UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1

“Янгиер” биринчи лиганинг иккинчи босқичида иштирок этмайди! Янгиликлар

“Янгиер” биринчи лиганинг иккинчи босқичида иштирок этмайди!

Янги ҳафтадан биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинларига старт берилади.
Айни пайтда жамоалар мавсумнинг қолган қисмига астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Лекин Янгиер хусусида бундай дея олмаймиз. Боиси расмий ўйинлар бошланишига оз муддат қолган бўлсада, жамоа ҳануз йиғилмади. Қолаверса бир неча йиллардан буён “Янгиер”да ишлаб келаётган бош мураббий Хайрулла Абдиев ҳам ўзига янги жамоа топишга эришди. Эндиликда самарқандлик мураббий “Чуст-Пахтакор”ни бошқарадиган бўлди. Ундан ташқари “Янгиер” билан кўплаб футболчилар хайрлашишга қарор қилган. Ижара асосида ўйнаб юрган ўйинчилар эса ўз жамоаларига қайтишган.

Шу боис охирги пайтларда ушбу жамоанинг иккинчи  босқичда иштирок эта олмаслиги тўғрисида гаплар урчий бошлади. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Янгиер” вице-президенти Эркин Давлатов билан боғландик:  “Ҳақиқатдан ҳам, жамоанинг иккинчи босқичда ҳам иштирокини давом эттириши сўроқ остида турганди. Афсуски якунда шундай ҳам бўлиб чиқди. Ҳар қанча ҳаракат қилмайлик, бари уринишларимиз зое кетди. Албатта бунга биринчи навбатда молиявий муаммо тўсқинлик қилди. Бу борада бошқа ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Иккинчи босқичда иштирок эта олмаслигимиз шу кунларда аниқ бўлиб улгургач, ПФЛга бу борада ёзма равишда хабар бердик", - дейди Давлатов championat.asia сайтига.

Гарчи “Янгиер”нинг мусобоқадаги иштирокини давом эттира олмаслиги аниқ бўлиб улгурган бўлсада, бугун ПФЛ сайтида бу борада расмий хабар чиқмади. Шунингдек ПФЛ расмий сайтида иккинчи босқичнинг 1-тур ўйинларига ҳакамлар гуруҳи элон қилинди. Унга кўра, “Янгиер” – “Регистон” билан рўбарў келиши ва ўйинни Тошкентлик ҳакамлар бригадаси бошқариб бориши ҳақида маълумот берилган.

Воқеалар ривожини кузатамиз.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика