Вучинич терма жамоа ўйинида жароҳат олди
07 сен 2013 15:50
Янгиликлар
Вучинич терма жамоа ўйинида жароҳат олди
"Ювентус" ва Черногория терма жамоаси ҳужумчиси Мирко Вучинич ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Польшага қарши ўйинда (1:1) жароҳат олди.
29 ёшли футболчи рақиб вакили Камил Глик билан тўқнашувда жароҳат олди. Ушбу вазият ўйиннинг 36-дақиқасида содир бўлди. Шундан сўнг Вучинич алмаштирилди.
Фикрлар