UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  2 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  0 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  6 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  39 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0

Юрген Клинсманнинг "Guardian" нашрига берган интервьюси Янгиликлар

Юрген Клинсманнинг "Guardian" нашрига берган интервьюси

Океан орти терма жамоаси мураббийи бир неча йилдан сўнг АҚШ рақобатбардош жамоага айланади деб ҳисоблайди, аммо жамоага Бразилиядаги Жаҳон чемпионатидан сўнг баҳо бермоқчи.
Германия терма жамоасининг афсонавий футболчиси, ҳозирда АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсманн Жаҳон чемпионатига тайёргарлик олиб бораётган жамоасининг машғулотларига бошчилик қилмоқда. Баъзида Клинсманн футболчиларнинг қўпол хато қилаётганини кўра туриб, ишонч билан футболчилар олдига келиб, юзида табассум билан уларнинг етишмовчиликларини тўғирлашини тушунтиради.

Клинсманн табассум қилишни ва кулишни хуш кўради. Албатта у соатлаб жамоа олдига қўйилган вазифани гапириши мумкин, аммо у бу мақсадга босқичма-босқич эришишни тўғри деб билади.
Клинсманн шогирдларини рухлантириши шарт эмас, улар қандай гуруҳга тушиб қолишганини яхши билишади. Унинг жамоаси чақилмас Гана, Роналдуси бор Португалия ва албатта севимли Германия билан майдонга тушади.



Немис мутахассиси  футболчилик пайтидаги ўша алпқомат, инглиз мухлислари учун ғалаба тақдим эта оладиган, “Тоттенҳем”даги илк голини баҳам кўрадиган Клинсманни эслатиб юборади. Аммо АҚШдаги  уч йил, собиқ футболчининг ҳаётида сезиларли из қолдирди. У тез-тез турли ҳил болалар байрамларига ҳомий сифатида таклиф этилади, хотинини америка фуқаролигини олишга кўндиряпти. Америка ҳақида гапираётганда, у “менинг иккинчи уйим” сўзини ишлатади.
Юрген Клинсман 2011 йилда Боб Бредли ўрнига АҚШ бош мураббийи лавозимини эгаллайди. Клинсманн АҚШ футбол федерацияси президентининг нишони бўлган, Сунил Гулати 2006 йилдаги мундиалда немис жамоасининг ўйинидан хайратланишини беркитмаган. Океан орти жамоасини бошқариш Клинсманнга аввалроқ таклиф этилган, ўшанда немис мураббийи “Бавария”ни танлаган. Клинси бироз ўтиб Америка терма жамоасига мураббий бўлиши ҳеч кимни хайратга солмаган.

АҚШнинг илк натижалари ҳеч кимни хурсанд қилмаган эди, чунки улар ҳақида ҳеч ким фикр билдирмоқчи эмасди. Аммо Италия ва Мексика устидан қозонилган ғалабалардан сўнг кўп мутахассислар ўзларини босиб олишди. Мураббий ўртоқлик ўйинларига ёш футболчиларни кам чақирарди, бунга унинг жавоби бор эди. “Тушунинглар, ҳозирча катта ўзгаришларни қила олганим йўқ. Шу муаммони ҳал қилишим билан жамоага “янги қон” қуяман”, - дейди Юрген.

 “АҚШда футбол тўғри қурилмаган. Бу ерда 6 ёки 7 ой давом этадиган спорт турларига эътибор берилади, масалан, бейсбол ёки баскетбол. Европада эса футболни 10 ёки 11 ой ўйнашади. Америкалик болаларда жисмоний ҳолат яхши ривожланмайди ва бирор спорт турига тўла ёндашмайди. Европада эса аксинча, футбол сени ютиб юборади”, - дейди терма жамоа мураббийи.

“Ҳозир биз давлатда футбол тизимини ўзгартириш устида ишлаяпмиз. Биз сифатли мураббийлар ўқитишга ва болаларни кичик ёшдан ривожлантиришга, футболнинг асосий лигасини ўзгартиришга ҳаракат қиляпмиз. Жаҳон даражасида бўлишига интиляпмиз. Ниҳоят биз футболчилар тайёрлашнинг янги тизимини амалда қўллаяпмиз ва тайёрлаш тизими 10 ойни ташкил этади. Тез орада бу давлат янги даражага чиқади ва биргаликда рақобатбардош жамоага айланамиз”.



У давлатда футболни ривожлантириш учун енг шимарган. Клинсманнинг иши узоқ муддатли мақсадларга бағишланган ва бу ишлар уни бошқа мураббийлардан ажратиб туради. Ўтган йилнинг декабрь ойида у жамоа билан шартномани 2018 йилгача узайтирди. Демак, Бразилиядаги Жаҳон чемпионатига кўп нарса боғлиқ эмас. Бу билан Клинсман фақат ғалаба хоҳлайдиган мураббийлардан ажралиб туради. У “Жаҳон Кубоги – бу сифат кўрсаткичи” деб ҳисоблайди.

АҚШ терма жамоаси мундиални Ганага қарши ўйин билан бошлайди. Кейинги ўйинлар Португалия ва Германияга қарши эканлиги ҳисобга олинса, илк ўйинда ғалаба қозониш керак. “Агар биз бошқа икки ўйинда ғалаба қозонишимизга тўғри келса, биз бунга ҳаракат қиламиз. Бу биз учун муаммо бўлмайди. Биз Португалияни 2002 йилдаги каби (ўшанда 35 дақиқа ичида америкаликлар португаллар дарвозасига учта гол уришган ва ўйин 3:2 ҳисобида якунланган) ютишга ҳаракат қиламиз. Бундай турнирда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз кўпчиликни кўриш учун, яхши тайёрланишимиз керак”, - дейди Клинсманн.

Жанубий Америкада кутилмаган ҳодисалардан қочиш учун, АҚШ терма жамоаси январь ойида Бразилияда бўлиб келишди. Машғулотлар ҳозир америкаликлар шуғулланаётган ўқув марказида бўлган. Шундай майда деталлар жамоага рухий сокинлик олиб келади ва АҚШ терма жамоасида Бразилия ҳавосига кўникиш муаммо бўлмайди деб ҳисоблайди мураббий.

“Ўйлашимча, ўйинчиларимизда жой борасида муаммолар бўлмайди. Уч-тўрт соат самолётдаги учишлар биз учун янгилик бўлиши керак эмас, чунки биз Гондурасда, Панамада, Коста-Рикада учрашувлар ўтказдик. Сиз ўйинга икки кун қолганда Сан Педро Сулуга келсангиз, бунинг устига намлик катта бўлса ўзингизни ёмон ҳис қиласиз. Айтганча, бу шаҳар дунёдаги энг хавфли саналади. Гап шундаки, бу ерда жиноят хавфи бошқа шаҳарларга нисбатан юқори. Биз бундай ҳолатларга ўрганиб қолдик, Бразилияга ҳам кўникамиз. Мен ҳар доим шогирдларимга, рақибларимиз ҳам ҳудди шундай аҳволда эканлигини айтаман”.

Турнир бошланишида Клинси кичик ўзгартиришларни амалга оширади. У Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўриш учун, ўртоқлик ўйинлариниг қийин режасини тузиб чиқишга ҳаракат қилди. Унинг шогирдлари бошқа давлат чемпионатларида иштироки ҳақида мураббий шундай дейди: “Англия, Италия ёки Германия биздан фарқли ўлароқ, мураббийида камида 18-20 кўзга кўринарли футболчилари бор. Аммо мен ўз клубида яхши иштирок этаётган футболчиларни чақиришга ҳаракат қиламан”.

Клинсманн келганидан сўнг, маҳаллий клублардан ҳам терма жамоага чақирувлар кўпайди. Бир неча йил олдин ЖАРга МЛСдан бор йўғи тўрт футболчи йўл олган. Бразилияга эса АҚШ чемпионатидан 15 футболчи боради. Катта фарқ бор, тўғрими?

“Лига катта ютуқларга эришмоқда, авваллари бошқа терма жамоаларга тенглаша олмасдик. Биз бунинг устида ҳар куни ишлаяпмиз. Биз тўғри йўлдан кетяпмиз, аммо ҳозирча ўз мақсадимизга эришганимиз йўқ”.

“Афсуски бу давлат футболчилари бир маромда ўйнашмайди. Яхши футболчилар ҳам бор, аммо катта машҳурлигидан сўнг, машғулотларда иштирок этмайди, оқибатда қандай тез кўтарилган бўлса, шундай пастга қулайди. Бу муаммолар бизни бир неча йил безовта қилади”.



АҚШда ёш иқтидорлар инқирози юз бермоқда. Айнан Клинсманн, бу муаммони ҳал қилишга чақирган. У Германиядаги икки йиллик фаолияти давомида терма жамоага кўплаб ёш футболчиларни олиб келганини кўпчилик билади. У илк мураббийлик пайтида катта босимга учраган, Жаҳон чемпионатидан сўнг эса бироз енгиллик ҳис қилади. Кўплар Клинси немис футболига ҳужумкорликни олиб келган деб ҳисоблашади. Ўша вақтдан бери нима ўзгарди? У ўз билимларини янги терма жамоада ишлата оладими?

“Ҳар бир тажриба, шу соҳадаги бирор киши билан суҳбат бу жуда муҳим. Германиядаги икки йил ва “Бавария” билан бир йил менга унутилмас тажриба берган. Бундан кейин сиз кўп нарсаларга бошқача қарайсиз. Кўп сувлар оқиб ўтди. Дунё бир жойда турмайди. Ҳозир бизни медиа ютиб юборгандек. Ҳамма телефон, Тwиттер, Фаcебоок, Инстаграм билан банд. Мураббий сифатида кўп саволларга жавоб излашимиз керак. “Улар билан қандай гаплашиш керак?”, “Қандай қилиб бу муҳимлигини тушунтириш мумкин?”.

Немис мураббий ҳозирги оламнинг талабларига мослашмоқда. Футболчилар электрон почта орқали жамоага сўров юборишига у қарши эмас. “Почта , Twitter ёки Facebook орқали куннинг ҳар бир қисмида мурожаат қилиши мумкин. Бу билан биз доимо алоқада бўлишимиз мумкин”, - дейди Клинсман.

Клинси Германия тўғрисидаги саволга жавоб беришдан қочмади: “Германия мундиалда ғолиб бўлиши мумкин. Айни вақтда бу терма жамоа сайёрамизнинг энг яхши учтасидан бири ҳисобланади. Уларда ажойиб иқтидорли футболчилар авлоди мавжуд. Ватандошларим ҳужумкор усулни қўллашади. Бу ҳаракатларнинг охири чемпионлик бўлиши керак”.

АҚШ мундиалда ғалаба қилишига ҳеч ким ишонмайди. Аммо америкаликлар мураббийи ўзгача рухда: “Ха , биз Бразилияда кўпроқ қолиш учун ҳаракат қиламиз, мундиалда яхши иштирок этишимизга ишонамиз. Агар ҳеч нарса ўхшамаса, кейинги қарорни давлат федерацияси ҳал қилади. Мен бу ишлар бекор бўлмаганлигига ишонмоқчиман”

Жасур Асланов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика