12 dec 08:55
News

Херардо Мартино: «Неймарга хордиқ керак»

«Барселона» устози Херардо Мартино ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган «Селтик»ка қарши ўйиндан сўнг (6:1) ўз фикрларини баён қилди.
«Менимча бу сўнгги тўрт ой ичидаги энг яхши ўйинмиз бўлди, сабаби биз деярли бутун ўйин дақиқа давомида ўйинни назорат қилдик. Фақат сўнгги беш дақиқа бундан мустасно.

Неймарга келсак, унинг ўйини машғулотларда қандай ишлаётганига боғлиқ. Қанотда ўйнаб туриб ҳам хет-трик қайд эта олди.

У қийин йилни ўтказди: «Сантос» сафидаги ўйинлар, «Барселона»га ўтиш, Конфедерациялар кубогидаги иштирок, у мавсумолди йиғинларда қатнаша олмади, кейин терма жамоага учишлар…

Шу боис бу Неймар учун мавсум ўртаси эмас унинг якуни. Унга хордиқ керак ва буни қўлга киритади. Рождестводан сўнг тўлиқ куч билан яна сафга қайтади», – дейди Мартино. 
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook