13 jan 15:47
News

Хосеп Гвардиола: "Швайнштайгер ва Роббен машғулотга деярли тайёр"

"Бавария" устози Хосеп Гвардиола Қатардаги машғулотлар якуни ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Футболчилар бу ҳафтада ўтказган машғулотлардан хурсандман. Машғулотлар сифати ва тезкорлиги анча зўр. Барча ўйинчилар асосий таркибга киришга лойиқ эканликларини намойиш этишди.

Мавсумнинг иккинчи ярмида бошқа футболчиларга ҳам кўпроқ имкон бераман. Швайнштайгер ва Роббен ўзларини яхши ҳис қилишмоқда, иккала футболчи тўлақонли машғулотларга қайтишга яқин", – дейди Гвардиола.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook