Latest news

18:45Льорис: "Тез орада Погба Премьер-лиганинг энг яхши футболчиларидан бирига айланади"2 18:45Льорис: скоро Погба станет одним из лучших игроков английской Премьер-лиги0 18:23Одил Аҳмедов "Шандон Лунен" клубига ўтиши мумкин22 18:23Хавбек «Краснодара» Ахмедов близок к переходу в клуб из Китая0 18:14Шерингем: "Кейн 10 йилдан сўнг Ибрагимовичдек бўлмоқчи"2 18:14Шерингем: Ибрагимович — это тот, кем хочет быть Кейн через 10 лет0 17:43"Челси" - "Вест Бромвич" учрашувини кимлар стадиондан кузатмоқда? (фото)12 17:43Ван Гал хочет возобновить тренерскую карьеру ближайшим летом0 17:30"Кашима Антлерс" клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида "Атлетико Насиональ" билан ўйнайди9 17:21Футзал. Олий лига, 2-тур, 3-кун. "Олмалиқ" - "Пахтакор" 9:01 17:12"Бавария" президентининг фикрича, тез орада 200 млн. евролик трансфер амалга ошади11 17:12Президент «Баварии» уверен, что скоро состоится трансфер на € 200 млн0 16:48"Челси" - "Вест Бромвич". Таркиблар эълон қилинди35 16:32Рафаэль Бенитес "Вест Хэм" бош мураббийи бўлиши мумкин2 16:32Рафаэль Бенитес может сменить Славена Билича во главе "Вест Хэма"0

15 oct 08:21
News

Вьетнамга қарши биринчи учрашув

Бугун “Пахтакор” Марказий стадионида Осиё Кубоги саралаш босқичида терма жамоамиз Вьетнам билан 3-тур ўйинида майдонга тушади.
Ҳозиргача бу жамоалар расмий ва ўртоқлик беллашувларида умуман тўқнаш келишмаган. Учрашув биз учун катта аҳамиятга эга. Чунки дастлабки турларда йўқотилган очколар туфайли энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ.

Вьетнам терма жамоаси Осиёда кучсиз жамоалар тоифасига киритилади. Чунки бу жамоа қитъа миқёсида айтарли муваффақиятларга эришмаган. Лекин охирги йилларда ушбу мамлакатда миллионлар ўйинига катта эътибор қаратилмоқда. Натижада аста-секинлик билан чемпионат ўйинларига қизиқиш ортяпти, миллий терма жамоанинг кучли рақибларга қарши ўртоқлик ўйини ўтказишга имконият яратилмоқда. Келажакда яхшироқ натижаларни қўлга киритиш учун ҳозирдан шунга яраша ҳаракат зарурлигини вьетнамликлар аллақачон тушуниб етишган. Улар ҳар бир ўйинга пухта тайёргарлик кўриб, ўша беллашувдан тегишли фойда олишга интилишяпти. Ўзбекистон билан учрашувга 27 сентябрдан тайёргарлик кўришга киришганлар. Албатта, бу билан уларнинг савияси бирданига ортиб қолмайди, лекин вақт ўтиши билан барчаси ижобий самара келтиради. Бу жамоанинг БАА билан ўз майдонидаги ўйини ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Ўша куни Вьетнам ҳеч бўлмаганда мухлисларини дуранг билан хурсанд этишга уринди, бироқ меҳмонлар барибир кучлироқ чиқишди. Иккинчи турда эса Гонконгдан сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол туфайли мағлубиятга учрашди.

ВЬЕТНАМ ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ
Ташкил топган йили:
1962
ФИФА аъзоси: 1964
ОФК аъзоси: 1964
Расмий сайти: www.vff.org.vn
Президенти: Нгуен Трон Хи
Футбол билан шуғулланувчилар сони: 1874350
Рўйхатдан ўтган футболчилар сони: 24150
Клублари сони: 35
Футбол расмийлари сони: 10652

Вьетнамда футбол 1896 йилда ўйнала бошланган. Уни французлар олиб киришган. Вьетнамликлардан тузилган илк жамоа 1908 йил биринчи баҳсини ўтказган. 1928 йил эса маҳаллий энг яхши футболчилар йиғилган жамоа Сингапурдаги турнирда қатнашган. Узоқ вақтгача Вьетнамда Шимолий ва Жанубий терма жамоа мавжуд бўлган.
Шимолликлар 1956 йилдан 1966 йилгача асосан коммунистик давлатлар термалари билан ўйинларда майдонга тушганлар. Шимол жамоаси 1945 йилдан 1975 йилгача Вьетнам терма жамоаси сифатида эътироф этилган.

Жанубий Вьетнам терма жамоаси 1949 йилдан 1975 йилгача фаолият кўрсатган. Шу давр ичида икки бор Осиё Кубоги финал баҳсларида иштирок этган.

1980 йил Вьетнам ПФЛ ташкил этилган. Узоқ давом этган фуқаролар урушидан сўнг футболда ҳам тартиб ўрнатишга киришганлар. 1989 йилда ВФФ янги тартибда ишлашга ўтди. Футболда бир қатор ислоҳотлар ўтказилди. 1991 йил Вьетнам терма жамоаси 18 йиллик танаффусдан кейин илк расмий беллашувида майдонга тушди. Шу тариқа Вьетнам терма жамоасининг тарихи бошланган.

Вьетнам терма жамоаси учун Ханойда “Май Дин” стадиони қуриб битказилган. 2003 йилнинг сентябрида очилган стадион 40192 томошабинни бағрига сиғдиради. Қурилиш қиймати 53 миллион АҚШ долларига тенг бўлган.

Айни пайтда ВФФ бир қатор йирик компаниялар билан ҳомийлик ва ҳамкорлик алоқаларига эга. Бош ҳомийлар Nike ва Honda Vietnam компаниялари саналади. Шунингдек, Eximbank, Petro Vietnam, Hoa Sen Group, Kova Paint, Boss Paint, Dong Luc Group, Viettel Mobile, Cuulong Steel, Thai Son Nam Group, Phan Lan Nung Chay Group, Canh Buom Do Group, Huu Lien A Chau Joint-Stock Company каби фирмалар ҳам федерация фаолиятини қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Бу борада Вьетнамда ишлар яхши йўлга қўйилганини ҳамкорларнинг сонидан ҳам билиб олиш мумкин.

ВЬЕТНАМ РЕСПУБЛИКАСИ
Расмий номи: Конг Хоа Ха Хой Чу Нгия Вьетнам
Пойтахти: Ханой
Ҳудуди: 329560 кв.км.
Аҳолиси: 91 миллион
Валютаси: донг

Вьетнамда юз берган уруш тафсилотлари ҳақида кўпчилик билади. Шу сабабли мамлакатда турли соҳаларнинг ривожланиши ўтган аср охирларида кўп йиллар давомида тўхтаб қолган. Ҳудуди бўйича Ўзбекистондан кичикроқ бўлган Вьетнамда 91 миллион аҳоли истиқомат қилади. 24 минг нафардан ортиқ инсон футболчи сифатида расман қайддан ўтказилган.

ВЬЕТНАМ МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Лақаби: “қизил жангчилар”, “олтин юлдуз”
Бош мураббийи: Хоанг Ван Фук
Сардори: Ле Тан Тай
Энг кўп ўйнаган футболчиси: Нгуен Мин Фуонг (73 учрашув)
Тўпурари: Ле Кон Вин (31 гол)
Стадиони: “Май Дин”, 40 минг томошабинга мўлжалланган
ФИФА рейтингидаги ўрни: 153
Энг юқори ўрни: 84 (1998 йил, сентябрь)
Энг қуйи ўрни: 172 (2006 йил, декабрь)
Биринчи халқаро ўйини: Филиппин – 2:2 (1991 йил, 26 ноябрь, Манила)
Энг йирик ғалабаси: Гуам – 11:0 (2000 йил, 23 январь, Хошимин)
Энг йирик мағлубияти: Уммон – 0:6 (2003 йил, 29 сентябрь, Инчон)
Эришган ютуқлари: Осиё Кубоги-2007 чорак финалчиси, АСЕАН чемпионати ғолиби-2008, ВФФ Кубоги соҳиби (2005, 2009), Хошимин халқаро турнири ғолиби (2003, 2005, 2010).

Вьетнам терма жамоасининг юлдузи деб Ле Кон Винни кўрсатиш мумкин. Терма жамоа тўпурари бўлиб турган ҳужумчи айни пайтда Япониянинг биринчи дивизионида “Консадоле Саппоро” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У бундан 3 йил аввал Португалиянинг “Лексуш” клубида тўп тепган. Кўплаб учрашувларда унинг маҳорати эвазига керакли голлар урилган.

Терма жамоа бош мураббийи Хоанг Ван Фук бир пайтнинг ўзида олимпия ва миллий терма жамоа бош мураббийи ҳисобланади. У Вьетнам ўсмирлар ва олимпия терма жамоалари билан муваффақиятли ишлагач, ВФФ раҳбарияти Фукни миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Хоанг Ван ФУК
Туғилган йили: 1964
Туғилган шаҳри: Ханой

Бошқарган жамоалари: 2006–2009   “Ханой”, 2009–2011   Вьетнам U-16, 2011–2013 “Ханой”, 2012 Вьетнам U-23, 2013 йилдан Вьетнам миллий терма жамоасида.

Вьетнам чемпионати ҳақида тўхталадиган бўлсак, юқори лигада 12 жамоа иштирок этади. Баҳорда старт оладиган мавсум август ойида якунига етади. Шу сабабли айни пайтда футболчилар таътилдан қайтиб, терма жамоа машғулотларида қатнашишга киришишди. Вьетнам чемпионати марказий ўйинларига 30 мингга яқин мухлислар ташриф буюришади. Мамлакатда сиғими 20 мингдан юқори бўлган бир қанча стадионлар мавжуд. 2013 йил 8 жамоанинг стадиони шундай бўлгани эътиборли ҳолатдир. Баҳсларга ўртача ташриф 10 мингдан ортиқроқни ташкил қилмоқда. Учрашувларни 4 телеканал трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олган. Умуман олганда, Вьетнам қитъамизда футболни ривожлантириш учун эндигина бошланғич қадамларини қўяётган давлатлардан биридир.

Вьетнам терма жамоаси мураббийлар штаби Қатар билан ўртоқлик ва Ўзбекистон билан Осиё Кубоги саралаш баҳсига таклиф этган футболчилар рўйхати билан танишинг. Булар орасида фақат Ле Кон Вин машғулотларга 13 октябрь кунидан қўшилди. Қолганлар эса 27 сентябрдан Ханойда бошланган йиғинда иштирок этишди.

Дарвозабонлар
23. Тран Нгок Буу
22. Нгуен Тхан Бин

Ҳимоячилар
16. Нгуен Суан Тхан
5. Во Хоанг Куан
2. Ау Ван Хоан
3. Нгуен Гия Си
17. Тран Хан Лам
6. Чау Фук Вин
4. Нгуен Ван Бин
17. Фунг Ван

Ярим ҳимоячилар
7. Цао Си Кунг
8. Нгуен Нгок Зуй
19. Фам Тхан Лионг
10. Нгуен Хоанг Чонг
12. Хуйн Куок Ан
20. Дин Тхан Чунг
24. Хоанг Ван Бин
26. Ле Ван Тханг

Ҳужумчилар
13. Нгуен Куанг Хай
11. Нгуен Ан Дик
28. Май Тян Тан
9. Ле Кон Вин

Бугун бўлиб ўтадиган беллашувда Вьетнамнинг терма жамоамизга жиддий қаршилик қилишини кутиш мумкин. Шу сабабли ишқибозларни “Пахтакор” Марказий стадионига ташриф буюриб, футболчиларимизни қўллаб туришга чақириб қоламиз. Чунки бу бизнинг терма жамоа.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook