19 nov 13:28
News

ХХII миллий чемпионат якунлари. Энг, энг, энг …

Олий лига-2013нинг энг, энг, энглари билан таништирамиз.
Ушбу мавсумда "Насаф" энг кўп гол урган жамоа бўлди, 64та. "Динамо" ҳисобида 8та дуранг бор. Акмал Холматов бу мавсумдаги сўнгги голини урганида 37 ёшу 212 кунлик эди. Бу йилги мавсумнинг энг ёш жамоаси яна "Пахтакор" жамоаси бўлди (24,2). “Насаф” ҳимоячиси Одил Ҳамробеков майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди. У 17 ёшу 31 кунлигида олий лигада дебют қилган. Қолган “энг, энг, энг”лар билан билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.

– энг кўп ғалабага эришган жамоа:  «Бунёдкор» ва «Локомотив» 19та.
– энг кам ғалабага эришган жамоа: «Шўртан» 4та.

– энг кўп дурангга эришган жамоа:  «Динамо» 8та.
– энг кам дурангга эришган жамоа:  «Қизилқум» 1та.

– энг кам мағлуб бўлган жамоа: «Бунёдкор» 3та.
– энг кўп мағлуб бўлган жамоа:  «Гулистон» 18та.

– энг кўп тўп киритган жамоа: «Насаф» 64та.
– энг кам тўп киритган жамоа:  «Шўртан» 22та.

– энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа:  «Гулистон» 62та.
– энг кам тўп ўтказиб юборган жамоа: «Бунёдкор» 13та.

– энг кўп йирик ғалабага эришган жамоа:  «Бунёдкор» 11та.
– энг кам ғалабага эришган жамоа: «Гулистон», «Динамо», «Қизилқум», «Металлург», «Сўғдиёна» - 0та.

– энг кам йирик мағлубиятга учраган жамоа: «Бунёдкор», «Локомотив», «Пахтакор» - 0та.
– энг кўп йирик мағлубиятга учраган жамоа:  «Гулистон» 7та.

– энг кўп иродали ғалабага эришган жамоа:  «Локомотив» 5та.
– энг кам иродали ғалабага эришган жамоа: «Шўртан», «Нефтчи», «Динамо», «Гулистон» - 0та.

– майдонга тушган энг ёш футболчи: Одил Ҳамробеков («Насаф», 17 ёш 31 кунлигида)
– майдонга тушган энг ёши катта футболчи:  Павел Бугало («Локомотив», 38 ёш 354 кунлигида)

– гол урган энг ёш футболчи: Диёр Туропов («Олмалиқ») 18 ёш 299 кунлигида)
– гол урган энг ёши катта футболчи: Акмал Холматов («Локомотив», 38 ёш 212 кунлигида)

– сариқ карточка олган энг ёш футболчи: Одил Ҳамробеков («Насаф») 17 ёш 194 кунлигида)
– сариқ карточка олган энг ёши катта футболчи: Павел Бугало («Локомотив», 38 ёш 354 кунлигида)

– қизил карточка олган энг ёш футболчи: Тохир Шамсиддинов («Гулистон») 19 ёш 176 кунлигида)
– қизил карточка олган энг ёши катта футболчи: Хайрулла Каримов («Бунёдкор», 35 ёш 195 кунлигида)

– ўйинчиларининг ўртача ёши энг кичик бўлган жамоа:  «Пахтакор» (24,2 ёш)
– ўйинчиларининг ўртача ёши энг катта бўлган жамоа:  «Шўртан» (28,5 ёш)

– энг кўп тўп киритган футболчи: Олександр Пишур («Бунёдкор») - 19та гол.

– битта ўйинда энг кўп тўп киритган футболчилар: Темурхўжа Абдухолиқов («Пахтакор»), Артур Геворкян («Насаф»), Шахзодбек Нурматов («Металлург»), Олександр Пишур («Бунёдкор»), Фарҳод Тожиев («Локомотив»), Зафар Тўраев («Қизилқум»), Акмал Холматов («Локомотив»), Шахбоз Эркинов («Олмалиқ») - 3 тадан гол.

– майдонда энг кўп  ҳаракат қилган футболчи:  Илҳом Юнусов («Насаф»)  26 ўйин 2322 дақиқа.

– энг кўп сариқ карточка олган футболчи: Ойбек Қиличев («Пахтакор») – 10та.
– энг кўп қизил карточка олган футболчилар: Жалил Кимсанов («Сўғдиёна/Қизилқум»), Комил Шарофетдинов («Динамо») – 2 тадан.

– энг кўп карточка олган жамоа: «Нефтчи» – 63та (62та сариқ ва 1та қизил карточка).
– энг кам карточка олган жамоа: «Металлург» 30та (28та сариқ ва 2та қизил карточка).

– энг кўп сариқ карточка олган жамоа: «Нефтчи» – 62та (ўртача ҳар бир ўйинга 2, 83 тадан сариқ карточка тўғри келади).
– энг кам сариқ карточка олган жамоа: «Металлург» – 28та (ўртача ҳар бир ўйинга 1,07 тадан сариқ карточка тўғри келади).

– энг кўп қизил карточка олган жамоа:  «Бухоро» ва «Олмалиқ»– 4тадан (ўртача ҳар бир ўйинга 0,15 тадан қизил карточка тўғри келади).
– энг кам қизил карточка олган жамоа: «Локомотив» – 0та.

– энг кўп пенальти тепган жамоа: «Бунёдкор» - 8та.
– энг кам пенальти тепган жамоа: - «Шўртан» - 0та.

– дарвозасига энг кўп пенальти белгиланган жамоалар: «Сўғдиёна» - 8та.
– дарвозасига энг кам пенальти белгиланган жамоа: «Бунёдкор» ва «Локомотив» - 2тадан.

– энг кўп пенальти тепган футболчи: Артур Геворкян («Насаф») - 6та.

– энг кўп пенальтидан гол урган футболчилар: Артур Геворкян («Насаф») - 6та.
– энг кўп пенальтини амалга ошира олмаган футболчи: Олександр Пишур («Бунёдкор»), Фарҳод Тожиев («Локомотив»), Сухроб Бердиев («Сўғдиёна»), Андрей Власичев («Шўртан»), Зафар Полвонов («Олмалиқ»), Анвар Солиев («Пахтакор»), Ғулом Ўрунов («Нефтчи»), Акмал Холматов («Локомотив») - 1тадан.

– энг кўп “қуруқ” учрашув ўтказган дарвозабонлар: Игнатий Нестеров («Бунёдкор») ва Александр Лобанов («Пахтакор») 10тадан.

– энг кўп қайд этилган ҳисоб: 1:0 (34 марта).

– энг йирик ҳисоб:  «Насаф» – «Қизилқум»  7:1

– энг кўп гол киритилган дақиқалар оралиғи:  85-90 (65та гол).
– энг кам гол киритилган дақиқалар оралиғи:  50-55 (20та гол).

– энг тезкор гол муаллифлари: Фаррух Шотурсунов («Динамо»), Шерзод Каримов («Пахтакор»), Олег Зотеев («Бунёдкор»), Азамат Алланиёзов («Насаф»), Александр Шадрин («Локомотив») – 1 дақиқада.

– энг кеч гол муаллифи: Санъат Шихов («Динамо») – 90+5 дақиқа.  
 

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook