UZ

Сўнгги янгиликлар

06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  11 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  17 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  10 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   5

Зафар Полвонов: “Ўзбекистон терма жамоасида ўйнамоқчиман” Янгиликлар

Зафар Полвонов: “Ўзбекистон терма жамоасида ўйнамоқчиман”

Мавсум-2013да ўсишга эришиб яхши натижа кўрсатган клублардан бири “Олмалиқ” жамоаси бўлди.
Чунки улар турнир жадвалида фахрли 5-ўринни қайд этишди. Табиийки, бу Игор Шквирин жамоаси учун ёмон натижа эмас. Унинг устига мавсум давомида чемпионликка эришган “Бунёдкор”ни ўз майдонида мағлубиятга учратди. Шунингдек, “Пахтакор”ни ҳар иккала беллашувда ҳам енгишга муваффақ бўлди. Умуман олганда, жамоа бир текисда ўйнаб ишқибозларини қувонтирди. Бу борада иқтидорли ҳужумчи Зафар Полвонов алоҳида мавзуга айланиши мумкин. У жамоанинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланиб 14та гол урган ҳолда “Олмалиқ”нинг тўпурари бўлди. Дарҳақиқат ушбу ҳужумчининг жамоага қўшган ҳиссаси катта, ҳар томонлама ўзини кўрсатди. Шу сабабдан футболчига кўплаб таклифлар келиб тушди. Кўпчилик уни бошқа клубга ўтиб кетишини тахмин қилишаётганди. Ушбу суҳбатда Зафар барча саволларга аниқ жавоб бериб масалага ойдинлик киритди. Бундан ташқари келаси йили “Олмалиқ”нинг учинчи ўрин учун курашишини ҳам алоҳида таъкидлади.

- “Олмалиқ” кучли бешликдан жой олишни уддалади. Бунга қандай эришдинглар?
- Мавсум аввалида мақсадимиз жиддий кўринишда эди. Бунинг учун Игор Шквирин ёшларга ҳам катта эътибор қаратди. Шунингдек, у ҳужумкор ўйин кўрсатиш кераклигини тушунтирди. Вазифа кучли бешликдан жой олиш бўлганлиги сабаби шунга яраша меҳнат қилдик.

- Клубнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлдингиз. Ҳужумчи сифатида ўзингизни кўрсата олганингиз учун кўплаб қизиқишлар бўляпти. Ушбу масалага ҳам тўхталиб ўтсангиз?
- Ишонасизми, агентлар менга Малайзия, Таиланд ва Қатар клубларига ўтишимни тавсия қилишди. Гарчи хорижда ўзимни кўрсатиш имконияти бўлсада, яна Ўзбекистонда қолишни хоҳладим. Олий лига клубларидан ҳам қизиқишлар бўлди-ю, бироқ яна бир бор “Олмалиқ”ни танладим.

- Нима учун хориж жамоаларини танламадингиз?
- Тўғрисини айтадиган бўлсам, оила-аъзоларим четга чиқишимга йўл қўйишмади. Улар узоқлашимни хоҳлашмади.

- Сизга қолса кетармидингиз?
- Ҳа, бошқа чемпионатларда ўз кучимни синаб кўришим қизиқарли бўларди. Қолганини вақт кўрсатади.

- Демак, 2014 йилни яна “Олмалиқ”да бошлашингиз аниқми?
- Ҳа, мен қарор қабул қилиб бўлганман. Бир йилга шартномамни узайтирдим, Игор Шквирин билан ҳаммасини келишиб олганмиз.

- Хориж клубларининг таклифларига нима учун рад жавоб берганингизни айтдингиз, лекин олий лиганинг бошқа клубларига ўтмасликка сабаб нима?
- “Олмалиқ”га келиб мен кўп нарсага эришдим. Бу йил жамоа тўпурарига айландим. Келаси йили ҳам тўпурарлик маҳоратимни кўрсатмоқчиман ҳамда бу орқали терма жамоада ўйнашга тайёргарлик қиламан. Ҳамма нарса ўз қўлимда, фақат тинмай меҳнат қилишим керак.

- Қайси клубларнинг таклиф билдиргани ҳақида айта оласизми?
- Бир-иккитасидан эмас, ҳамма жамоадан таклиф олгандим. Уларга “Олмалиқ” билан шартномам бор деб айтдим.

- Таклифлар кўплигидан ўзингизни йўқотиб қўймадингизми?
- Бир томондан қараганда хурсанд бўлдим. Сизни шунчалик ҳурмат қилиб таклиф қилишлари ҳам катта гап. Аслида бирор бир клубдан таклиф билдирилиши бу футболчи учун яхши нарса. Улар менга қизиқиш билдиришдими, демак мен ўсяпман, футбол ўйнаяпман. Бу ҳолат сизни янада кўпроқ ишлаб интилишингизга ёрдам беради.

- Мавсумни муваффақиятли ўтказа олганингизнинг сабаби нимада?
- Йигитлар билан яхши тил топишганман. Ўз устимда ҳам кўп ишладим. Шквирин ҳужумчилар билан тез тез ишлагани учун шу даражага эришдим. Машғулотларда тўғри тактика асосида ишладик. Жамоанинг муваффақиятларида бош мураббийнинг ҳиссаси катта бўлди. Менинг тўпурар бўлишимда унинг меҳнатларини алоҳида айтган бўлардим. Ҳужумчи учун тўпурар бўлиш қониқарли ҳолат. Лекин ўзига яраша камчиликлар ҳам бор эди. Келаси йили ўз устимизда янада кўпроқ ишлаймиз.   

- “Пахтакор” ва “Бунёдкор” дарвозаларига гол уриш қийин. Сиз эса бу йил иккала жамоа дарвозаларини ишғол этиб “Олмалиқ”нинг ғалабаларини таъминладингиз. Хўш, етакчи клублар дарвозасини ишғол қилишингизнинг сири нимада?
- Ҳеч бир жамоа ютқазамиз деб ўйламайди. Кимки тўғри футбол намойиш этса ютади. Мураббийлар бизнинг олдимизга ғалабани мақсад қилиб қўйдими, уни бажаришимиз шарт. Ҳар бир учрашувда ҳужумчи гол уриб ўз ишини адо қилишга интилади. Бундай ўйинларда муҳим гол муаллифлари бўлиш омадга ҳам боғлиқ.

- Келаси йили “Олмалиқ”нинг 5-ўриндан юқорига курашишини кўрамизми?
- Жамоамизда бўлиб ўтган йиғилишда учинчи ўрин учун курашиш вазифаси белгиланди. Шу боис келаси йили совринли ўринлар учун кураш олиб борамиз. Шунинг учун ҳам шу ерда қолишга қарор қилдим.

- Совриндорлар қаторидан жой олишни эплай олармикинсизлар?
- Ҳаммасини вақт кўрсатади. Мақсад ўта жиддий бўлганидан кейин шунга яраша астойдил ҳаракат қилиш керак. Ҳеч ким ўз йўлида тўхтаб қолмаслиги лозим. Мақсад шунчаки айтилгани йўқ. Ҳамма бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилишлари шарт.

- “Олмалиқ”дан олдин ”Динамо”, “Хоразм”, “Насаф”, “Шўртан” каби клубларда ўйнаб ижобий томонларингизни кўрсата олмагансиз. “Олмалиқ”да эса Зафар Полвонов сифатида танилдингиз. Бу ердаги муваффақиятлар нима билан боғлиқ?
- “Насаф”да ўйнаб юрганимда ОФК Кубогига вазифа қўйилганди. У ерда рақобат жуда юқори эди. Бундай вазиятда мазза қилиб футбол ўйнашнинг иложи йўқ эди. Бирданига ўйин қовушиши ҳам қийин бўларди. Очиғи, у ерда рақобат хаддан ташқари кучли бўлгани учун ўсишим оғир бўлди. “Олмалиқ”га келиб ўзимни кўрсатишимга Шквирин катта ёрдам берди.

- Бу ерда ҳам рақобат ўзига яраша кучли эди, тўғрими?
- Ҳа, албатта. Шахбоз Эркинов, Мўйдин Мамазулумов каби тажрибали ҳужумчилар бор эди. Менга рақобат бўлса кўпроқ ўсиш бўлади. Бу нарсани айнан “Олмалиқ”да ҳис этдим. “Насаф”да эса ҳаммаси бошқача тус олганди. Яъни, футболчига ўзини кўрсатиши учун етарлича имкон ҳам бериш керак.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика