UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Шеффилд" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   1 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  4 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  12 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1

Жаъфар Ирисметов: “Мураббий сифатида ҳам мендан кўп нарса кутишларини яхши тушуниб турибман” Янгиликлар

Жаъфар Ирисметов: “Мураббий сифатида ҳам мендан кўп нарса кутишларини яхши тушуниб турибман”

Кеча сайтимиз орқали хабар берганимиздек, Жаъфар Ирисметов "NBU-Осиё" бош мураббийи этиб тайинланди.
Тан олиш керак, охирги йилларда мамлакатимизда маҳаллий ёш мураббийлар сони ортиб бормоқда. Буни албатта қувонарли хол дейиш мумкин.

Даврон Файзиев, Бахтиёр Ашурматов, Мухтор Қурбонов каби ёш мутахассисларимиз қаторига энди яқин ўтмишнинг моҳир тўпурар ҳужумчиси Жаъфар Ирисметовни ҳам қўшиб қўядиган бўлдик.
Футболчилик фаолиятининг сўнгги дамларини “Навбаҳор”да ўйновчи мураббий сифатида ўтказган Ирисметов энди жорий мавсум бош мураббий сифатида дебютини ўтказишга яқин турибди. 


Куни кеча Тошкентнинг “NBU-Осиё” клубини қабул қилиб олган Жаъфар “СА” сайти учун махсус интервью берди.

- Жаъфар ака, бу йил бош мураббий сифатида мустақил иш бошламоқдасиз. Айтингчи “NBU-Осиё”дан тушган таклиф борасида узоқ ўйладингизми ёки бу қисқа фурсат ичида амалга ошдими?
- Олдимда узоқ ўйлаш имконияти йўқ эди. Лекин 4-5 кун буни тарозининг палласига солиб кўрдим. Ўз навбатида айрим устоз мураббийлардан ҳам керакли маслаҳатлар олдим. Якунда таклифга розилик бердим ва 10 январдан расман жамоада иш бошладим.

- Кечагина яшил майдонда тўп тепиб юрган Ирисметов бугун майдон четида мураббийлик қилмоқда. Айни пайтда қандай хис туйғуларни бошдан ўтказмоқдасиз?
- Футболчилик фаолиятимизда имкон қадар ўзимиздан илиқ таассурот қолдиришга ҳаракат қилганмиз. Қаерда бўлмасин муносиб равишда тўп тепиб, мухлисларни хурсанд қилишга интилиш бўлган. Ҳар бир ишни якуни бўлгани каби, футболчиликни ҳам вақтида тугатишга қарор қилдим. Олдимдаги кейинги босқич мураббийликни бошлаш эди. Қачонлардир бу ишга киришишим керакку ахир! Аксарият ёш мураббийлар кўпинча бу соҳада ишни аввало “иккинчи” ролидан бошлашади. Буни йўли осон. Лекин менда мустақил бош мураббий сифатида ишлаш иштиёқи кучлилик қилди. Шу боис “NBU-Осиё”нинг таклифи мени ҳар томонлама қониқтирди. Буни қанчалик фойда келтиришини вақт кўрсатади.

- “NBU-Осиё” биринчи лиганинг доимий иштирокчиси бўлиб келган. Аммо шу кунгача ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўймаган. Шунга қарамай, бу жамоадан тушган таклифни қабул қилдингиз. Айтингчи “банкирлар”нинг таклифи сизни нимаси билан қизиқтира олди?
- Мураббий сифатида ишлаш учун олдимда бошқа вариантлар ҳам турганди. Лекин мен бош мураббий сифатида бу йил ўзимни ушбу клубда синаб кўриш имконияти туғилгани учун таклифга рози бўлдим. Қолаверса жамоа уй стадионини таъмирдан чиқармоқда. Балки келажакда клуб юқори мақсадлар учун курашар.

- Клубни қабул қилиб олганингиздан кейин ўз олдингизга қадай мақсадларни қўйдингиз?
- Мақсадим биринчи навбатда курашчан жамоа тузишдир. Йигитларни саралашда тўғри танловни амалга ошира олсак, бу бизнинг катта ютуғимиз бўлади. Бундан ташқари мураббий сифатида ҳам ўзимни кўрсатишни истайман. Чунки ҳозир ишқибозлар футболчи Ирисметовни яхши хотиралар билан эслайди. Табиийки улар мени мураббий сифатида ҳам ижобий таассурот қолдира олармикин деб ўйлашмоқда. Лекин менинг футболчилик даврим ўтди. Мураббий сифатида ҳам тажрибалиман дея олмайман. Аммо бу борада тўплаган бор маҳоратимни ишга солиб, астойдил енг шимариб ишламоқчиман.  

-  Жамоа раҳбарияти билан музокара ўтказаётган чоғингизда, клубнинг келажакдаги режалари ҳақида ҳам сўз бордими?
- Биласиз жамоа биринчи лиганинг доимий иштирокчиси бўлиб келган. Ўтган йиллар давомида “NBU-Осиё” фақат юқори ўринларни банд этган. Олдимизда турган асосий вазифа қандайдир ўринлар учун курашиш эмас, энг аввало барқарор жамоа тузиш ва якдил клуб шакллантиришдир. Ёшлар ва тажрибали ўйинчилар иштирокида жамоа тузишни ўйлаяпмиз. Чемпионат стартига қадар шунга қараб жамоа олдидаги вазифа ойдинлашади.

- Дарҳақиқат, олдинги бош мураббий Мухтор Қурбонов жамоани тарк этгач, унинг ортидан кўплаб футболчилар ҳам бошқа клубларга ўтиб кетмоқда. Бу холат сизни хавотирга солмаяптими?
- Кўпинча янги мураббий клубга келганида тайёр футболчилар билан ишлайди. Унинг иши бу орқали бироз енгилроқ кечади. Лекин айтиб ўтганингиздек, жамоамизнинг асосий ўйинчилари ҳозир бошқа клублар йиғинига бориб шуғулланмоқда. Деярли 90 фоиз футболчи жамоани тарк этиб улгурди. Албатта янгитдан жамоа тузишнинг ўзи осон кечмайди. Ўйлайманки, бу ҳам мураббий учун битта синовдир.

- Энди бу борада ишни деярли нолдан бошлашингиз тўғри келади. Бунга тайёрмисиз?
- Ҳа, тўғри. 10 январдан йиғинга киришдик. Ҳозирча кунига бир маҳалдан машғулот ўтказиш билан чекланиб турибмиз. Чунки уй стадионимизда таъмирлаш ишлари кетмоқда. Февраль ойидан эса икки маҳалдан жиддий шуғулланишни бошлаймиз. Чемпионат стартига қадар 3 ой бор. Унгача футболчиларни таклиф этиб, уларни кўрикдан ўтказамиз. Маъқул келганларини жамоада олиб қоламиз.

- Ўтган йилги таркибдан кимлар қолган?
- Александр Хвостунов, Даврон Валижонов, Олег Дражжук... Шунингдек яна бир қатор ўйинчилар. Ҳозир сизга ҳаммасини номма-ном айтиб беришим қийин.

- Мураббийлар штабида сизга кимлар ёрдам берадиган бўлмоқда?
- Бунгача жамоада ишлаб келган Бахтиёр Қамбаралиев ва Арслон Толипов билан ҳамкорликни давом эттирамиз. Улар билан ўз вақтида собиқ “Дўстлик” жамоасида бирга ўйнаганман. Ўйлайманки, мураббий сифатида ҳам бирга ишлаб кўзланган мақсадга эриша оламиз.

- Бирор бир мутахассисни маслаҳатчи сифатида ўз ёнингизга олишингиз мумкинми?
- Менимча йўқ. Мураббийлар штабида бошқа ўзгариш қилинмайди. Агарда Вадим Абрамов сингари кўпни кўрган мутахассисларимиз ўз маслаҳатларини берса, йўқ демаймиз. Чунки улар биздан кўра кўп нарса билади. Табиийки бой тажрибага эга.

- Айтганча, сизда қандай мураббийлик лицензияси бор?
- 2012 йили мураббийлик курсларида ўқиб “Б” тоифадаги лицензияни қўлга киритгандим. Ёдингизда бўлса ўша йили “Навбаҳор”да ўйновчи мураббий бўлиб ишлаганман. Декмоқчиманки, мураббийлик борасида озми-кўпми тушунчага эгаман.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди  
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика