UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:45Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  8

Жаъфар Ирисметов 26-тур олдидан қандай фикрда? Янгиликлар

Жаъфар Ирисметов 26-тур олдидан қандай фикрда?

Бугун олий лиганинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Таъкидлаш лозимки, охирги тур баҳслари айрим жамоалар учун катта аҳамият касб этади.
 Хусусан бу йил совринли ўринларни эгаллаши аниқ бўлиб улгурган "Бунёдкор", "Локомотив" ҳамда "Насаф"нинг чемпионатни нечанчи ўринда якунлаши ойдинлашади.

Шунингдек, элитани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган "Шўртан" кетидан "Гулистон" ёки "Қизилқум" биринчи лигага равона бўлиши мумкин. Буни ушбу жамоалар ўртасида кечадиган бугунги ўйинда сўнг билиб оламиз.

Ўз вақтида чемпионатимизда тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Жаъфар Ирисметов олий лиганинг 26-туридан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- 1-2-3-ўрин эгалари охирги турдан кейин ҳам жой алмашмайди. Яъни, чемпион "Бунёдкор" бўлади. Кумуш медаллар "Локомотив"га насиб этса, "Насаф" 3-ўринни эгалласа керак.

- Олий лигани тарк этадиган иккинчи жамоа Гулистондаги ўйиндан сўнг аниқ бўлади. Катта эҳтимол билан "Гулистон" кучлилар сафини тарк этади деб ўйлайман. Тўғри, "Қизилқум" сафарда юта олмайди. Лекин учрашув дуранг билан якун топса ҳам зарафшонликлар бундан ютади - дейди Ирисметов.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика