Latest news

16 dec 19:00
News

Хайров, Бобожонов ва Нурметов "Олмалиқ" кўригида

"Олмалиқ" клуби бугун ўз қароргоҳида янги мавсумга тайёргарликни бошлади.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра жамоа сафида бир қатор футболчилар кўрикдан ўтишмоқда. "Гулистон"дан Илёс Хайров, "Хоразм"дан Мурод Бобожонов ва Қадамбой Нурметов, "Локомотив" ёшларидан Диёр Усмонхўжаев, "Насаф" ёшларидан Сирожиддин Абдуҳакимов каби футболчилар шулар жумласидандир.

Ўтган йилги таркибда бўлганлардан Роман Абдулов, Баҳром Юлдашев, Элёр Мамасолиев, Олим Новкаров, Шахбоз Эркинов, Нодир Давлатов жамоа билан бирга эмас.

Шунингдек, ижарада бўлган Фаррух Нурлибоев ва Исроил Эргашев ҳам жамоа йиғинида иштирок этишмаяпти.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook