UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  46 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  1 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  3 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  12 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448

Жаъфар Ирисметов: “Локомотив” – “Бунёдкор” баҳсида имкониятлар 50га50” Янгиликлар

Жаъфар Ирисметов: “Локомотив” – “Бунёдкор” баҳсида имкониятлар 50га50”

Хабарингиз бор, бугун Тошкентда Ўзбекистон Кубогининг ярим финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Унда “Локомотив” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилади.
Ёдингизда бўлса керак, ушбу клубларнинг дастлабки баҳсида 2:2 натижаси қайд этилганди. Демак бугун ким ютса, ўша жамоа финал йўлланмасини қўлга киритади.

Муросасиз руҳда ўтиши кутилаётган мазкур ўйин олдидан, ўз вақтида миллий чемпионатимизда ва Қозоғистон чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб, бир неча бор мамлакат Кубокларини қўлга киритган Жаъфар Ирисметовнинг мулоҳазалари билан қизиқдик.

- Жаъфар ака, бугун Тошкентда кечадиган ярим финал жавоб учрашуви олдидан ҳар ким турли хил фикрларни билдирмоқда. Шу ўринда сизнинг ҳам мазкур ўйин олдидан қарашларингизни билмоқчи эдик.
- Ҳа, бугунги ўйин кескин суръатда ўтиши турган гап. Боиси пойтахтнинг иккала жамоаси ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқади. Иккиси ҳам бир-бирига жиддий рақобатчи саналади. Биринчи ўйинда, адашмасам дуранг қайд этилганди. Лекин шунга қарамай, жавоб баҳси олдидан шахсан мен бу иккала клубнинг ҳам имкониятларини 50га50 баҳолайман.

- Хабарингиз бўлса керак, “Бунёдкор”нинг асосий посбони, ярим жамоа ҳисобланмиш Игнатий Нестеров яқинда жиддий жароҳат олиб, сафдан чиқди. Айтишларича маҳоратли дарвозабон учун мавсум поёнига етган. Нима деб ўйлайсиз, ушбу йўқотиш “Бунёдкор”нинг зарарига хизмат қилмасмикин?
- Тўғри, Нестеровнинг тажрибаси катта. У бўлганида балки жамоасига осон бўларди. Аммо ўйлайманки, бу - “Бунёдкор” учун жиддий йўқотиш бўлиб қолмайди ва мураббийлар штаби иккинчи посбонни ўйинга тайёрлай олади. Менимча, Мурод Зуҳуров ҳам ёмон кўринмаяпти.

- Эртага шунингдек, мамлакат Кубогининг яна бир ярим финал учрашуви бўлиб ўтади. Қаршида кечадиган “Насаф” – “Пахтакор” баҳсида кўпроқ кимнинг имкониятини юқори баҳолайсиз?

- Ушбу жамоаларнинг ҳам биринчи ўйинида дуранг қайд этилганлигини инобатга олиб айтадиган бўлсак, эртага кўпроқ “Насаф”да имконият яхши дейиш мумкин. “Пахтакор” ҳам ёмон ўйин кўрсатмаяпти. Таркиби асосан ёшлардан иборат бўлган жамоага охирги пайтларда бир текисда барқарор ўйин кўрсатиш қийин бўлмоқда. Лекин бу жамоа ҳам финал йўлланмасини қўлга киритиш учун бор имкониятини ишга солиши аниқ. “Насаф” эса бироз тажрибали эканлигини унутмасли керак. Бошқача айтганда, бу ўйинни 60га40 деб баҳолаган бўлардим.

- Сизнингча, ушбу жуфтликларда ғолиб чиққан қайси клуб бош совринни қўлга киритади?
- Кенг қамровда олиб қарайдиган бўлсак, бу йил Кубокни пойтахт клубларидан бири олиш эхтимоли юқори. Бу борада кўпроқ “Локомотив” билан “Бунёдкор”ни кўрсатган бўлардим. Чунки вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, бугунги кунда ушбу клубларнинг имконияти бошқаларга нисбатан юқори. Айниқса “темирйўлчилар” бу йил мамлакат Кубоги ва чемпионликни қўлга киритиш учун астойдил курашишини яширмаяпти. Бу клуб олтин дубль қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу боис таркиби ҳам кучли кўриниш олган.

“Бунёдкор”нинг эса Кубок ўйинларида тажрибаси катта. Тўғри, “Насаф” ҳам бу йилги чемпионатда барқарор ўйин намойиш этмоқда. Жамоа анча вақтдан бери ютқазмаяти. Аммо барибир Тошкент жамоаларининг Кубокни қўлга киритиш имконияти юқори, менимча.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика