UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  4 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  27 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  2 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Ёшларимиз Жаҳон чемпионати чорак финалида тўхташди Янгиликлар

Ёшларимиз Жаҳон чемпионати чорак финалида тўхташди

Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Франция - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

Мана шу саҳифада ўйиннинг мантли трансляцияси бўлди.   
 
Франция U20 - Ўзбекистон U20 - 4:0 (3:0)
6 июль. Ризе. "Янги Шаҳар" стадиони. 
Ҳакамлар
: Сандро Риччи, Алессандро Роча, Эмерсон Карвальо (учаласи Бразилия), Карлос Вера (Эквадор)

Голлар: Яя Саного 31, - 1:0. Поль Погба 35 пенальти, - 2:0.  Флориан Таувин  43 пенальти, - 3:0. Курт Зума 64, - 4:0. 
Франция U20: 1.Альфонс Ареола, 2.Дмитри Фолкер, 4.Курт Зума, 5.Самуэль Юмтити, 6.Поль Погба, 8.Жоффри Кондогбиа (10.Аксел Нгандо, 61), 9.Яя Саного, 11.Жан Кристоф Баэбек (15.Алекси Босетти, 70), 12.Лукас Диня (3.Пьер Поломат, 78), 17.Жордан Веретут, 20.Флориан Таувин. 
Ўзбекистон U20:
1.Асилбек Омонов; 2.Тохир Шамсиддинов; 5.Максимилиян Фомин; 6.Аббос Махсталиев; 7.Владимир Козак; 8.Диёржон Туропов (9.Жалолиддин Машарипов, 59); 11.Абдул Азиз Юсупов (19.Забиҳилло Ўринбоев, 59); 16.Азамат Абдуллаев; 17.Игор Сергеев; 18.Сардор Собирхўжаев (13.Камронбе Кападзе, 65); 20.Муҳсинжон Убайдуллаев

Огоҳлантиришлар: Максимилиян Фомин 14, Тохир Шамсиддинов 34, Сардор Собирхўжаев 51, Владимир Козак 65.

Четлатиш: Тохир Шамсиддинов 68.
 
   

90+2-дақиқа. Ўйин тугади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркиядаги Жаҳон чемпионатида чорак финалда тўхтади. Барча йигитларга мана шу ерга етиб келганликлари учун РАҲМАТ! Жамоамизни Туркияда қўллаб турган мухлисларга ҳам катта РАҲМАТ!

90-дақиқа. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. Бурчак тўпидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди. 

89-дақиқа. Жалолиддин Машарипов рақиб жарима майдонига ёриб кирди, аммо ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 

85-дақиқа. Босеттининг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди...

83-дақиқа. Асилбек Омонов яна ўзини кўрсатди. 

82-дақиқа. Погба майдон марказида Сергеевни йиқитди.

81-дақиқа. Хавфли вазият! Алекси Босетти тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллагади, бироз ноаниқ.  

80-дақиқа. Ўзбекистонинг ҳужуми Аббос Махсталиевнинг ноаниқ паси туфайли узилиб қолди. 

78-дақиқа. Ўзгариш. Лукас Диня ўрнига Пьер Поломат тушди 

76-дақиқа. Вакилларимиз ҳужум ташкил қилишди, аммо Машариповнинг зарбаси дарвозага бормади. Қарши ҳужумдан сўнг Погба Убайдуллаевга нисбатан қўпол ўйнади. 

74-дақиқа. Рақиб ҳужумчиси бирга-бир вазиятда Омоновнинг юзига зарба бериб юборди, посбонимизга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда. 

73-дақиқа. Чап қанотдан узатилган тўпни Аббос Махсталиев боши билан дарвозага йўллади, кучсиз зарбани дарвозабон ушлаб олди.  

69-дақиқа. Ўзгариш. Жан Кристоф Баэбек ўрнига Алекси Босетти тушди 

68-дақиқа. Четлатиш. Тохир Шамсиддинов

66-дақиқа. Ўзгариш. Сардор Собирхўжаев ўрнига Камронбе Кападзе тушди  

65-дақиқа. Огоҳлантириш. Владимир Козак.

64-дақиқа. Бурчак тўпидан сўнг Курт Зума боши билан тўпни дарвозага йўллади - 4:0.

64-дақиқа. ГОЛ. 4:0.

61-дақиқа. Ўзгариш. Жоффри Кондогбиа ўрнига Аксел Нгандо тушди 

60-дақиқа. Флориан Таувиннинг кучли зарбасини Омонов қайтаришга эришди.  

59-дақиқа. Ўзгариш. Диёржон Туропов ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди  

59-дақиқа. Ўзгариш. Абдул Азиз Юсупов ўрнига Забиҳилло Ўринбоев тушди  

57-дақиқа. Вакилларимизда жарима тўпи тепиш ҳуқуқи. Козакнинг йўллаган аниқ зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб туши. 

56-дақиқа. Флориан Таувиннинг зарбасини Омонов ушлаб олди  

52-дақиқа. Французлар тезкор ҳужум ташкил этишди, аммо берлган зарба ноаниқ бўлди. 

51-дақиқа. Огоҳлантириш. Сардор Собирхўжаев

47-дақиқа. Хавфли вазият. Туропов чап қанотдан тўпни давозага йўллади тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.  

----

45+2-дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. Франция - Ўзбекистон - 3:0. Танаффус

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Ҳимоячиларимиз ҳамон ўзларига кела олишмаяпти, Омонов тўпни қайтарди. Унга ёрдам керакка ўхшайди. 

43-дақиқа. Флориан Таувин белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни йириклаштирди - 3:0.   

43-дақиқа. ГОЛ. 3:0

42-дақиқа. Яна пенальти. Туропов ўз жарима майдони ичида кутилмаганда тўпни қўли билан ўйнади... 

39-дақиқа. Веретут Махсталиевни йиқитгани учун жарима тўпи белгиланди. Козакнинг жарима майдони ичига ошириб берган тўпини бўйдор ҳимоячилар қайтариб юборишди. 

38-дақиқа. Французларнинг ҳужуми ўйиндан ташқари ҳолат сабабли тўхтаб қолди. 

37-дақиқа. Погба майдон марказида Шамсиддиновни йиқитди. 

35-дақиқа. Поль Погба 11 метрли жарима тўпини аниқ амалга оширди - 2:0. 

35-дақиқа. ГОЛ. 2:0

34-дақиқа. Шамсиддинов жарима майдонимиз ичида Баэбекни йиқитди, ҳакам пенальти белгилади. 

34-дақиқа. Огоҳлантириш. Тохир Шамсиддинов

31-дақиқа. Чап қанотдан Баэбекнинг оширган тўпини Яя Саного бўш дарвозага йўллади - 1:0. 

31-дақиқа. ГОЛ. 1:0

28-дақиқа. Ёшларимиз яна ҳужумга ўтишди. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни франциялик ҳимоячилар қайтаришди. 

27-дақиқа. Вакилларимиз кам сонли ҳужумларидан бирини ташкил этишди. Аммо Козакнинг пасига ҳужумчиларимиз ета олишмади. 

25-дақиқа. Яна бир бурчак тўпи, бу сафар Омонов тўпни муштлари билан қайтариб юборди. 

24-дақиқа. Французлар бурчак тўпини амалга оширишди, тўп ноаниқ кетди. Ҳужум якунида Юмтити дарвозага зарба берди, тўп футболчиларимизга тегиб майдонни тарк этди. 

23-дақиқа. Азамат Абдуллаев рақиб ҳужумчисидан тўпни олиб қўйди, рақиб унга нисбатан қоида ҳам бузди. 

21-дақиқа. Жордан Веретут ўнг томондан жарима майдонимиз ичига кириб борди ва зарба берди, тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди... 

20-дақиқа. Ўзбекистон жарима тўпи тепади. Чамаси 30 метрлардан Козак тўғри дарвозани нишонга олди, аниқ борган зарбани дарвозабон ушлаб олди. 

19-дақиқа. Сардор Собирхўжаев рақиб ҳужумчисини жарима майдонимиз ичида зарарсизлантирди. 

17-дақиқа. Вакилларимиз ҳужумга ўтишди. Чап қанотдан бошланган ҳужум марказга кўчди, аммо Сергеев тўпни тўхтата олмади.

16-дақиқа. Хавфли вазият! Флориан Таувиннинг берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.   

15-дақиқа. Рақиблар чамаси 20 метрлардан жарима тўпига эга бўлишди. Погбанинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

14-дақиқа. Огоҳлантириш. Максимилиян Фомин

11-дақиқа. Рақиблар яна ҳужум ташкил этишди. Абдуллаев тўпни Кондогбиадан олиб қўйди, Шамсиддинов эса тўпни рақибдан майдондан чиқиб кетишини таъминлади. 

7-дақиқа. Бурчак тўпидан сўнг бўйдор Поль Погба боши билан тўпни дарвозага йўллади, Омонов тўпни қайтарди. 

5-дақиқа. Дастлабки дақиқалрада французлар икки марта хавфли вазиятни ташкил этишди. Тўп дарвоза устунига ҳам тегди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди.  

19:56. ЎЗБЕКИСТОН мадҳияси!

19:55. Франция давлати мадҳияси. 

19:54. Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

19:30. Иккала жамоа ўйинолди чигалёзди машқларини бажаришмоқда. 

19:05. Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги ўзбекистонлик ишқибозлар "Янги Шаҳар" стадионига кириб келишди, ноғораларни чалиб.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика