UZ

Сўнгги янгиликлар

18 авг 00:19
Янгиликлар

Юрий Лукин: "Тезкор гол ўйинимизга таъсир қилди"

"Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Юрий Лукин ўз фикрларини билдирди.
- Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз
- Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида киритилган тезкор гол бизнинг ўйинимизга салбий таъсир кўрсатди. Шундай бўлсада шогирдларим сўнгги дақиқаларгача курашишди.

- Жамоа қийин вазиятда қолаяпти. Бирон йўли борми оғир вазиятдан чиқиб кетишни?

- Олдимизда ҳали ўйинлар бор. Мавқеимизни тиклаб олишга ҳаракат қиламиз. Бизга асосий вазифа ҳам шундай юклатилган.

- Сизни биз собиқ ҳужумчи сифатида яхши биламиз. Жамоада ҳужум чизиғида муаммолар бордек?..
- Ҳа, биз йиғинларни жуда кеч бошладик. Жамоа деярли янги таркиб билан йиғилганди. Биз уч жамоадан ҳозирги таркибимизни шакллантирдик. Ҳимоя, ҳужум ва умуман бошқа чизиқлар ҳақида гапиришга ҳали эрта деб ўйлайман.

- Зафар Тўраев яхши ҳаракат қилаётганди. Уни алмаштирилишига нима сабаб бўлди?

- Тўғри. Лекин биз майдон марказидаги устунликни Жиззахликларга бериб қўйган эдик. Ренат Байрамов майдон марказида эмин-эркин ҳолатда “Сўғдиёна” ҳужумларини бошқариб турди. Лекин захирадан майдонга тушган футболчи Ренатга қарши курашларда имкониятларни бой берди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1199
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  474
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  254
Сурия - Ўзбекистон. Таркиблар маълум бўлди
Сурия ва Ўзбекистон учрашувида жамоаларнинг таркиби маълум бўлди.   232
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: