Latest news

16:10Омар Моманидан янги карикатура: "Реал"да жароҳатлар эпидемияси2 15:51Усмон Тошев: “Бухоро”да ишлашим ҳақидаги хабарлар ёлғон”5 15:49Ван Дейк "Ливерпуль"га қарши баҳсда "Саутгемптон"га ёрдам бера олмайди0 15:49Ван Дейк, скорее всего, не поможет «Саутгемптону» в матче с «Ливерпулем»0 15:42ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (ёшлар) 2:01 15:22Ўртоқлик учрашуви. "Олмалиқ" - "Карпати" 1:33 15:18Сампаоли: "Иньеста - нафақат испан, балки жаҳон футболи рамзидир"4 15:18Сампаоли: Иньеста – эмблема не только испанского, но и мирового футбола0 15:05Бундеслига: тур без сенсаций0 15:02Бобур Зуҳриддинов "Бунёдкор"да иш бошлади-ми?13 14:52Собир Ҳамидов: “Мавсум стартигача яхши спорт формамизга кириб оламиз”4 14:47"Навбаҳор": Саматов ва Турғунбоев билан шартнома имзоланди14 14:43Olamsport: 22 январь куни Германияда анъанавий чаналар пойгаси бўлиб ўтди 1 14:31Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (ёшлар) 2:03 14:23"Барселона" Мессига 5 йиллик шартнома таклиф қилади20

14 sep 10:37
News

Виталий Денисов: "Пенальтини ура олмайман деб қўрқдим"

Россиянинг "Спорт-Экспресс" газетаси мухбири Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовдан интервью олди.
Ўзбекистон ЖЧ-2014 саралаши доирасида Иорданияга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди (8:9). Суҳбат ҳам айнан шундан бошланди.

– Терма жамоанинг муваффақиятсизлигини қандай қабул қилдингиз?
– Тўғрисини айтсам, ҳалиям буни унута олмаяпман. Пенальтидан мағлуб бўлиш икки карра оғир. Ўзимиз айбдормиз. Фаворит эдик, аммо ўйинни 11 метрли зарбаларга қадар олиб бордик. Бу эса лотерея.

– Қўшимча бўлимларда нима бўлди?
– Стадионда кутилмаганда чироқ ўчиб қолди. Айтишларича босимга дош бера олмаган кабел куйиб кетган экан. 15 дақиқача муаммони бартараф этишаётган вақтда биз захира ўриндиғи ёнида мураббийни гапларини эшитиб турдик.

– Нимага сиз зарба берувчи 5та футболчи орасида йўқ эдингиз?
– Мен бу борада у қадар тажрибали эмасман. Олдин "Днепр" сафида Украина кубоги доирасидаги "Александрия"га қарши ўйинда пенальти тепганман. Омадсиз чиққан. Ўшандан буён пенальти тепмай қўйгандим. Иорданияга қарши ўйинда ҳам тепишни истамагандим, аммо 7-бўлиб боришга тўғри келди.

– Ва гол урдингиз.
– Бутун қалбимни зарбага жойладим! Тўғриси тўп ёнига ишончсизлик билан бордим, гол ура олмайман деб қўрқдим.

– Ўйиндан сўнг кийиниш хонасида йиғлаганлар бўлдими?
– Атрофга қарамадим. Атайин душ тагида кўп турдим. Ўзимга келишга уриндим.

– Миржалол Қосимовнинг истеъфо берганини қачон билдингиз?
– Эртаси куни дўстим айтиб қолди. Ўзбекистон терма жамоасига ким мураббий бўлишидан хабардор эмасман.

– Терма жамоа билан бир нечта мамлакатларга боргансиз. Энг экзотик жой?
– Шимолий Корея. Пхеньянга борганимда ғалати ҳолатларга дуч келдим.

– Масалан?
– Стадиондаги эркаклар бир хил кулранг костюмларда, болалар мактаб формасида. Агар тўп кореяликлар тушса бақириб, қарсак чалишади. Агар тўп бизга тушса шундай жимлик бўладики, шамолнинг дарвоза тўрини тебратаётгани эшитилади.

– Шаҳарни айландингизми?
Қанақа сайр, нималар деяпсиз?! Меҳмонхонани тарк этиш мумкин эмас эди! Аэровокзал биносидан чиққанимда шокка тушдим.

– Нимага?
– Атига иккита чироқ ёниқ турганди. Биринчиси – магазин олдида, иккинчиси – терма жамоани кутаётган автобус тепасида. Бўлди. Аторф эса тим қоронғу эди. Айтганча, аэропортда ноутбук, телефонлар, айпадларни топширдик. Ҳаттоки плеер ни ҳам ўзи билан олиб юриш мумкин эмасди. Худога шукурки Тошкентга катта акамга телефон қила олдим. Биз ташқи дунёдан узилиб қолганимизни ҳавотир олмасликларини айтдим.

– Сизнинг отангиз, "Алания" ва "Пахтакор"нинг собиқ ҳимоячиси Геннадий Денисов ҳамон "Олмалиқ"да ишлаяптими?
– Ҳа, Игорь Шквиринга ёрдам бермоқда.


Александр КРУЖКОВ суҳбатлашди 

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўзбекистон терма жамоаси Грузия билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Дубайда Грузияга қарши ўртоқлик... 290
Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 170
Olamsport: Истомин - Димитров баҳси бўлиб ўтди
Australian Openда иштирок этаётган теннисчимиз Денис Истомин чорак... 135
Бугун 18:00. Ўзбекистон - Грузия
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик... 91
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook