан бир гуруҳда иштирок этиб, 10 очко тўплади. Бу очколарнинг барчаси уйдаги ўйинларда кўлга киритилди. Ироқ билан дурангга эришган “Нашама” кейинчалик Австралия, Япония ва Уммонни мағлубиятга учратди. Сафарда эса 4 баҳсда мағлубиятга учради. Демак, сафардаги баҳсда Иорданиянинг жиддий қаршилигини кутиш мумкин. Ушбу босқичдан кейин ироқлик мутахассис Аднан Ҳамад истеъфога чиқиб, унинг ўрнини Ҳуссам Ҳассан эгаллади. Мисрлик мураббий бошчилигида жамоа ўйинларга жиддий тайёргарликка киришди.

Ҳассан Иордания Кубогининг ҳар бир тур ўйинидан кейин терма жамоага аъзо футболчиларни йиғиб, 2 кунлик машғулотлар ўтказди. Шу орқали ўйинчилар ҳақида кўпроқ таассуротга эга бўлиб, ўзаро тушуниш даражасини оширишга интилди.

Миллий терма жамоа таркибида маҳаллий клубларда ўйновчи футболчилардан ташқари Саудия Арабистони, Қувайт ва Руминия клубларидан таклиф этилган ўйинчилар ҳам мавжуд. Амир Шафиа, Анас Ёсин, Босим Фатхи, Саид Муржан, Амир Диб, Одай Саифи, Аҳмад Ҳаел, Ҳассан Абдулфаттоҳ сингари футболчилар терма жамоа етакчилари саналади. Иордания асосан жамоавий ўйинга асосланган футбол намойиш қилади. Ҳужумкор ўйинчилар турли комбинацияларни амалга ошириш пайтида жуда тез ҳаракат қилишади. Лекин жамоа тўпсиз қолган маҳалда унчалик яхши ҳаракатланмайди.

Иордания терма жамоаси таркиби:

Дарвозабонлар
: Амир Шафиа, Луай Амаре, Аҳмад Абдулсаттор

Ҳимоячилар: Муҳаммад Мустафо, Босим Фатхи, Иброҳим Заваҳра, Анас Бани Ёсин, Муҳаммад Дмейри, Одай Заҳран.

Ярим ҳимоячилар: Аҳмад Самир, Муҳаммад Хаир, Баҳо Абдулраҳмон, Саид Муржан, Амир Диб, Аднан Адус, Раэд Наватир, Муссаб Ал Лаҳам, Шади Абу Ҳашҳаш, Ҳассан Абдулфаттоҳ, Ёсин Бахит,

Ҳужумчилар: Одай Саифи, Аҳмад Ҳаел, Абдуллоҳ Диб, Тайир Баваб.


Бугун Иордания терма жамоаси мураббийлар штаби ва бу йил ўтказган ўйинлари билан таништирамиз. 

Беҳзод Назаров тайёрлади
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 160
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 84
Olamsport: Australian Open. Истомин сенсацион тарзда Жоковични таслим қилди!
Australian Open мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтиб... 60
Испания кубоги. 1/4 финал. «Реал» дастлабки ўйинда «Сельта»га ютқазди
Испания кубоги 1/4 финали дастлабки учрашувида «Реал» ўз майдонида... 57
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook