UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  4 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Вячеслав Шевченко: "Локомотив"да мени яхши кутиб олишди" Янгиликлар

Вячеслав Шевченко: "Локомотив"да мени яхши кутиб олишди"

Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан шартнома тузган украиналик ҳужумчи Вячеслав Шевченко Украинанинг football.ua сайтига интервью берди.
Унинг асосий қисмини сизларга тақдим этамиз.
 
- Бир неча кунлик БАА йиғинидан сўнг Тошкентга қайтиб келдик. Машғулотлар давом этмоқда. Тошкентда ҳам кучли қор ёғди, ҳаттоки назорат ўйинлари қолдирилди. Шу боис машғулотлар залда олиб борилмоқда. Яхшики бу ерда сунъий майдонлар бор, шароитлар ҳам яхши. Аммо мен учун Тошкентдаги бу ҳаво сюрприз бўлди.
 
- Ўзбекистон варианти қандай пайдо бўлди? Ўтган йил Исроилга кетишингиз ҳақида хабарлар чиққанди…
 - Менга вариант таклиф қилишди, мураббийга клуб сафида мавсум охирида қолишимни айтдим. Сўнгра Владимир Богданович билан суҳбатлашдим ва Тошкентга икки ҳафтага келдим.
 
– У ерда нимани кўрдингиз? Клубдаги шароитлар қандай? “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Насаф” клублари ҳақида эшитгандик. “Локомотив” эса кўпчиликка нотаниш эди.
 – Бошида барчаси ёқди: яхши кутиб олишди, қизиқарли клуб, ривожланмоқда. Унинг ўз базаси ва стадиони бор. Битта ҳолат менга ғалати туюлди, таклиф билан чиқишганида оёғимда гипс бор эди. Шу сабабли машғулотларда кўп ишлашимга тўғри келди, жисмоний ҳолатимни тиклашга уриндим. Тўғрисини айтсам анчадан буён бунчалик югурмаган эдим. Чидадим ва ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қилаяпман.
 
– “Локомотив” йиғин доирасида “Шахтер” билан ҳам ўйнашга улгурди …
– “Локомотив” билан иккита йиғин ўтказдим. Биринчиси Ўзбекистонда – маҳаллий клубларга қарши ўйнаб улар билан танишдим. БААда эса хориж клубларига қарши ўйнадик, Хитой клуби, Араб клуби, Россиянинг “Урал” ва “Шахтер” билан ўйнадик. Барча ўйинлар анча тезкор кечди, шу боис бироз чарчадик ҳам.
 
– Сиз билан бирга молдовалик Кожокарь ҳам “Локо”га келганини биламиз. Таркибда яна легионерлар борми?
– Ҳа, россиялик Гоголь бор.
 
– Ўзбекистон ҳақида нима дея оласиз?
– Дастлабки таассуротларим қуйидагича – одамлар меҳмондўст, клуб яхши. Ўзбекистонни экзотик  давлат деб аташ қийин. Бу ердаги инсонлар менталитети бизга яқин.
 
– Ўзбекистонни акс эттириб турувчи таом ош ва дўппи кийган кишилар йўқми?

– Ош – ҳақиқатдан ҳам ажойиб таом экан. Бу ерда ёққан энг яхши нарса айнан ош, доим уни тановул қиламиз!
 
– Тошкентга кўникиб кетдингизми?
– Ҳа, Осиё нафаси келиб турувчи кўҳна шаҳар. Ҳозирча оилам келмади, шу боис клуб базасида яшаяпман.
 
– Ҳужумда рақобат кучлими?
– “Локомотив”да ҳар бир чизиқда рақобат кучли, битта жойга 3-4тадан футболчи. Ҳужумчилар кўп, қайси бири ўйинга яхши тайёр бўлса ўша тушади.
 
– Осиё чемпионлар лигасидаги илк ўйин 8 февраль куни бўлиб ўтади, ички чемпионат эса март ойида бошланади. Чемпионатга қандай тартибда тайёрланасизлар?

– Барчаси Чемпионлар лиагсида саралашидан қандай ўтишимизга боғлиқ. Агар биринчи ўйинни ютсак 15 январда иккинчи босқич бўлади. Кейин эса гуруҳ босқичига тайёрланамиз.
 
– Ўзбекча гапиришни ўрганиб олдингизми?
– Ҳозирча йўқ, умид қиламизки йигитлар ўргатиб қўйишади (кулади).

– Ўзбекистондаги икл мавсумда қандай мақсадлар қўйдингиз?
– Тўғриси ўз олдимга аниқ бир мақсад қўймайман, асосийси соғ бўлиш. Клуб олдига қўйган вазифалар эса менга ҳам таалуқли.
 
– “Локо” Шевченкони таништирдими?
– Йўқ, ҳозирча ҳеч кимни таништиришмади. Мухлислар билан тезроқ танишиб маҳаллий футболга тезроқ мослашмоқчиман.
 
Нарзулла Сайдуллаев таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика