UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  0 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  12

Ёшлар лигаси. «Қизилқум» — «Бухоро» учрашувида мезбонлар зафар қучишди Янгиликлар

Ёшлар лигаси. «Қизилқум» — «Бухоро» учрашувида мезбонлар зафар қучишди

Ёшлар лигаси 23-туридан жой олган «Қизилқум» — «Бухоро» жамоалари баҳси кутилганидек кескин ва шиддатли ўтди. Учрашувни ҳар иккала жамоалари ҳужумкор руҳда бошлашди.
17-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси «Бухоро» жамоаси жарима майдончасига ёриб кирди. Агар ҳимоячи Умрулло Рамазонов уни қўполлик билан тўхтатиб қолмаганида дарвозабон бн яккама-якка вазиятга чиқиб бориши ҳам мумкин эди. Бу вазиятда учрашув бош ҳаками ҳеч иккиланмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини Бобур Искандаров бехато амалга ошириб, ҳисобни очди — 1:0.
 
Шундан сўнг, ташаббус майдонда гоҳ мезбонлар, гоҳ меҳмонлар томонига ўтиб турди. 32-дақиқада «Қизилқум» ёшларининг ўз жарима майдончачи ичидаги пала-партиш ҳаракатидан бухороликлар ҳужумчиси Баҳром Нарзуллаев самарали фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
 
Кўпчилик жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишини тахмин қилаётган бир паллада «Қизилқум»нинг иқтидорли ёшларидан бири Бобуржон Искандаров чамаси 18 метрлар узоқликдан меҳмонлар дарвозасини кучли зарб билан ишғол этди — 2:1.
 
Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар томошабоп футбол намойиш қилишда давом этишди. Дастлаб меҳмонлар вакили Исомиддин Убайдуллаев  Артём макосинни чиройли тарзда доғда қолдирган бўлса, орадан тўққиз дақиқа ўтар-ўтмасдан «Қизилқум» тўпурари Баҳодир Қосимов яна ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди — 3:2.
 
Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳар иккала жамоа аъзоларида ҳам голга тортадиган бир қатор қулай вазиятлар юзага келган бўлса-да, аммо улардан самарали фойдалана билишмади.
 
ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Ёшлар лигаси, 23-тур
22 октябрь (сешанба)
«Қизилқум» (Навоий) — «Бухоро» (Бухоро) — 3:2 (2:1)
Навоий. «Сўғдиёна» стадиони.
Ҳакамлар: Аҳмаджон Эргашев (Тошкент), Евгений Закутилин, Артур Эшбўтаев, Сергей Ивлев (барчаси Навоийдан).
«ҚИЗИЛҚУМ»: 25. Артём Макосин, 17. Шоҳжаҳон  Ражабов, 3. Дилшод Исоқулов, 20. Тўрабек Туробов, 2. Маъруф Юсупов, 18. Шерзод Файзуллаев (6. Бобур Ўроқов, 75), 12. Бобур Искандаров (8. Руслан Гаффаров, 46), 13. Азиз Усмонов (7. Маъруф Тиллаев, 46), 15. Исроил Эргашев (5. Холмўмин Давронов, 46), 11. Баҳодир Қосимов, 10. Суннатилло Тошпўлатов.
Захирадагилар: 1. Ойбек Абдиев, 4. Миржалол Қосимов, 14. Севдиёр Ҳамроқулов, 6. Бобур Ўроқов.
«БУХОРО»: 56. Баҳодир Йигиталиев, 2. Умрулло Рамазонов, 3. Азиз Очилов (14. Аббос Икромов, 90), 4. Нодиржон Жўраев (17. Мирфайз Муҳиддинов, 83), 5. Муродулло Ҳамдамов, 6. Евгений Кочнев, 7. Азизбек Мухторов, 8. Умиджон Муҳаммадиев, 9. Исомиддин Убайдуллаев, 11. Азамат Самиев (10. Жамшид Ҳасанов, 61), 18. Баҳром Нарзуллаев.
Захирадагилар: 1. Мақсуд Шабанов,  15. Аббос Ҳожиев, 19. Носиржон Файзуллаев.
Голлар: Бобур Искандаров (18-пен. 45+1), Баҳодир Қосимов (57)  — Баҳром Нарзуллаев (32), Исомиддин Убайдуллаев (48), 
Огоҳлантиришлар: Азиз Усмонов (12), Умрулло Рамазонов (17), 10. Суннатилло Тошпўлатов (71)
Четлатиш: Умрулло Рамазонов (70, иккинчи сариқ карточка), Баҳодир Қосимов (86, иккинчи сариқ карточка)  
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика