UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07АПЛ. "Арсенал" — "Челси". Парти, Сака ва Мудрик асосий таркибда  0 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  145 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  11 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  10 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  24

Вега Да Сильва: "Ўзбекистонда ишлаганимдан фахраланман" Янгиликлар

Вега Да Сильва: "Ўзбекистонда ишлаганимдан фахраланман"

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Пахтакор” клуби собиқ устози Вега Да Сильва championat.asia сайти саволларига жавоб қайтарди.
Ўзбекистон терма жамоаси ва “Пахтакор” клуби собиқ устози Вега Да Сильва championat.asia сайти саволларига жавоб қайтарди.

- Бугунги кундаги фаолиятингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

- Ўзбекистондан қайтганимдан сўнг Бразилияда муваффақиятли фаолият олиб бордим. 2010-2013 йилларда Бахия шаҳрининг “Витория да Конкиста” жамоасида, 2009 йилда Тринидад ва Тобаго премьер лигасининг “Мапау Спорт Клуби”да ишладим.
 
- Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини кузатаяпсизми, энг яхши шогирдларимдан бири  деб ҳисоблаганингиз Миржалол Қосимов терма жамоамиз билан ЖЧга чиқишга жуда ҳам  яқин турибди...

- Мен натижалардан жуда ҳам хурсандман. Мен ушбу мамлакатда ишлаганим билан фаҳрланаман. Миржалол Қосимов менинг шогирдим, ҳамда “Пахтакор”да жамоа сардори бўлган. Мен доим унинг келажакдаги мураббийлик салоҳиятига урғу бериб келганман. Энди буни исботлаш вақти келди. Миржалол хақиқий профессионал ва етакчи. Унинг исми давлатингизда футболнинг ривожланиши билан боғлиқ.  

-  Муваффақиятли фаолиятингизга қарамай нима учун Ўзбекистон билан шартномангизни  узайтирмагансиз?

- Давлатингиздаги натижаларим жуда яхши эди. Кетишимга баъзи маъмурий муаммолар сабаб бўлган деб ўйлайман.  Миллий чемпионатда “Пахтакор” билан муваффақият қозонганмиз, чемпионликка эришганмиз, ҳамда “Пахтакор-79” турнири ғолиблигини қўлга киритганмиз. Миллий терма жамоа билан Осиё кубоги финал босқичига йўлланмани қўлга киритганмиз. Плей-офда Қозоғистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, БАА билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганмиз. Осиё ўйинларида ярим финалга қадар етиб борганмиз.

- Сиз ишаган йил билан солиштирсак, бизнинг футболимизда жуда катта ўсиш бўлди. Ёмон майдонлар камайган, инфратузилма кучайган. Ўзбекистондан чорлов бўлса қайтармидингиз?

- Мен Ўзбекистонни ҳеч қачон унутмайман, чунки у ерда дўстларим ва ажойиб инсонлар қолган. Ҳозирда у ерда футбонинг ўсганлигини инобатга олиб яхши таклиф бўлса ўйлаб кўриш мумкин.

- Сўнгги йилларда Ўзбекистонга келаётган легионерлар талаб даражасида эмас. Ойликлар  ёмон эмас, масалан яхши ўйинчи 5 000-10 000 АҚШ доллари миқдорида ойлик олади. Шу  суммадан келиб чиқиб, бизнинг чемпионатимизга мос ўйинчиларни Бразилиядан таклиф  қилса бўладими? Табиийки сизда олий лигангиз савиясини ҳозир билмайман деган савол  туғилади. Шуни айтишим мумкинки, ҳозир бизда Қосимов, Шквирин, Абдураимов,  Фёдоров, Ширшов ва Акопянц каби кучли футболчилар олий лигада йўқ. Яхшилари  ҳаммаси хорижда...

- Менда футболчилар ва умуман ҳамма яхши таассурот қолдирди. “Пахтакор” ва Миллий терма жамоада тактик ва техник ўзгаришлар рўй берган. Футболчилар яхши ўйин намойиш этишди. Аммо хали ҳам техник, тактик сифатларни ошириш, маслаларга профессионал  ёндашиш каби кўп жиҳатлар устида ишлаш керак.
Бразилия Б сериясида ўйновчи кўпгина маҳоратли футболчилар бор ва аминманки улар Ўзбекистонда мувафақиятли ўйнашлари мумкин.
Қосимов, Шквирин, Абдураимов, Фёдоров, Ширшов, Акопянц ва номи келтирилмаган бошқа баъзи футболчилар бошқача бўлишган. Бугун улар каби маҳоратли футболчиларни топиш қийин. Ўзбек футболчиларининг чет давлатларда ўйнашига келадиган бўлсак, мен бунда ижобий томонини кўраман. Чунки терма жамоани шакллантириш чоғида ҳам тактик, ҳам жисмоний, ҳам рўҳий жиҳатдан кўпроқ тажрибага эга бўлган футболчиларнинг кенг танлови вужудга келади.

- Бразилияда ўтказилинадиган жаҳон чемпионатига ҳам оз вақт қолди, мамлакатингиз  катта футбол форумига тайёрми?

- Жаҳон чемпионатини ажойиб ўтказиш учун иш олиб борилаяпти. У жуда яхши ўтади деб ишонаман.

- Бразилия жаҳонда ўзининг аввалги мавқеини бериб қўйишига сабаб, бразилияликларни  ёшлигиданоқ Eвропага чиқиб кетаётганлиги билан баҳоламайсизми, ҳозир биз аввал  мириқиб томоша қиладиган бразилия терма жамоасини кўрмаётгандекмиз.

- Бразилия терма жамоаси хозирда авлодлар алмашинувини бошдан кечираяпти, шунингдек техник қумитада ҳам ўзгаришлар қилинди. Луиз Фелипе Сколари кўп нарсани ўзгартирди. Ўйлайманки биз Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишимиз мумкин, чунки у Бразилияда бўлиб ўтади.  

 - Бир пайтлар сизни қўл остингизда ўйнаган Декудек савияли футболчи Бразилия учун  ортиқча бўлар эди, ҳозир эса шундай футболчилар Бразилиянинг ўзига керак.

- Деко мени қўл остимда ўйнаган футболчилардан бири. Мен унинг ва Пепенинг биринчи мураббийи бўлганман. Ҳозирда Декунинг позициясига у каби моҳир ўйинчини жаҳонда топиш қийин.
Ҳозирда жаҳон футболи тактик, техник ва жисмоний жиҳатлар бўйича олдинга қадам ташлади. Барча кучли жамоаларда имконият бор ва Бразилия ўзининг асл услубига қайтиши керак. Тўп билан кўп мақсадли муомала қилиш ва шу билан бирга ҳимояни унутмаслик. Бразилиялик ёш футболчиларнинг бошқа давлатларга кетиб қолишининг ижобий жиҳатлари ҳам бор деб ўйлайман. Улар кўпроқ тажрибага эга бўлишади. Аммо уларни Бразилияда узоқроқ ушлаб қолиш керак деб ўйлайман.

 - Нима деб ўйлайсиз, Неймар реклама қилинаётган даражада, Роналду ёки Роналдинио  босиб ўтган йўлни қайтара оладими, сизнингча унинг ўйин услубидан келиб чиқиб  Eвропанинг қайси клубига ўтиши лозим?

- Неймар кучли характерга эга, ўзгача футболчи. Ишонаманки, унинг “Барселона”га ўтиши тўғри қарор. Роналдо, Роналдинио каби муваффақият қозониши унинг мослашув жараёнига боғлиқ бўлади.

- Фаолиятингиз давомидаги энг яхши 11та футболчингизни танлаб бера оласизми ва у  ерда Ўзбекистонда ўйинчи бўладими, тўғрисини айтаверинг хафа бўлиш йўқ.

- Мен жуда кўп футболчилар билан ишлаганман. Энг кучли 11 футболчини келтириш қийин. Лекин баъзиларини таъкидлаб ўтаман.
Павел Бугало (Пахтакор)
Вагнер Диниз (Васко да Гама)
Андрей Фёдоров (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)  
Лима (Атлетико)
Пепе  (Реал Мадрид)
Эдсон Силва (Сан Паоло)
Николай Ширшов (Пахтакор)
Луис Густаво  (Байер Мюних)
Соуза  (Флуминенсе)
Деко  (Барселона)
Миржалол Қосимов (Пахтакор)
Игорь Шквирин  (Пахтакор)
Андрей Акопянц (Пахтакор)
Адриано Габиру  (Интернационал)
Зе Карлос  (Жапао)
Азамат Абдураимов  (Пахтакор)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика