10 feb 10:29
News

Хосе Рейна: “Италияда қоламан”

“Наполи” дарвозабони Хосе Рейна фаолиятини қаерда давом эттиришини ёзда кўриб чиқишини таъкидлаб ўтди.
“Кейинги мавсум қайси жамоада бўлишимни билмадим-у, лекин ушбу мавсум вазифамни тўлиқ бажаришим керак. Кейинчалик “Ливерпуль”га қайтиб бир қарорга келишим мумкин. Улар ўз режалари хусусида мени огоҳлантиришлари шарт.

Ҳозир жамоалардан тушаётган таклифларни ўйлаб кўрмаяпман ҳам, чунки бу агентимнинг вазифасига киради. Келажагим тўғрисида ўзим қарор қабул қиладиган бўлсам, Италияда қолардим, аммо нима бўлишини июнда кўрамиз”, - дейди Рейна.

Эслатиб ўтамиз, Рейна “Наполи”да ижара асосида тўп сураяпти.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook