UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   3 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  15 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0

Хитойда мавсум тугади. Егор Кримец бронза медал соҳиби Янгиликлар

Хитойда мавсум тугади. Егор Кримец бронза медал соҳиби

Хитой суперлигасида 2013 йилги мавсум якунланди.
Ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинларга эътибор қаратамиз.

"Жиангсу Сейнти" ўз уйида "Шанхай Ист Эйшиа"ни қабул қилиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳамюртимиз Камолиддин Тожиев учрашувда доимгидек тўлиқ ўйнади. "Жиангсу" мавсумни 32 очко билан 13-ўринда тугатди.

"Жиангсу Сейнти" - "Шанхай Ист Эйшиа" 0:0

"Чанчун Ятаи" ўз майдонида "Ляонинг Хонгюн" билан беллашди ва 1:0 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлар сафида Анзур Исмоилов, меҳмонлар таркибида эса Шавкат Муллажонов майдонга тушишмади. "Чанчун" мавсумни 14-ўринда тугатди. Клуб 32 очко жамғарди. 35 очко тўплаган "Ляонинг" бу йилги чемпионатни 10-ўринда тугатди.

"Чанчун Ятаи" - "Ляонинг Хонгюн" 1:0
Гол:
Лиу Вейдонг 76

Егор Кримец фаолият олиб бораётган "Бейжинг Гоан" мавсумни ўз майдонидаги ғалаба билан тугатди. Ҳамюртимиз бу ўйинда захирада қолди. "Бейжинг" 51 очко билан мавсумни учинчи ўринни тугатди. Егор Кримец Хитой Суперлигаси бронза медалларига эга бўлди.

"Бейжинг Гоан" - "Циндао Жонун" 1:0
Гол:
Геррон 78.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика