05 nov 14:46
News

Висенте дель Боске: “Костага термадан жой олиш кафолатланмаган”

Бразилия термасидан кўра Испания терма жамоасида ўйнашни афзал кўрган мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Диего Коста, Европа ва Жаҳон чемпионлари бош мураббийи Висенте дель Боскенинг ишончини тўлиқ оқлагани йўқ.

- Биз қисман бўлсада унга ишонамиз, бироқ Диего тўлиқ ишончга кириб улгурмаган. Бразилияда бўлиб ўтадиган мусобақадан олдин термадаги ўринга даъвогарлик қилаётган ҳар бир ўйинчини кузатаман ва ўйинларни таҳлил қиламан. Шундан сўнггина якуний рўйхатни тузишим мумкин, - Дель Боскенинг сўзларини келтиради Football Espana.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook