UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  9 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  17 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3

Хайрия учрашувида жангавор дуранг қайд этилди Янгиликлар

Хайрия учрашувида жангавор дуранг қайд этилди

Бугун “Андижон” клуби мавсум якунига бағишлаб шаҳардаги “Соғлом Авлод” стадионида мухлислар учун шоу тадбирини ўтказди.

Шунингдек оғир жароҳат олиб, мажбурий равишда сафдан чиққан Дмитрий Краев учун хайрия учрашуви бўлиб ўтди. Шунинг учун хайриядан тушган маблағ футболчининг даволаниши учун сарф этилади. Унда бевосита иштирок этиш учун мамлакат чемпиони “Бунёдкор” водийга сафар уюштирди.

Мазкур учрашув бошланиши олдидан ўзбек футболининг тирик афсонаси бўлмиш Биродар Абдураимов сўзга чиқди. – Аввало “Бунёдкор”нинг яқинда мамлакат чемпиони бўлганлиги билан самимий муборакбод этаман. Қолаверса “Андижон”нинг ҳам яна кучлилар сафига йўл олгани билан табриклайман – дея қисқача ўз фикрини билдириб ўтди, Биродар Ҳасанович.

Шундан сўнг Биродар Абдураимовга ташкилотчилар томонидан зарбоф тўн қийдирилди. Катта Абдураимов ўзи билан бирга Андижонга набирасини ҳам олиб келган экан, у киши айнан ушбу таҳминан 3-4 ёш бўлган набираси билан майдон марказига чиқиб, “Андижон” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги ўйинни бошлаб берди.

“Бунёдкор”нинг терма жамоага таклиф этилган футболчиларидан ташқари қолган барча асосий футболчилар Андижонга ташриф буюрди. Мавсум-2013 тўпурари бўлган Олкесандр Пишур ватанига кетгани боис, хайрия учрашувида қатнаша олмади.

Айтганча, “қалдирғочлар”нинг мураббийлар штаби шу куни бир қатор ёшларга имконият берди. Бош мураббий Миржалол Қосимовнинг кенжа ўғли, Миржамол шу куни отаси каби 4-рақамли либосда майдон марказида ўйнади. Дарвоқе, иккинчи бўлимда Анвар Бердиев айнан Миржамолнинг тўп оширишидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол этди.

Забиҳиллио Ўринбоев, Камолиддин Тожибоев ҳамда Жавлон Мирабдуллаев сингари захирада ўз вақтини келишини кутиб ўтирган ўйинчилар ҳам шу куни бошланғич таркибдан жой эгаллади.

Бундай шоуда асосий мақсад мухлисларга қувонч улашиш бўлганлиги учун ҳам ўз-ўзидан натижа кейинги ўринда қолади. Андижонга биргина дарвозабон Акбар Тўраев билан келган “Бунёдкор” иккинчи таймда мезбонларнинг иқтидорли посбони Акмал Турсунбоевнинг хизматидан фойдалангани ҳам мухлислар эътиборини тортди.

Иккинчи бўлимнинг ўрталарига келиб эса “бургутлар” устози Азамат Абдураимов майдон марказида катта ҳажмдаги ишни бажарган Асқар Жадигеров ўрнига таниқли хонанда ДЖ Пилигримни майдонга чиқарди. 9-рақамли либосда майдонга тушган Илҳом Йўлчиев асосан ҳужум чизиғида ҳаракат қилди.

Учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни меҳмонлар очди. Шундан сўнг эса андижонликлар ҳам рақиб дарвозаси томон икки бор йўл топа олди. Лекин бу узоққа чўзилмади. Боиси асли андижонлик бўлган Олег Зотеев Юрий Цой дарвозасига жавоб тўпини киритиб, мувозанатни тиклади.

Шу тариқа хайрия ўйинида жангавор дуранг қайд этилди.

Баҳс поёнига етгач, ташкилотчилар ҳар иккала жамоанинг энг яхши ўйинчиларига эсталик совғаларни улашди.  


“Андижон” – “Бунёдкор” 2:2 (0:0).

Андижон. “Соғлом авлод” стадиони.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Улуғбек Каримов, Анвар Маражабов.
Голлар:
Сардор Соибов (пен), Акмал Жўрабоев - Анвар Бердиев, Олег Зотеев.


“Бунёдкор”: Акбар Тўраев (Акмал Турсунбоев), Хайрулла Каримов (Акром Комилов), Анвар Ғофуров, Камолиддин Тожибоев, Жавлон Мирабдуллаев, Олег Зотеев, Жавлон Иброҳимов (Игорь Таран), Миржамол Қосимов, Забиҳилло Ўринбоев, Анвар Бердиев, Алибобо Раҳматуллаев.

“Андижон”: Сергей Смородин (Юрий Цой), Афзал Азизов, Раҳим Қодиров (Даврон Турсунов), Икром Иброҳимов (Тоҳир Маҳмудов), Ғиёс Комилов (Артур Маматказин), Алишер Тўхтасинов (Сардор Соибов), Баҳром Абдураҳимов, Асқар Жадигеров (ДЖ Пилигрим), Расул Раҳмонов (Улуғбек Усмонов), Лочин Солиев (Акмал Жўрабоев), Бекзод Ғозиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика