UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" "Ювентус" устидан ғалаба қозонишмоқда (онлайн ҳисоб)  35 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  4 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  1 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0

“Хоразм” рақибларини Хивада қабул қилади Янгиликлар

“Хоразм” рақибларини Хивада қабул қилади

Хоразм воҳаси 2015 йили мактаб ўқувчиларининг энг нуфузли мусобақаси - “Умид ниҳоллари” спорт ўйинларига иккинчи бор мезбонлик вазифасини ўтайди.
Мазкур беллашувларнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари ҳамда айрим спорт турларидан баҳслар Урганч шаҳридаги Хоразм спорт мажмуаси ўйингоҳида ташкил этилади.

Бугунги кунда, бу ерда мукаммал таъмирлаш ва реконструкция ишлари авжига чиққан. Маълумки, мазкур спорт иншоотида воҳанинг бош жамоаси, яъни Урганчнинг “Хоразм” жамоаси уй учрашувларини ўтказиб келаётганди. Натижада, юзага келган вазият туфайли жамоа жорий йилги мавсум ўйинларини Хива шаҳридаги “Хива” стадионида ўтказиши белгилаб қўйилди.  Жумладан, “Хоразм” 30 март куни Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичи доирасида Нукуснинг “Орол” жамоасини қабул қилишади. Кейинги босқичда ушбу жуфтлик ғолиби майдонига пойтахтнинг “Пахтакор” жамоаси ташриф буюради.

“Хоразм” жамоаси Ўзбекистон биринчилигининг дастлабки икки учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади.  3 апрелда Ғаллаоролнинг “Ғаллакор-Автомобилчи”, 6 апрелда  эса Самарқанднинг “Шердор” жамоалари воҳаликлар меҳмони бўлишади.

Айни пайтда “Хива” стадионида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ниҳоясига етказиляпти.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика