UZ

Сўнгги янгиликлар

12:52Австралия - БАА. Асосий таркиблар билан танишинг  2 12:43Верратти L'Equipe нашрининг узурини қабул қилди  0 12:22"Championat.asia" Марказий Осиё футболига илк қадамини қўйди  24 12:15Ўзбекистон - Қатар. Тахминий таркибимиз  49 12:13Сурия терма жамоаси бош мураббийи: "Гуруҳда иккинчи ва учинчи ўрин учун кураш жиддий кечади"  8 12:00Бухоролик мухлислар Навоийга боришади  5 11:52Ўзбекистон - Қатар. Мухлислар ўйинга қандай тайёргарлик кўришмоқда? ФОТО  32 11:50Ули Штилике: "Мураббий бўлганим туфайли одамларнинг ҳам гапини эшитаман"  2 11:27Хитойдаги стадионда ёнғин чиқди  3 11:17Терма жамоалар маркази ходими ўзбек журналистларининг савияси паст дея, ўзини улардан устунмиз деган фикрни илгари сураяпти  106 11:15Тошкентда ОФК аёллар футболи кунига бағишланган футбол фестивали бўлиб ўтади  0 11:07Эрон - Хитой. Марчелло Липпи ва Карлуш Кейруш иштирокидаги матбуот-анжумани  6 10:46Агар Иско шартномасини узайтирмаса, "Реал"да ўйин амалиётисиз қолиши мумкин  7 10:37Қирғизистон – Макао: Ўйинолди матбуот анжумани  4 10:26Риберининг фикрича, "Бавария" ҳамда "Реал" ўртасидаги баҳсда етакчи йўқ  11

04 ноя 18:43
Янгиликлар

Юрген Клопп: "Мен "Боруссия"га шайдо бўлганман"

"Боруссия" Дортмунд ва Юрген Клопп. Бу икки ном сўнгги вақтларда тез-тез биргаликда тилга олинмоқда.
Мана беш йилдирки Клопп сариқ-қоралар жамоасида фаолият юритиб келмоқда. Ўтган ҳафтада жамоа маъмурияти 46 ёшли мутахассис билан ўртадаги шартномани 2018 йилга қадар узайтирди. Хўш, аслида 2016 йилгача мўлжалланган шартномани яна икки йилга узайтиришга нима сабаб бўлди? Немис журналистларига берган интервьюсида мураббий шу масалага тўхталиб ўтди.

- Ҳали якунига етмаган шартномани узайтиришга қандай омил туртки бўлди?
- Шу ўринда клуб томонидан менга билдирилаётган ишончдан мамнунлигимни айтиб ўтмоқчиман. Ҳа, якунланишига 2,5 йил бор бўлган шартномани яна қўшимча 2 йилга узайтириш  ноодатий ҳол саналади. Аммо менда жамоани янада юксакроқ поғоналарга кўтариш учун иштиёқ бор ва айнан шу сабабдан «Боруссия» билан ҳамкорликни давом эттиришга рози бўлдим.

- Нега клуб билан бу қадар узоқ муддатли шартнома имзоладингиз? Ахир, сизга Европанинг бир қатор етакчи клублари томонидан ҳам қизиқиш билдирилмоқда…
- Шартномани узайтирганим кўрсатиб турибди-ки, яқин 5 йил ичида бошқа шаҳарлардан қўнғироқ қилишларини орзиқиб кутаётганим йўқ. Кўплаб топ-клубларнинг фаолиятимга юқори баҳо бераётганлари  мен учун қувонарли, албатта. Лекин мен меҳнатимни чиндан қадрлайдиганлар ёнида бўлишни афзал кўраман.

- Бир неча йил аввал берган интервьюларингиздан бирида "Боруссия" Дортмунд да ўзингизни жуда ҳам яхши ҳис қилишингизни айтгандингиз. Бунга нималарни омил сифатида кўрсата оласиз?
- Биласизми, ҳаётда керакли вақтда керакли жойда бўла олиш жуда ҳам муҳим саналади ва мен учун «Боруссия» мана шундай жойдир. Бу ердалигимдан жуда ҳам бахтлиман. «Боруссия» том маънода «менинг жамоам» га айланиб қолди…

- Қандай режаларга асосланган ҳолда шартнома муддати узайтирилди?
- Биз жамоа билан биргаликда ажоиб тарих ёза олдик ва у балки сўнгги йиллардаги энг яхшисидир. Аммо мен унинг интихоси ҳақида шунчаки эслашларинигина хоҳламайман. Ҳали ўз ривожининг чўққисига етиб улгурмаган, бунданда яхшироқ ўйин кўрсата оладиган клубга ёрдам бера олишимдан жуда ҳам шодман. Биз аста-секинлик билан жамоа келажагини қуриб бормоқдамиз. Мана жамоа ўтган мавсумда Европа миқиёсида 28-ўринда қайд этилган бўлса-да, якунда биз Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб бора олдик. Бу  чиндан ҳам жуда ажоиб. Балки шу сабаб мен "Боруссия" га шайдо бўлгандирман… 


bundesliga.de сайтидан Зохирбек таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  180
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  187
Сурия - Ўзбекистон "Instat" таҳлилида
Жаҳон футболида етакчилик қилаётган "Instat" ташкилоти...  135
Ўзбекистон - Қатар. Иккала жамоада биттадан йўқотиш бор
28 март куни ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви ...  106
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: