Latest news

00:05Франк Рибери: "Бавария" Европадаги энг сўнгги жамоам бўлади"10 00:05Франк Рибери: "Бавария" точно будет моим последним клубом в Европе"0 23:42Венгер: "Арсенал" Санчес ва Озилга янги шартнома таклиф қилади"4 23:30Olamsport: Шаҳрам Ғиёсовнинг орзуси ушалди, боксчиларимиз Ригадаги турнирда ва бошқа хабарлар1 23:11"Lego"дан уй, самолётда учмаслик ва футбол тарихидаги ғалати шартномалар14 23:04Европа Лигаси. Учта гуруҳда ўйинлар якунланди20 22:39Филипе Луис сафдан чиқди7 22:22Инфантино: "ЖЧ иштирокчилари сонини 48 тага ошириш турнир муддатига таъсир қилмайди"16 22:22Джанни Инфантино: "Расширение числа участников ЧМ до 48 не повлияет на сроки турнира"0 22:06Эрик Байи октябрь ойидан буён илк маротаба "Манчестер Юнайтед" сафида майдонга тушади6 22:02"Оқ-тепа". "Ҳоким Кубоги - 2016"даги "юриш" давом этади0 21:50«Челси»да Санчес борасида таклиф тайёрлашмоқда6 21:50В «Челси» готовят предложение по Санчесу0 21:25Неймар: "Роналдуни ҳурмат қиламан, лекин "Олтин тўп"ни Месси олиши керак"51 21:25Неймар: «Я уважаю Роналду, но „Золотой мяч“ должен получить Месси»0

22 aug 15:09
News

Янги мураббийлар. Ким қандай бошлади?

Мана орзиқиб кутилган Европада янги футбол мавсуми ҳам старт олди. Италия А сериясини инобатга олмаганда албатта.
Германия Бундеслигаси ва Франция биринчи двизионида иккинчи тур ниҳоясига етган бўлса, Англия ва Испанияда  чемпионатнинг илк учрашувлар бўлиб ўтди.  Мавсум старти ҳаммада қизиқиш уйғотганлиги турган гап. Чунки, трансферлар натижасида бир қатор кўзга кўринган футболчилар ўз жамоаларини алмаштирган . Шуни  ҳисобга оладиган бўлсак, уларнинг янги жамоасида қандай ўйин кўрсатиши, қай тарзда ҳаракат қилиши мухлисларнинг диққат марказида турганлиги аниқ. Қолаверса,  топ клублардаги мураббийлар алмашуви ва уларнинг янги жамоаларидаги дебюти қандай кечиши ҳам, дастлабки турларга бўлган қизиқишни ошириб юборди.  Шуларни инобатга олган холда, жаҳоннинг  энг кучли жамоалари ҳисобланувчи “Манчестер Юнайтед” , “Барселона”, “Реал”, “Челси” , “ПСЖ”  ва “ Манчестер сити”нинг дастлабки турларда қайд этган натижалари ва янги мураббийларининг дебют учрашувлари ҳақида  бир оз фикр юритишни лозим топтик.

Лоран Блан (“ПСЖ”)
Илк турларда қайд этган натижаларидан келиб чиқиб,  ушбу мутахасисининг дебюти омадли  чиқди деб айта олмаймиз. Чунки,  ҳозирги кунда парижликларнинг  таркибига, молиявий имкониятига жаҳоннинг ҳар қандай клублари  ҳавас қилса арзийди.  Таркибида Златан Ибрагимович, Эдинсон Кавани, Эзикель Лавесси, Хавер пасторе ва Тьяго Силва каби юлдузларни жам қилган жамоа учун, дастлабки икки турда икки очко олиш бу -энг муваффақиятсиз кўрсаткич дея баҳолаш мумкин. Шу ўринда  Франция терма жамоаси собиқ сардорининг мураббийлик борасида  расмий ўйинлардаги дебютлари қандай кечганлиги ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз...

Лоран Блан мураббийлик фаолиятинини “Бордо” да бошлаган.  Илк расмий ўйинини франция чемпионати доирасида “Лансга” қарши ўтказган ва бу учрашувда  шогирдлари “Ланс” устидан кичик ҳисобда (1:0 ) ғалаба қозонган. “Бордо” даги фаолияти омадли чиқиб,  дастлабки мавсум чемпионатда  иккинчи ўринни забт этилган бўлса, орадан бир йил ўтиб “Бордо”ни мамлакат чемпионига айлантирди.  Худди шу йили Франция терма жамоасида инқирозлар рўй  бериб, бош мураббий  Раймон Доменек истеъфога чиқарилди.  Унинг ўрнига Лоран Блан Франция миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.  Франция терма жамоасининг бош мураббийи сифатида дебют учрашувини Норвегияга қарши ўтказди. Лекин бу сафар илк  учрашуви омадли чиқмади. Сабаби, французлар Норвегияга 2:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Фаолиятидаги учинчи иш жойига айланган “Пари-Сент- Жермен” даги  дебютида ҳам “Монпелье”  ва ўз майдонида “Аяччо” билан нурсиз дуранг қайд этилиши Л.Блан  фаолиятининг илк босқичи бир оз муваффақиятсиз бошланидагандек гўё.

Херардо Мартино (“Барселона”)
Лоран Бландан фарқли равишда каталонияликларнинг мураббийига айланган аргентиналик мутахасисининг дебютига ҳар қандай мураббий хавас қилса арзийди. Чунки унинг қўл остида “Барселона”  рақибини том маънода янчиб ташлади.  Барселона-Леванте  7:0.  

Жозе Моуриньо (“Челси”)
Португалиялик мутахасисининг дебют учрашувлардаги натижаси  ҳар сафар ҳам, мувафаққиятли чиққан деб айта олмаймиз.  Жозенинг Португалиядаги фаолиятини ҳисобга олмаганда,  топ клублардаги дебют учрашувлари  фоиз ҳисобида 50%- 50% кўриниш олган.  “Челси”га дастлабки ташрифидаги бирнинчи расмий учрашуви  Англия гранди” Манчестер Юнайтед”га қарши бўлиб ўтган. Ушбу учрашувда  лондонликлар Гудёнсеннинг ягона голи эвазига ғалаба қозонган.

2008 йили “Интер” бошқарувини қўлга олган Жозе Моуринью Италия чемпионатидаги дебют учрашувини сафарда “Сампдория”га қарши ўтказган. Ушбу учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

“Интер” билан Европа  чемпионлар лигаси шохсупасига кўтарилган  мураббий билан  2010 йил “Реал” жамоаси шартнома имзолади. Моуриньонинг Испаниядаги саргузаштлари “Мальорка” билан дуранг қайд этилиши билан бошланди.  Ва ниҳоят яна “Челси” га қайтган “special  one” нинг лондонликлар сафидаги иккинчи дебюти ҳам омадли чиқиб, “аристрократлар” мавсумни “Вест Хэм” устидан 2:0 ҳисобдаги ғалаба билан бошладилар.

Карло Анчелотти (“Реал”)
Италиялик мураббийнинг охирги тўрт жамоадаги фаолияти мобайнидаги дебют учрашувларига ахамият берадиган бўлсак. Ушбу мутахасиснинг қўл остидаги жамоалар илк учрашувда қуйидаги натижаларни қайд этган.

“Милан” – “Пьяченца” 0:0
“Челси” – “Халл Сити” 2:1,
“ПСЖ” – “Тулуза” 3:1,
“Реал” – “Бетис” 2:1

Бир сўз билан айтганда Карло Анчелотти дебют учрашувларида яхши натижа кўрсата олган.

Девид  Мойес (“Манчестер Юнайтед”)
Девид  Мойес фаолияти мобайнидаги учинчи клубда иш бошлади. Манчестерга кўчиб ўтгунга қадар шотландиялик мутахассис “Престон” ва “Эвертон”ни бошқарган. У “Эвертон” билан  дебютини “Фулхем” га қарши ўтказиб,  3:1 ҳисобидаги ғалабага эришган.

Манчестерликлар билан ҳам, Мойес  илк учрашувда “Суонси” ни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мануэль  Пелегрини (“Манчестер Сити”)
Чилилик  мутахасисининг  дебют учрашувлари қуйидагича кўриниш олган.
“Осасуна” –“ Вильяреал” 2:1
“Реал” – “Депортиво” 3:2
“Эспаньол” – “Малага” 1:0

Ва ниҳоят бу мавсум “Манчестер Сити” ни бош мураббийига айланган Мануэль Пелегрини  жамоаси билан Англия премер лигасининг биринчи учрашувида “Ньюкасл” жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этиб, мураббийлик фаолияти давомидаги илк учрашувлардаги энг яхши натижасига эришди.

Эътибор берган бўлсангиз юқорида санаб ўтилган мураббийлардан биргина Лоран Блан дебют учрашувини мувафаққиятли бошлай олмаган. Бу биргина мавсум аввалидаги натижалар холос. Ҳали, футбол мавсуми узоқ давом этади. Якунда ким қахрамону, ким антиқахрамон буни сўнгги турлар кўрсатади. Айтишади-ку,  “Жўжани кузда санаймиз” деб.  Кузатишда давом этамиз.


Аҳмад Эшматов
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook