UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  4 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  31 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  6 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  9 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  50 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0

Вьетнам бир йиллик танаффусдан сўнг сафарда ғалаба қозонди: Қатар - Вьетнам 1:2 Янгиликлар

Вьетнам бир йиллик танаффусдан сўнг сафарда ғалаба қозонди: Қатар - Вьетнам 1:2

Осиё кубоги-2015 саралашидаги рақибимиз Вьетнам терма жамоаси тунда Қатарга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Ўйинда ҳисобни қатарликлар вакили Геддо очди. Бироқ меҳмонлар тезкор ҳужумлар натижасида биринчи бўлимни ўзида икки бор гол уришди. Тронг Хоанг иккала вазиятда ўзини кўрсатиб Вьетнамга иродали ғалаба тақдим этди - 2:1.  

Шу тариқа вьетнамликлар 1 йиллик танаффусдан сўнг сафарда ғалаба қозонишди. Охирги марта Вьетнам рақиб майдонида 2012 йилнинг 11 сентябрь куни зафар қучганди. Ўшанда Малайзия ўртоқлик учрашувида таслим қилинганди - 2:0. Шундан сўнг бўлиб ўтган 10та ўйиндан атига иккитасини ўз фойдасига ҳал қилган Вьетнам ғалабасиз сериясига Қатарга қарши ўйинда барҳам берди. Кечаги ўйинга қадар вьетнамликлар кетма-кет 5та ўйинда ғалаба қозона олишмаганди.

Қатар - Вьетнам 1:2
Голлар:
Муҳаммад Геддо 15 - Тронг Хоанг 21, 30.
Вьетнам: Тан Бин, Ванг Хоан (Хоанг Куанг, 90+1), Гиа Ту, Пхуок Вин, Ван Ниен, Си Куонг (Ван Биен), Нгок Дуй, Тан Луонг (Тиен Тан, 65), Куок Ан, Тронг Хоанг, Ан Дук.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Вьетнам учрашуви 15 октябрь куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 18:00га белгиланган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика