05 aug 00:28
News

Юрий Лукин: "Биз майдон эгаларига нисбатан яхшироқ ҳаракат қилдик"

Бугун бўлиб ўтган "Динамо" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
"Бугун биз икки хил бўлимларни кўрдик. Биринчи бўлимда майдон эгалари анча яхши ҳаракат қилишган бўлса Иккинчи бўлимда кўриб турганиздек биз майдон эгаларига нисбатан яхшироқ ҳаракат қилдик. Айниқса ўйин охирида анча кучли ўйин кўрсатдик. Менимча бизга тажриба ва омад етишмади деб ўйлайман".
 
- Биринчи даврада "Қизилқум"ни таркиб билан бугунги ўйиндаги таркиб билан тубдан фарқ қилганини кўрдик.
- Ҳа, Зарафшондаги стадион реконструксия қилинаётгани сабабли "Қизилқум" иккинчи даврани Навоий шаҳрида ўтказиши аниқ бўлди. "Зарафшон ПФК" жамоасидан бир нечта ўйинчи эса "Қизилқум" сафига келиб қўшилди. Таркиб эса деярли янгиланди.

 - Раҳбарият клуб олдига қанақа вазифа қўйди?
- Яқинда клуб раҳбариятлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда "Қизилқум" жамоасини олий лигада олиб қолиш чораларини кўриш, иложи борича юқорироқ ўринлар учун курашиш вазифаси қўйилди ва бу вазифалар мени зиммамга юклатилди.

- Иккинчи давра учун "заявка" бериш муддати 10 август куни тугайди. Шу вақт давомида Қизилқум таркибида янги ўйинчиларни кўришимиз мумкинми?
- Ҳа албатта яна тажрибалироқ ўйинчилар билан таркибни кучайтирмоқчимиз, лекин ҳозирча Зафар Тўраевни келиши аниқ бўлиб улгурган. Фақат Зафарда тиббий кўрикда муаммолар борлиги сабабли бугун майдонга тушмади.

- Энди "Қизилқум" уй учрашувларини қачонгача Навоий шаҳрида  ўтказади?
- Буни раҳбарият ҳал қилади, лекин менимча Зарафшондаги стадион тўлиқ реконструксияда чиққанидан сўнг "Қизилқум" яна уй учрашувларини Зарафшон шаҳрида қабул қилаверади.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 90
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 77
"Реал Мадрид" – "Малага". Таркиблар маълум
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –... 46
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook