UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Хоразмда замонавий стадион қурилиши бошланди ! Янгиликлар

Хоразмда замонавий стадион қурилиши бошланди !

Мамлакатимизда спортни ривожлантириш учун бир неча йирик ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан уч босқичли спорт байрамларининг 2015 йилдагисига Хоразм вилояти мезбонлик қилади. Ушбу муносабат билан Хоразм вилояти марказидаги "Хоразм" стадиони энди бутунлай янгидан қад ростлайди ва аллақачон амалдаги ишлар бошлаб юборилди. Бу ҳақида "Хоразм" клуби бош дирекори Султонбек Нурметов сайтимизга хабар бериб ўтди.

"2015 йилнинг май ойигача Хоразмда замонавий 15 минг ўринга мўлжалланган стадион қад кўтаради ва ишлар бошлаб юборилди. Ушбу стадион спорт байрами муносабати билан бутунлай қайтадан қурилаётган бўлса ҳам "Хоразм" жамоаси стадиони бўлиб қолади. Стадион замонавий бўлиб , барча талабларга жавоб берадиган бўлади. Ҳозирда барча режалар тайёр бўлиб ишларни бошлаб олдик. Яқинда стадион ҳақидаги барча тўлиқ маълумотларни ОАВ га етказамиз", - дея айтиб ўтмоқда клуб бош директори

Эслатиб ўтамиз "Хоразм" клуби айнан мана шу "Хоразм" стадионда ўз уй учрашувларини ўтказиб келмоқда. Жамоа кейинги йилда ўз уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши ҳали маълум эмас.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика