11 sep 12:45
News

Хайр, Бразилия. Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018да кўришгунча?

Энди Ўзбекистоннинг янги авлоди навбатдаги Жаҳон чемпионатига чиқиш учун уриниб кўради.
Афсуски, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бразилиядаги мундиалга бора олмайдиган бўлди. Худди ўтган саралашдаги каби нимадир озгина етишмади...  Ўшанда плей-оффда Баҳрайнга ютқазмай ютқазганмиз, бу сафар эса анча кучли ва сабрли Иордания терма жамоасига пенальтилар сериясида ютқазиб қўйдик.

Тошкентдаги жавоб ўйинида барчасини овер-таймга қадар чўзмасдан асосий вақтда ҳал қилиш мумкин эди.  Устунлик фақат қадрдон деворларда эмас балки статистик кўрсаткичларда ҳам бор эди.

Олдиндан режалаштирилганидек тезкор гол урдик. Анзур Исмоилов бешинчи дақиқада Сервер Жепаров томонидан амалга оширилган жарима тўпидан сўнг дарвозабон қайтарган тўпни дарвозага йўллади. Ўйин давомида 14та(!) бурчак тўпини амалга оширдик ва биронтаси фойда келтирмади. Нимага?  Сабаби иккинчи қаватдаги курашни ютқазиб қўйдик.

Рақибга ҳам тан бериш керак. Улар майдон эгаларининг ўйинига бўйин эгишмади. Мураббийнинг тактик кўрсатмаларини бажаришди, майда фоллар ва огоҳлантиришлардан чўчишмади. Иорданияликларга жами 4та сариқ карточка кўрсатилди, биздан эса фақат Иван Нагаевга симуляция учун кўрсатилди ҳолос.

Умуман айтганда, Иордания плей-оффдаги икки ўйинда рақибнинг қатор ҳужумларини қайтаришга эришди ва иккита вазиятдан максимал тарзда фойдаланди.  Тошкентдаги ўйинда танаффусга яқин гол уришди, кейин эса пенальтилар сериясида омадлироқ чиқишди. Юлдузларсиз терма жамоа, ўзбек футболининг энг кучли авлодларидан бирини таслим қилди.  

Энди Миржалол Қосимов сўнгги ўйинларда синаб кўрган ёшлар навбатдаги Жаҳон чемпионати саралашига тайёрланишни бошлашади.

Хайр, Бразилия. Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018да кўришгунча?

Тимур Низаев.  
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 169
Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
Ўзбекистон терма жамоасининг Дания U23 га қарши асосий таркиби эълон қилинди
Ўзбекистон футбол федерацияси расмий "твиттери" бугун Дания ... 82
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 78
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook