Latest news

02:55ЕЧЛ. "D" гуруҳи. "Бавария" "Атлетико"дан ўч олди, "Ростов" Европа лигасида ўйнайди1 02:51ЕЧЛ. "C" гуруҳи. "Барселона"да йирик ғалаба, "Сити"да дуранг0 02:47ЕЧЛ. "B" гуруҳи. "Наполи" ва "Бенфика" кейинги босқичда, "Динамо Киев"дан 6:00 02:45ЕЧЛ. "A" гуруҳи. "Арсенал" биринчи, ПСЖ иккинчи4 02:40ЕЧЛ. 6-тур. Бугунги барча ўйинлар якунланди50 02:14Арда Туран - ЕЧЛда хет-трикка эришган учинчи туркиялик футболчи4 02:02ЕЧЛ. Лукас Перес - "Арсенал" сафида хет-трик қайд этган олтинчи футболчи3 01:44Месси «Барселона»даги ўйинлар сони бўйича 4-ўринга чиқиб олди4 01:44Месси вышел на 4-е место по числу игр за «Барселону»0 01:43ЕЧЛ. "Динамо Киев" 19 йилдан сўнг биринчи таймда камида 3та гол урди1 01:33Юрген Клопп "Барселона" - "Боруссия М" учрашувига келди7 01:30ЕЧЛ. "Арсенал" ҳужумчиси Лукас Перес тарихга кирди5 00:45Нигматулин: "Бердиев "Ростов"ни ПСВ билан дуранг ўйнашга тайёрламайди"1 00:45Нигматуллин: не думаю, что Бердыев будет настраивать «Ростов» на ничью с ПСВ0 00:10"Локомотив" Испания ва Туркияда йиғин ўтказади13

15 nov 18:57
News

Вьетнамга яна учта гол урдик

Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасидаги Вьетнам - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.

Ўйиннинг 4-дақиқасида Игорь Сергеев рақиб жарима майдони ичида дарвозага зарба берди, тўп йўлига рақиб посбони тўғаноқ бўлди. Вакилларимиз яна бир ҳужум ташкил этишди, аммо ўнг қанотдан бошланган ҳужум охирига етгани йўқ. 10-дақиқада Анзур Исмоилов майдон марказида рақибга нисбатан қўпол ўйнади. 12-дақиқада вакилларимиз яхши ҳужум ташкил этишди. Виталий Денисовнинг қанотдан узатган тўпидан сўнг Турсунов тўпни орқароқдаги шеригига узатди, берилган зарбадан сўнг тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Рақиблар ўйиндаги илк бурчак тўпини 15-дақиқада эга бўлишди, ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди. 18-дақиқада Виталий Денисовнинг фаоллиги эвазига рақиб дарвоза олдида хавфли вазият содир этилди. Турсуновнинг ерлатиб йўллаган зарбасини посбон эгаллаб олди. 20-дақиқада Одил Аҳмедов ўз жарима майдони ичида тўпни олиб қўйиб олдинга ўтди, рақиблар уни майдон марказида қўполлик билан тўхтатишди. 25-дақиқада Жепаров бурчак тўпини амалга оширди, Сергеев узоқ устун ёнидан тўпни марказдаги шеригига ташлади. Воҳид Шодиевнинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. 32-дақиқада вьетнамликлар қарши ҳужумга ўтишди, Анзур Исмоилов ва Элдор Суюнов биргаликда бу ҳужумни қайтаришди. 34-дақиқада Воҳид Шодиев ўйиндан ташқари ҳолатда туриб гол урди, ҳакам табиийки голни инобатга олмади. 37-дақиқада Луонг Виталий Денисовга нисбатан қўпол ўйнади. Навбатдаги ҳужум вақтида Жепаровнинг пасидан сўнг Игорь Сергеев тўпга ета олмади. 42-дақиқада ҳисоб очилди. Вьетнам посбони Бун Тан Труонг тўпни кутилмаганда қўлидан чиқариб юборди, уни ёнида турган Воҳид Шодиев осонлик билан гол урди - 0:1. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Турсунов ўнг қанотда фаол ўйнади ва бурчак тўпини ишлади. Одил Аҳмедовнинг зарбаси ноаниқ бўлди ва шу билан дастлабки бўлим якунланди.

Иккинчи бўлим бошланди. 47-дақиқада ҳисоб ўзгарди. Жепаровнинг пасидан сўнг Игорь Сергеев боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:2. 52-дақиқада рақиб посбони ўз ҳимоячиси ва Игорь Сергеев билан тўқнашиб кетди. Натижада Нхиен майдонни тарк этди ва уни ўрнига бошқа футболчи тушди. Жепаровнинг жарима тўпидан ошириб берган тўпини Сергеев дарвозага йўллади, хавфли, аммо ноаниқ. Кейинги ҳужумда эса бўш дарвозага зарба берилмади. 61-дақиқада Вьетнамнинг ҳужуми, Хоангнинг зарбаси ўта ноаниқ кетди. 66-дақиқада Жепаровнинг пасидан сўнг Воҳид Шодиев тўпни дарвозага кучли зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 69-дақиқада захирадан майдонга тушган Сардор Рашидов чап қанотдан жарима майдони ичига ёриб кирди ва бурчак тўпи ишлади. Жепаров амалга ошириб берган бурчак тўпидан сўнг дарвозабон хавфни бартараф этди. 74-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Жамшид Искандеров рақиб жарима майдони ичида ҳимоячини алдаб ўта олмади. 76-дақиқада Рашидовнинг кучли зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юборди, қайтган тўпни вакилларимизга насиб этмади. 78-дақиқада Жепаров жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб йўналишини ўзгартирди. 79-дақиқада Игорь Сергеев 16 метрлардан дарвоза томон зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 80-дақиқада Жамшид Искандеров майдон марказида уч нафар рақиб қуршовидан чиқиб кетди ва тўпни қанотга ошириб берди. Рашидовнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб чиқиб кетди. Вакилларимиз ўйин сўнггида чиройли ўйнашга интилишмоқда. 85-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев ҳужумда пайдо бўлиб зарба берди, ноаниқ. 88-дақиқада Сардор Рашидов чап қанотдан дарвозани нишонга олишга уринди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 89-дақиқада Ислом Тўхтахўжаевнинг чиройли пасидан сўнг Сардор Рашидов тўпни ўзига яхши бўйсундириб дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 0:3. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди. 90+2-дақиқада вьетнамликлар сардори Тан Таи Анзур Исмоиловга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Учрашув шу ҳисобда якунланди ва Ўзбекистон ўз очколарини 7тага етказиб олди.


Вьетнам - Ўзбекистон 0:3
Голлар: Воҳид Шодиев, 42 - 0:1. Игорь Сергеев, 47 - 0:2. Сардор Рашидов, 89 - 0:3.
Ҳакамлар: Ким Жонг Хёк (Жанубий Корея), Кванг Йеол (Жанубий Корея), Жи Сеунг Мин (Жанубий Корея), Ю Минг Сун (Хитой)
Вьетнам: 1.Бун Тан Труонг, 2.Ау Ван Хоан, 4.Нгуен Ван Биен, 6.Чау Ли Пхуок Вин, 10.Хоанг, 12.Хуйин Куок Ан, 13.Нгуен Куанг Хаи (21.Маи Тиен Тан, 76), 14.Таи, 15.Бин, 18.Нхиен (16.Нгуен Хуан Тан, 52), 19.Луонг.
Ўзбекистон: 12.Элдорбек Суюнов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Одил Аҳмедов, 13.Даврон Хошимов (20.Ислом Тўхтахўжаев, 79), 19.Виталий Денисов, 7.Азиз Ҳайдаров, 18.Фозил Мусаев, 8.Сервер Жепаров (с), 17.Санжар Турсунов (23.Сардор Рашидов, 46), 15.Воҳид Шодиев (14.Жамшид Искандеров, 70), 10.Игорь Сергеев.
Огоҳлантиришлар: Таи 29, Игорь Сергеев 55,
Четлатиш: Таи 90+2.

Тошкент вақти билан соат 20:30да БАА – Гонконг ўртасидаги ўйин бошланади.

ОК-2015, САРАЛАШ, «Е» гуруҳидаги вазият

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

БАА

3

3

0

0

8-2

9

2

Ўзбекистон

4

2

1

1

7-3

7

3

Гонконг

3

1

1

1

1-4

4

4

Вьетнам

4

0

0

4

2-9

0



Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook