19 aug 18:58
News

Видаль "Юве" билан янги шартнома тузади

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль клуб билан янги шартнома тузади.
Туринликлар чилилик футболчига яхшиланган шартнома таклиф қилишади.

"Мен Туринда қоламан, – дейди Видал Football Italia нашрига. – Янги шартнома трансфер ойнаси ёпилгач имзоланади. Бунга шубҳа йўқ".

Ҳозирги шартнома 2016 йилга қадар тузилган, Видаль шартномасини 2018 йилгача узайтириши мумкин. Агар шундай бўлса Видаль йилига 4 миллион евродан кўп маош олиб клубнинг энг қиммат ўйинчиларидан бирига айланади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook