11 aug 16:15
News

Ван Перси: "Уэйн, "МЮ"да қол!"

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Робин ван Перси жамоадоши Уэйн Рунининг "МЮ"да қолишини истаяпти. Робиннинг айтишича, унинг "Олд Траффорд"га ўтишида Руни билан ўйнаш асосий сабаблардан бири бўлган.
"Унинг жамоада қолишини ҳамма истаяпти. Ич ичидан унинг ўзи ҳам шуни хоҳлаётган бўлса керак". 

"Менинг "МЮ"га келишимга асосий сабаблардан бири айнан Уэйн билан биргаликда тўп суриш бўлган". 

"Умид қиламанки, у қолади. У нафақат ажойиб тўпурур, балки бутун майдон бўйлаб у жуда катта ишни бажарадиган футболчи".

"У мағлуб бўлишни ўлгудек ёмон кўради. Шунинг учун бир қарасанг у рақиб дарвозасига хавф солаётган бўлади, бир дақиқа ўтиб эса ҳимояда рақиб ҳужумини йўққа чиқараётган бўлади".

"У яна кучли ўйинлар намойиш этади. У жуда кучли йигит", дея ван Перси чўзларидан The Sun иқтибос келтирмоқда.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook