Latest news

10 nov 09:57
News

Занетти 8 ойдан сўнг яна майдонга қайтди

«Интер» ҳимоячиси Хавьер Занетти Италия А сериясининг 12-туридан ўрин олган «Ливорно»га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди (2:0).
82-дақиқада 40 ёшли аргентиналик футболчи Сафир Таидерни ўрнига майдонга тушди, фахрий футболчи майдонга тушаётганда «Сан-Сиро»га йиғилганлар уни қарсаклар билан кутиб олишди.

Шу тариқа, Занетти 8 ойлик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтди. Апрель ойида Занетти оғир жароҳат олганди.

Эслатиб ўтамиз, Занетти «Интер»да 1995 йилдан буён фаолият олиб бормоқда.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook