27 jul 15:59
News

Власичев ва бир қатор ёшлар “Шўртан” кўригида

Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси айни пайтда Тошкентнда йиғин ўтказмоқда.
Жамоа машғулот ўтказиш билан бир қаторда кун-ора ўртоқлик ўйинларида ҳам иштирок этиб келмоқда. Жамоа бугун биринчи лига вакили “НБУ-Осиё” билан назорат ўйинида майдонга тушади.

Клуб матбуот хизматининг сайтимизга маълум қилишича, жамоа йиғинига Андрей Власичев (“Қизилқум”) (фотода кўк формада), Абдували Мўминов (Қозоғистон биринчи дивизионидан), Азиз Ғуломхўжаев (“Қизилқум”), Темур Жўраев (“Пахтакор”), Михаил Спиридинов (“НБУ-Осиё”) ва бир қатор ёшлар келиб қўшилган. Айни пайтда мураббийлар йиғинга келган ўйинчиларни синовдан ўтказмоқда. Ўртоқлик ўйинларидан сўнг уларнинг тақдирига ойдинлик киритилади. Шунингдек бу билан селекция жараёни ҳам тўхтаб қолгани йўқ. Таркибда янги номлар пайдо бўлиши ҳам мумкин. Маълум муддат жамоа машғулотларида иштирок этган Жавлон Гусейновга (“Нефтчи”) жавоб берилди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook